ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 29.03.2007 й. Р N 29-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2007 й.

Р N 29

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси ТИФ "Миллийбанк"и Навоий бўлими хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Достон XXI аср" хусусий фирмасининг 5895533 сўм кредит қарзини муддатидан олдин шу кредит шартномаси бўйича гаровга қўйилган фуқаро К. Очиловга тегишли бўлган "Отасан-49" русумли автобусни сотиш йўли билан банк фойдасига ундиришни сўраган.

Навоий вилоят хўжалик судининг 2003 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилиш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протест важларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

ТИФ "Миллийбанк" Навоий бўлими ва "Достон XXI аср" хусусий фирмаси ўртасида 2002 йил 4 октябрда 2002/2385-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк томонидан хусусий фирмага мебель маҳсулоти ишлаб чиқариш учун йиллик 32 фоиз устама тўлаш шарти билан уч йил муддатга 8000000 сўм миқдорида кредит ажратилган.

Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2002 йил 8 октябрдаги нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига мувофиқ фуқаро А.Бобоқуловга тегишли бўлган марказий де??он бозоридаги воситачи савдо дўкони ҳамда фуқаро К. Очиловга тегишли "Отасан-49" русумли автобус гаровга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар тааллуқли.

"Достон XXI аср" хусусий фирмаси томонидан кредит пул маблағлари мақсадли равишда ишлатилмаганлиги сабабли, қарздордан 5895533 сўм кредитни муддатидан олдин ундириш ҳақида даъво аризаси киритилган ва ҳал қилув қарори билан фуқаронинг гаровга қўйилган мол-мулки ҳисобидан даъво қаноатлантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий юрисдикция судида кўрилиши керак.

Бироқ, қайд этилган қонун талабларига зид равишда, хўжалик суди томонидан хусусий фирманинг 5895533 сўм кредит қарзини шу кредит шартномаси бўйича гаровга қўйилган, фуқаро К.Очиловга тегишли бўлган "Отасан-49" русумли автобусни сотиш йўли билан банк фойдасига ундириш ҳақидаги даъво талаби муҳокама қилинмай, бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмасдан, ҳал қилув қарори билан гаровга қўйилган фуқароларга тегишли мол-мулклар ҳисобидан банк фойдасига ундирув назарда тутилган.

Бундай ҳолда, хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси ХПК 86-моддасининг 1-бандига кўра низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаганлиги учун иш юритишни тугатиши лозим эди.

Биринчи инстанция суди томонидан юқоридаги иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонуний ёки асоссизлиги суд қарорини назорат тартибида бекор қилиш ва ўзгартириш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда Раёсат, вилоят хўжалик судининг 2003 йил 26 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.















Время: 0.0126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск