ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 30.07.2008 й. 14-0811/151-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

30.07.2008 й.

N 14-0811/151


(КЎЧИРМА)




Кассация инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанцияси судининг қарорини, агар қабул қилинган ҳал қилув қарори ва қарор етарлича асосланмаган бўлса, бекор қилиш ҳамда ишни ҳал қилув қарори ва (ёки) қарори бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига янгидан кўриш учун юборишга ҳақли


"Нурбулоқ" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси" масъулияти чекланган жамияти томонидан 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан ноқонуний фойдаланиш натижасида 2Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидаги сув сатҳи камайиб кетиши оқибатида керакли бўлган сувни ололмаганлиги сабабли 46693630 сўм зарарни ундиришни ва 1Б минерал сув бурғу қудуғининг ёпиқлигича сақланиши учун суд буйруғи беришни сўраган.

Самарқанд вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгар - "Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси" МЧЖ 13088550 сўм бой берилган фойда (зарар) ундирилган ва муассаса зиммасига 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиб туриш мажбурияти юклатилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвонинг 46693630 сўм зарар ундириш қисми рад этилган, даъвонинг "Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси" масъулияти чекланган жамият зиммасига 1Б ер ости минерал сув бурғи қудуғидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиб туриш мажбуриятини юклаш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

"Нурбулоқ" МЧЖ маъданли сув билан даволаш хусусий шифохонаси ўзининг кассация шикоятида апелляция инстанция суди қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси" МЧЖ мутассадди ташкилотлар - Ўзбекистон Республикаси ГГП "Ўзбекгидрогеология" давлат геологик корхонаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" Давлат инспекцияси ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, минерал хом ашёларни қайта ишлашни ва геологик маркшейдерлик назорати инспекцияси, Самарқанд вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси сув ресурсларини муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2007 йил 28 февралда тузилган далолатнома асосида 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғини ёпиб (консервация қилиб) қўйиш ва уни назорат қилиш учун "Нурбулоқ" маъданли сув билан даволаш хусусий шифохонаси балансига бериш тўғрисида қарор қилинган.

"Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси" МЧЖ 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан фойдалангани учун 2Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидаги сув дебетига таъсир қилганлиги ҳақида низо келиб чи??ан.

Биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғи қанча муддатга ёпиб қўйилганлиги, 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан "Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси" масъулияти чекланган жамияти фойдаланиши натижасида 2Б ер ости минерал сув бурғу қудуғининг дебети қанчага камайганлиги, агар 2Б ер ости минерал сув бурғу қудуғининг дебети камаядиган бўлса, "Нурбулоқ" маъданли сув билан даволаш хусусий шифохонасига зарар етиши мумкинлиги ҳақида мутахассислар фикри олинмаган.

Суд ҳал қилув қарорида "Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси" МЧЖ 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан рухсатномасиз фойдалангани ҳолати тўғри баҳоланган бўлса-да, 13088550 сўм бой берилган фойда қандай келиб чи??анлигига баҳо бермаган, фақатгина даъвогар томонидан тақдим этилган аудитор хулосасини асос қилиб олган.

Апелляция инстанция суди қарорида ҳал қилув қарорини "Нурбулоқ бальнеологик даволаш муассасаси" МЧЖ зиммасига 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиб туриш мажбуриятини юклаш қисми бўйича, Хўжалик процессуал кодексининг 24-моддасига кўра, маълум бир объектдан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиш ҳақидаги низо бу рўйхатга киритилмаган деб барвақт хулосага келган, чунки ушбу модданинг иккинчи қисмида хўжалик суди ўзининг ваколат доирасига киритилган бошқа низоларни ҳам ҳал қилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Ресиубликаси Хўжалик процессуал кодекси 61-моддасининг биринчи қисмига кўра, хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 187-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини, агар қабул қилинган ҳал қилув қарори ва қарор етарлича асосланмаган бўлса, бекор қилиш ҳамда ишни ҳал қилув қарори ва (ёки) қарори бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди баён этилган камчиликларни бартараф этиб, даъвогардан даъво суммасининг тўлиқ ҳисоб-китобини талаб қилиб олиб, лозим бўлса 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан фойдаланганда 2Б ер ости минерал сув бурғу қудуғида сув дебети қанча миқдорга камайиши ва камайиш оқибатида даъвогар зарар кўриши мумкинлиги тўғрисида тегишли мутахассисларнинг хулосасини олиб, 1Б ер ости минерал сув бурғу қудуғидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги талабномалар бажарилмаган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, уларни ўрганиб, тарафларнинг важларига баҳо бериб, ишдаги тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 1-сон
















Время: 0.0215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск