ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.07.2006 й. 20-0506/5266-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.07.2006 й.

N 20-0506/5266


(КЎЧИРМА)




Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.


Даъвогар - "Гуфик-Авицена" қўшма корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгарлар - "Уздунробита" шўъба корхонаси ва қўшимча жавобгар - "Сувоқава" ишлаб чиқариш бирлашмасидан 4801780 сўм ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар - "Сувоқава" ишлаб чиқариш бирлашмасидан 3255601 сўм асосий қарз ундирилган. Қолган жавобгарларга нисбатан даъво талаби рад этилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Вилоят прокуратураси Олий хўжалик судига кассация протести билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни сўраган.

Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз, кассация протестини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бухоро шаҳридаги О.Эшонов кўчасидан ўтган сув қувурида содир бўлган авария натижасида "Гуфик-Авицена" қўшма корхонасига тегишли аптека биноси шикастланган. "Бухоротаъмирлойиҳа" институга томонидан тайёрланган смета ҳужжатларига кўра шикастланган аптекани таъмирлаш ишлари учун сарфланган маблағ 4801601 сўмни ташкил қилган. "Уздунробита" шўъба корхонаси ва "Сувоқава" ишлаб чиқариш бирлашмаси авария содир бўлган қувур бирлашма балансида турмаслиги ҳақида жавоб хати берган. Бироқ, "Сувоқава" ишлаб чиқариш бирлашмаси ушбу қувур орқали бошқа корхоналарга ичимлик суви етказиб берган ва бу ҳақда шартномалар тузган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Маркази Бухоро вилояти бўлимининг хулосасига кўра аптекани таъмирлашга 3255601 сўм маблағ сарф қилинган.

Биринчи инстанция суди экспертиза хулосаси ҳамда бирлашма ходимлари томонидан тузилган далолатномаларга таянган ҳолда 3255601 сўм зарарни "Сувоқава" ишлаб чиқариш бирлашмасидан ундириб тўғри хулосага келган.

Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг хулосалари ушбу ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мос келади деб ҳисоблайди, чунки, "Сувоқава" ишлаб чиқариш бирлашмаси ушбу кувурдан сув етказиб бериш тўғрисида бошқа ташкилот ва корхоналар билан шартномалар тузган. Бундан ташқари, бирлашма ходимлари авария содир бўлган пайтда авария оқибатларини бартараф қилиб, далолатномалар тузган.

Протестда келтирилган Бухоро шаҳар капитал қурилиш ва ободонлаштириш бошқармаларининг вакиллари суд мажлисига чақирилмагани, иш уларнинг иштирокисиз кўрилгани, қувур кимнинг балансида эканлиги аниқланмагани ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди.

Чунки, суд мажлисида қатнашган Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вакили бошқарма томонидан О.Эшонов кўчасида ҳеч қандай иш ва хизматлар амалга оширилмаганлигини ва уларнинг бу ишга алоқаси йўқлигини, "Қурилишлойиҳа" корхонасининг вакили ҳам бу низоли ишда капитал қурилиш бошқармасининг алоқаси йўқлигини баён қилишиб, экспертиза тайинлашни таклиф этганлар. Шунингдек, "Сувоқава" ишлаб чиқариш бирлашмаси ушбу қувур орқали бошқа корхоналарга ичимлик суви етказиб бериши ва бу ҳақда шартномалар тузганлиги ҳақида бирлашма вакили суд мажлисида кўрсатма берган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди қарори асослантирилган ҳамда қонуний қабул қилинган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз қолдиришни, протестни рад этишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 11-12-сон















Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск