ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.08.2006 й. 17-0604/3270-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.08.2006 й.

N 17-0604/3270


(КЎЧИРМА)




Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.


Даъвогар - "Шаҳрихон 125-қурилиш" масъулияти чекланган жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасидан 10000000 сўм асосий қарзни, 8183200 сўм бой берилган фойдани, 5000000 сўм маънавий зарарни, жами 23183200 сўм ундиришни сўраган.

Ишни биринчи инстанцияда кўриш жараёнида даъвогар даъво предметини ўзгартириб, жавобгардан 8183200 сўмлик бой берилган фойдани эмас, балки шунча миқдорда ўзганинг маблағидан фойдаланганлик учун фоиз ундиришни сўраган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 10000000 сўм асосий қарз, 520000 сўм фоизлар, жами 10520000 сўм ундирилган. Даъво талабининг 5000000 сўм маънавий зарарни ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Жавобгар кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этишни сўраган.

Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси Андижон вилоят бошқармасининг 2001 йил 16 августдаги Шаҳрихон туманидаги 125-сонли ХКМСни очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги 300-сонли буйруғига асосан Шаҳрихон туманидаги 125-сон ХКМС негизида очиқ акциядорлик жамияти таъсис этиш белгиланган. Мазкур буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида 125-сонли ХКМС 2002 йил 31 мартда акциялар сотиб олиш учун 10 млн. сўмни жавобгарга ўтказиб берган. Ушбу ҳолат жавобгар вакили томонидан ҳам инкор этилмаган. Лекин 300-сонли буйруқ ижроси амалга ошмаган. Натижада жавобгарнинг 2003 йил 30 сентябрдаги 253-сонли буйруғи билан 300-сонли буйруқ бекор қилинган. Лекин, жавобгар даъвогар томонидан акциялар учун тўлаб берилган 10000000 сўмлик пул маблағини унга қайтармаган.

Шунинг учун биринчи инстанция суди асосли равишда жавобгардан 10000000 сўмлик қарзни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Жавобгарнинг даъвогар фойдасига 520000 сўм фоиз асоссиз ундирилганлиги, чунки даъвогар ушбу пул маблағини ўз вақтида ундириш чорасини кўрмаганлиги тўғрисидаги важи асоссиздир. Чунки жавобгарнинг ўзи ҳам ушбу пул маблағини даъвогарга қайтариш лозимлигини билган бўлса-да, уни қайтармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-модасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Суд ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, даъвогарнинг фоиз ундириш тўғрисидаги талабини қисман, 520000 сўм миқдорида қаноатлантириб, тўғри хулосага келган.

Шунингдек жавобгарнинг кассация шикоятида "Шаҳрихон 125-қурилиш" масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари жавобгарга ҳеч қандай пул маблағи тўламаганлиги, улар қонунга хилоф равишда мулкка эгалик қилаётганлигини кўрсатиб ўтган. Лекин, ушбу ҳолатни тасдиқловчи далилларни тақдим этмаган. Кассация шикоятига илова қилинган даъвогар корхона таъсисчиларининг 2004 йил 21 август кунги умумий йиғилиши қарорида 125-ХКМС тугатилиб, унинг негизида "Шаҳрихон 125-қурилиш" масъулияти чекланган жамияти ташкил қилинганлиги қайд этилган.

Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати мазкур иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қоддиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 1-сон















Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск