ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 19.01.2005 й. 1-0303/1556-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.01.2005 й.

N 1-0303/1556


(КЎЧИРМА)


Агар даъвогар бой берилган фойдани исботлаб бера олмаса, бундай талаб рад этилади.


Адлия бошқармаси "Алимқул ҳожи" хусусий корхонаси манфаатларини кўзлаган ҳолда даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, туман ва вилоят ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокимлиги молия бошқармаларидан 5264830 сўм - "Алимқул ҳожи" хусусий корхонасига тегишли бўлган ферманинг бузилиши билан боғлиқ зарар ва 15045028 сўм - бой берилган фойдани ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, хусусий корхонага тегишли бўлган, Ҳожикент станциясида жойлашган ферма биноси 5264830 сўмга баҳоланиб, банкдан кредит олиш учун гаровга қўйилганлиги ва кредит олинганлиги, бироқ вилоят ҳокимининг 2001 йил 17 октябрдаги 236-сонли қарорига асосан, курорт зонаси қурилиши муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан ферма биноси бузиб ташланганлиги, натижада хусусий корхона фаолиятини кенгайтира олмасдан, зарар кўрганлигини ва фойдани бой берганлигини кўрсатган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, вилоят ҳокимлиги ҳисобидан "Алимқул ҳожи" хусусий корхонасига етказилган зарар 2179941 сўм миқдорида ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси ва туман ҳокимлиги жавобгарликдан озод этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Адлия бошқармаси томонидан келтирилган кассация шикоятида хусусий корхонага тегишли бўлган ферма биносининг бузилиши натижасида мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланиши лозимлиги, лекин биринчи инстанция суди асоссиз равишда бой берилган фойдани ундиришни рад этганлиги, хусусий корхонанинг фаолият йўналиши чорвачилик бўлиб, ферманинг бузилиши натижасида хусусий корхона фойдани бой берганлиги сабабли, ҳал қилув қарори ўзгартирилиб даъвони тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати иш материаллари, кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришсиз, ҳал қилув қарорини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди:

иш ҳужжатларидан кўринишича, мазкур хўжалик иши тарафларнинг иштирокида сайёр суд мажлисида кўрилиб, ферма биноси кўздан кечирилган ва бунда фақат Б-литердаги бино бузилганлиги, бинонинг қолган қисмлари бузилмаганлиги, бинолар эса хусусий корхона банкдан кредит олиш учун гаровга қўйилганлиги сабабли, шу кредит қарзларини тўлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ суд ижрочилари томонидан кимошди савдосига қўйилиб, 5700000 сўмга сотилганлиги ва кредит қарзи тўланганлиги аниқланган.

Биринчи инстанция суди ишнинг шу ҳолатларини эътиборга олган ҳолда даъвони қисман қаноатлантириб тўғри хулосага келган, вилоят ҳокимининг қарорига мувофиқ фақат битта бино бузилган бўлиб, қолган бинолар хусусий корхонанинг ўз ихтиёрида бўлган ва улар банк кредитидан бўлган қарзни қоплаш учун суд ижрочилари томонидан мажбурий равишда сотилган.

Даъвогар жавобгарнинг хатти-ҳаракатлари билан хусусий корхона фойдани бой бериши ўртасидаги сабабий боғланишни асослаб ва исботлаб бера олмаганлиги учун биринчи инстанция суди даъвонинг бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни асосли равишда рад этган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 4-сон













Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск