ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 14.10.2008 й. 10-0805/12298-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

14.10.2008 й.

N 10-0805/12298


(КЎЧИРМА)




Ихтиофауна ресурсларини овлаш қоидаларини бузиш оқибатида келтирилган зарар жавобгардан ундирилган


Жиззах вилоят прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат бионазорати манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, "Ост-Теннис" МЧЖдан 24112512 сўм зарар ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 26 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 12 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат бионазорати ходимлари томонидан 2006 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2006 йил 4 январда тасдиқланган 6-сон кенгайтирилган Йиғилиши баёнининг 12-бандига асосан ихтиофауна (балиқ ва бошқа сув ҳайвонлари турлари) ресурсларини овлаш, қабул қилиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш мақсадида, Айдар-Арнасой кўлларида жойлашган, 6500 га табиий сув ҳудудида жойлашган "Ост-Теннис" МЧЖнинг балиқ овлаш, қабул қилиш фаолияти рейд асосида текширилган.

Ўтказилган текширишда "Ост-Теннис" МЧЖга қарашли балиқчилик бригадасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 2 майда 1569-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари"га риоя қилмасдан ностандарт балиқларни овлаганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.

Юқоридаги Қоиданинг 37-бандига асосан 36 сантиметрдан кичик бўлган олабуға, 26 сантиметрдан кичик бўлган товонбалиқ, 17 сантиметрдан кичик бўлган қизилкўз балиқларини Тошкент ва Сирдарё вилоятлари сув ҳавзаларида овлаш тақиқланган.

Балиқчилик бригадаси 6 дона фойдаланиши ман этилган лескалик тўрларда жами 3735 та ностандарт - юқоридаги қоидага кўра овлаш тақиқланган балиқлар, жумладан, 140 дона олабуға, 17 дона товонбалиқ, 3578 дона қизилкўз овлаган.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат бионазорати томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги "Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида"ги 508-сон қарори билан тасдиқланган "Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби тўғрисида"ги Низомда белгиланган меъёрларга асосан ҳисобланган 24112512 сўм зарани "Ост-Теннис" МЧЖдан ундиришни сўраган.

Даъво талаблари ишга тақдим этилган ҳужжатлар, тарафларнинг баёнотлари билан исботланган.

Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб даъвони қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 7-сон











Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск