ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.11.2005 й. 16-0403/1994-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.11.2005 й.

N 16-0403/1994


(КЎЧИРМА)



Танлов савдосини ўтказиш тартибининг бузилиши олди-сотди шартномасининг ҳақиқий эмас, деб топилишига асос бўлади.



"Ал-Ибрат" масъулияти чекланган жамияти вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Наманган шаҳридаги "Чорсу меҳмонхонаси" МЧЖнинг 95,5 фоиз давлат улушини сотиш бўйича жавобгар - Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2003 йил 19 ноябрда ўтказилган танлов савдосини ҳақиқий эмас деб топишни ва унинг натижасида жавобгар ва "Шарқ-ТВ" ЁТАЖ билан 2003 йил 19 декабрда тузилган 685-сонли шартномани ва шу шартномага 2004 йил 12 июнда киритилган қўшимча шартномани ҳам ҳақиқий эмас деб топишни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат корхоналарини танлов бўйича хусусийлаштириш ҳақида Вақтинчалик Низом"нинг 42-бандига кўра, "Ал-Ибрат" масъулияти чекланган жамияти билан олди-сотди шартномаси тузиш тўғрисида жавобгарга мажбурият юклатилишини сўраган.

Даъвогар бунга асос қилиб, "Чорсу меҳмонхонаси" МЧЖнинг 95,5 фоиз давлат улуши бошланғич баҳоси 140700 минг сўм миқдорида белгиланиб, сотиш юзасидан танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида "Наманган ҳақиқати" газетасининг 2003 йил 11 октябрдаги 1-сонида эълон чоп этилганлигини, лекин бошқа оммавий ахборот воситаларида бу тўғрисида эълон чоп этилмаганлигини ва эфирга узатилмаганлигини кўрсатган.

Ушбу объектдаги давлат улушининг савдоси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарори ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг 2003 йил 7 октябрдаги буйруғи бўлиб, танлов савдоларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2002 йил 13 майдаги ИУ-01/52-сонли қарори билан тасдиқланган "Инвестиция мажбуриятлари қийматини объектнинг нархига қўшиш шарти билан икки ва ундан ортиқ йил мобайнида сотилмаган корхона ва яхлит объектларнинг акцияларини, улушларини (пайларини) инвесторларга сотиш тўғрисидаги Низом"нинг 5-бандига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сонли қарори билан тасдиқланган "Корхоналарни ва хусусийлаштириладиган давлат корхоналарининг акцияларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш тартиби" талаблари доирасида ташкил этилиши лозим бўлганлигини, ушбу тартибнинг 9-банди талабларига кўра очиқ тендер тўғрисидаги эълон тендер ўтказилишидан камида 2 ой олдин ва камида 3 та республика даврий нашрларида эълон қилинган бўлиши кераклиги ва эълон тендер мақсади ҳамда объекти тўғрисидаги асосий зарур маълумотлардан ва қўшимча ахборот олиш манбаларидан иборат бўлиши кераклиги белгиланганлиги, лекин жавобгар томонидан танловни ташкил этишда ушбу талабларга риоя этилмаганлиги ҳам даъвода кўрсатилган.

Вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Даъвогар - "Ал-Ибрат" МЧЖ томонидан келтирилган кассация шикоятида вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Вилоят прокуратурасининг протестида эса, жавобгар томонидан ташкил этилган тендер савдоларида даъвогар ва жавобгардан ташқари "POST PRINT" қўшма корхонаси ҳам иштирок этган бўлиб, биринчи инстанция суди томонидан бу қўшма корхона ишга жалб этилмасдан, ҳал қилув қарори чиқарилганлиги сабабли ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати иш материаллари, кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти ва протестни қисман қаноатлантириш, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди:

иш ҳолатларидан кўринишича биринчи инстанция суди даъвони рад этиш тўғрисидаги хулосага келишда тендер савдолари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарори ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси томонидан 1994 йил 17 майда тасдиқланиб, Адлия вазирлигида 54-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Давлат объектларини "Кимошди" ва "Танлов" савдолари орқали хусусийлаштириш вақтинчалик тартиби" асосида ўтказилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сонли "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларининг амалга оширилишига хорижий инвестицияларни жалб этиш фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш киритилиб, 55-бандидаги "бир йил давомида" сўзи "беш йилдан ортиқ бўлмаган" сўзи билан алмаштирилганлиги, шу асосда "Шарқ - ТВ" ЁТАЖ билан 2003 йил 19 декабрда тузилган 685-сонли олди-сотди шартномасига 2004 йил 16 июнда қўшимча шартнома тузилиб, тўлов 157500 минг сўм, 2006 йил 31 декабргача қўшимча 100 млн. сўм инвестиция киритиш шарти белгиланганлигини ҳисобга олган.

Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ушбу хулосалари билан келишиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарори ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг 2003 йил 7 октябрдаги буйруғи билан "Чорсу меҳмонхонаси" МЧЖнинг 95,5 фоиз давлат улушининг бошланғич баҳоси 140700 минг сўм миқдорида белгиланиб, сотиш юзасидан танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида "Наманган ҳақиқати" газетасининг 2003 йил 11 октябрдаги сонида эълон чоп этилган.

Танлов савдоларининг ўтказилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2002 йил 13 майдаги ИУ-01/52-сонли қарори билан тасдиқланган, "Инвестиция мажбуриятлари қийматини объектнинг нархига қўшиш шарти билан икки ва ундан ортиқ йил мобайнида сотилмаган корхона ва яхлит объектларнинг акцияларини, улушларини (пайларини) инвесторларга сотиш тўғрисидаги Низом" билан белгиланган бўлиб, танлов савдолари ушбу Низомнинг 5-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сонли қарори билан тасдиқланган "Корхоналарни ва хусусийлаштириладиган давлат корхоналарининг акцияларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш тартиби" талаблари доирасида ташкил этилиши лозим бўлган ва тартибнинг 9-банди очиқ тендер тўғрисидаги эълон тендер ўтказилишидан камида 2 ой олдин ва камида 3 та республика даврий нашрларида эълон қилинган бўлиши кераклиги ва у тендер мақсади ҳамда объекти тўғрисидаги асосий зарур маълумотлардан ва қўшимча ахборот олиш манбаларидан иборат бўлиши кераклиги кўрсатилган. Лекин жавобгар томонидан танловни ташкил этишда ушбу талабларга риоя этилмаган.

2003 йил 19 ноябрь куни Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси биносида танлов савдоси ўтказилган. Танлов савдосида "POST PRINT" қўшма корхонаси, "Ал-Ибрат" МЧЖ ва "Шарқ-ТВ" ЁТАЖ харидор сифатида иштирок этишган. Танлов савдоси эса комиссия аъзолари иштирокида, харидорлар томонидан тақдим этилган конвертларни очиш ва таклифларни эълон қилиш ҳамда энг юқори баҳо белгилаган харидорни ғолиб деб топиш йўли билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат корхоналарини танлов бўйича хусусийлаштириш ҳақида Вақтинчалик Низом" билан белгиланган тартибга асосланиб ўтказилган.

Судлов ҳайъати мажлисида жавобгар Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Наманган вилоят бошқармаси вакили танлов савдолари қайси тартибга асосан ўтказилганлигини аниқ тушунтириб бера олмаса-да, лекин ҳар иккала Низом талаблари ҳам бузилмасдан ўтказилганлигини билдирди.

Танлов савдосини ташкил қилиш ва ўтказишда "Давлат корхоналарини танлов бўйича хусусийлаштириш ҳақида Вақтинчалик Низом" талаблари ҳам қўпол равишда бузилган. Низомнинг 15-бандига мувофиқ, танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин танлов комиссияси томонидан матбуотда ахборот эълон қилиниши лозим бўлиб, шу Низомнинг 16-бандига кўра ахборотда танлов шартлари ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари; хусусийлаштириш объектининг дастлабки нархи; тўлов шакли, агар сотувчи томонидан назарда тутилган бўлса, тўлов муддатини узайтириш шартлари; танлов қатнашчисининг сотиладиган объект билан олдиндан танишиш тартиби; танловда қатнашиш учун талабномалар, таклифлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишнинг узил-кесил муддати; хусусийлаштириш объектининг дастлабки нархига нисбатан 10 фоиз миқдорида гаров суммаси ва у ўтказилиши лозим бўлган ҳисоб счёти; қатнашчиларнинг таклифлари ёзилган конвертларни очиш куни, вақти ва ўрни; танлов комиссияси билан боғланиш телефонининг рақами кўрсатилиши шарт бўлган.

Лекин жавобгар Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан танлов ўтказилиши тўғрисида берилган эълонда ушбу маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган. Хусусан, объект албатта инвестиция мажбурияти олиш шарти билан сотилиши, танлов шартлари ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари, тўлов шакли, муддатлари ва уни узайтириш шартлари, шунингдек шу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган, танлов бўйича сотилаётганда кўрсатилиши мажбурий бўлган ахборотлар ҳам кўрсатилмаган.

"Давлат корхоналарини танлов бўйича хусусийлаштириш ҳақида Вақтинчалик Низом"нинг 42-бандига кўра, белгиланган муддатларга ва тўлов шаклига мувофиқ харидор давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни аккумуляциялаш учун махсус счётга шартномада белгиланган хусусийлаштирилган объектнинг тўла қийматдаги суммасини ёки биринчи бадални, бўлиб-бўлиб тўлайдиган бўлса, гаров суммасини чиқариб ташлаб тўлайди. Харидор белгиланган суммани кўрсатилган муддатда тўламаган ҳолларда олди-сотди шартномаси бекор қилинади, берган гаров суммаси эса қайтарилмайди. Бундай ҳолларда объектни сотиб олиш ҳуқуқини аввалги нархни таклиф этган танлов қатнашчиси олади. Агар бу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортса, танлов натижалари бекор қилинади, деб белгилаб қўйилган.

Низомнинг бу талаби императив характерга эга бўлиб, жавобгар томонидан бажарилиши мажбурий бўлса-да, бу талабларга зид равишда тўлов шартлари ва муддатлари "Шарқ-ТВ" ЁТАЖ томонидан бузилганлигига қарамай танлов натижалари бекор қилинмаган. Танлов ўтказишда бир Низом талаблари қўлланган бўлса, танловдан сўнг бошқа Низом талабларига асосланиб, объектнинг баҳосини тўлаш муддатлари асоссиз узайтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 380-моддаси билан кимошди ва танловларни ўтказиш тартиби белгиланган бўлиб, шу Кодекснинг 381-моддасида кимошди савдосини ўтказиш қоидалари бузилишининг оқибатлари кўрсатилган.

Қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чи??ан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.

"Чорсу меҳмонхонаси" МЧЖнинг 95,5 фоиз давлатга тегишли улушларини сотиш юзасидан ўтказилган танлов қонунда белгиланган тартибни бузиб ўтказилганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган бўлиб, судлов ҳайъати даъвонинг бу қисми қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.

Судлов ҳайъати "Давлат корхоналарини танлов бўйича хусусийлаштириш ҳақида Вақтинчалик Низомнинг 42-бандига мувофиқ жавобгар - Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Наманган вилоят бошқармаси зиммасига "Ал-Ибрат" МЧЖ билан ушбу объектнинг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талабларни қаноатлантириб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Чунки танлов савдолари ушбу Низом талабларига мувофиқ эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сонли қарори билан тасдиқланган Тартиб ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2002 йил 13 майдаги ИУ-01/52-сонли қарори билан тасдиқланган "Инвестиция мажбуриятлари қийматини объектнинг нархига қўшиш шарти билан икки ва ундан ортиқ йил мобайнида сотилмаган корхона ва яхлит объектларнинг акцияларини, улушларини (пайларини) инвесторларга сотиш тўғрисидаги Низом" талаблари доирасида ўтказилиши лозим бўлиб, танлов бу тартибларга риоя этган ҳолда қайтадан ўтказилиши ва унинг натижаларига кўра, ғолиб деб топилган шахс билан олди-сотди шартномаси тузилиши лозим.

Судлов ҳайъати бундай ҳолатда биринчи инстанция судининг даъвони тўлиқ рад этиш тўғрисидаги хулосалари ишдаги мавжуд ҳужжатларга мувофиқ эмаслигини ҳамда даъвогар томонидан даъво талабларига асос қилиб кўрсатилган норматив ҳужжатларга суд томонидан тўғри баҳо берилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади.

Судлов ҳайъати кассация протестида кўрсатилган, тендер савдоларида даъвогар ва жавобгардан ташқари "POST PRINT" қўшма корхонаси ҳам иштирок этган бўлиб, биринчи инстанция суди томонидан бу қўшма корхона ишга жалб этилиши лозимлиги тўғрисидаги важлар билан келиша олмайди, чунки танловнинг қайта ўтказилишида у ҳам иштирок этиши мумкин, шу сабабли кассация протести ҳам қисман қаноатлантирилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 4-сон













Время: 0.0320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск