ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 21.11.2006 й. 11-0622/2861-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.11.2006 й.

N 11-0622/2861


(КЎЧИРМА)




Валюта тушуми чет элдан тушиши белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин 30 банк кунидан ортиқ кечиктирилишига йўл қўйган юридик шахслар-резидентлар республика бюджети даромадига тушмаган валюта маблағларининг 100 фоизига тенг миқдорда жарима тўлайдилар


Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси хўжалик судига мурожаат этиб, "YADEM TEKSTIL" очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасига 944458,13 АҚШ доллари ва 333 евронинг миллий валютадаги қиймати - 1141300,4 минг сўм миқдорида молиявий санкция қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгарга 495301,81 АҚШ долларининг миллий валютадаги қиймати - 598185901,97 сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгар ва Тошкент вилоят адлия бошқармаси кассация шикоятлари бериб, унда ҳал қилув қарорини ўзгартиришни сўрашган.

Судлов ҳайъати шикоятлар важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Тошкент вилоят ҳудудий комиссиясининг 2006 йил 14 мартдаги рухсатномаси ва Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2006 йил 23 мартдаги 238-х/с сонли буйруғига асосан жавобгар корхонада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорининг ижроси юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилган.

Текшириш натижаси юзасидан расмийлаштирилган далолатномада жавобгар томонидан 944458,13 АҚШ доллари ва 333 евро миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарзга йўл қўйилганлиги қайд этилган. Бунинг учун эса даъвогар жавобгарга нисбатан ушбу сумманинг Марказий банк томонидан белгаланган курсдаги эквиваленти қийматида молиявий жарима қўллашни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-бандига кўра валюта тушуми чет элдан тушиши белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин 30 банк кунидан ортиқ кечиктирилишига йўл қўйган юридик шахслар-резидентлар республика бюджети даромадига тушмаган валюта маблағларининг 100 фоизига тенг миқдорда жарима тўлайдилар.

Биринчи инстанция суди судга тақдим этилган тўлов ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки банклараро ҳисоб-китоб Марказининг 2006 йил 7 апрелдаги хатига асосланган ҳолда текшириш кунида жавобгарнинг муддати ўтган дебиторлик қарзи 495301,81 АҚШ долларини ташкил этиши ҳақида тўғри хулосага келган ва Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган қарори талабидан келиб чиқиб, жавобгарга нисбатан ушбу сумманинг Марказий банк томонидан белгиланган курсдаги эквиваленти - 598185901,97 минг сўм молиявий жарима қўллаш ҳақида қонуний ҳал қилув қарори қабул қилган.

Жавобгар томонидан валюта тушуми кечиктирилганлиги экспорт шартномалари, банк маълумотномалари, йўл қўйилган қарзларнинг ҳисоб-китоблари билан тўлиқ тасдиқланади.

Адлия бошқармаси ва жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 июндаги "Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш ҳақида"ги Фармонининг тадбиркорлик субъектлари томонидан биринчи марта содир этилган, қасддан қилинмаган ва кам аҳамиятли, шунингдек Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар камроқ тушишига олиб келмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда материалларни суд органларига тақдим этмасдан фақат маъмурий жавобгарлик чоралари қўллаш ҳақидаги 1-банди, материаллар суд инстанцияларига топширилган ҳолларда тадбиркорлик субъекти солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлик учун содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини бир ой мобайнида ихтиёрий равишда қоплаган ҳамда унинг оқибатларини бартараф этган, жумладан пеня тўлаган тадбиркорлик субъекти молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилиши ҳақидаги 2-бандига асосан даъвогарнинг даъво талаби рад этилиши лозимлиги тўғрисидаги важлари асоссиздир. Чунки, жавобгарга солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларни тўламаганлик учун эмас, балки валюта тушумининг кечиктирилишига йўл қўйилганлиги учун молиявий санкция қўлланилган. Мазкур ҳолатда ушбу Фармон талаби қўлланилмайди.

Судлов ҳайъати вилоят хўжалик суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда асослантирилган қарорлар қабул қилган деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз, кассация шикоятларини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 12-сон














Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск