ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 152-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 152

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - АТ "Пахтабанк"нинг Бектемир филиали хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - "Arslon Eldor" хусусий фирмасининг 10305704,79 сўм кредит қарзи ва 913970,56 сўм кредит фоизини, 1121967,53 сўм пеняни, жами 12341642,88 сўмни гаровдаги ва бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2006 йил 29 майдаги ҳал қилув қарори билан 10121967,53 сўм асосий қарз, 913970,56 сўм кредит фоизлари, 1121967,53 сўм пеня, жами 12157905,62 сўм "Arslon Eldor" хусусий фирмасининг гаровга қўйилган ҳамда бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундирилган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияси судида кўрилмаган.

Протестда иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгартириб, 10305704,79 сўм асосий қарз, 913970,56 сўм кредит фоизларини, 1121967,53 сўм пеня, 4200 сўм почта харажати, жами 12345842,88 сўмни ундириш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини текшириб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2005 йил 6 июль куни ИАТ "Пахтабанк" Бектемир филиали бўлими ва "Arslon Eldor" хусусий фирмаси ўртасида 25-сонли кредит шартномаси тузилган.

Шартномага биноан "Arslon Eldor" хусусий фирмасига банк томонидан йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан бир йил муддатга 13000000 сўм кредит маблағи ажратилган.

Кредитнинг қайтарилиши таъминоти сифатида АТ "Пахтабанк" Бектемир филиали ва "Arslon Eldor" хусусий фирмаси ўртасида 2005 йил 10 августда икки томонлама гаров шартномаси тузилган. Шартномада қарздор - "Arslon Eldor" хусусий фирмаси томонидан кредитни қайтариш мажбурияти бажарилмаган тақдирда, "Arslon Eldor" хусусий фирмаси кредитни тўлаш мажбуриятини дарҳол ижро этишни ўз зиммасига олиши, банк эса қарздорга тегишли гаровга қўйилган дўкон ва иккита автомашина ҳисобидан кредит ва кредит фоизларини ундиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Биринчи инстанция суди даъвони жавобгарнинг гаровга қўйилган ҳамда бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан қаноатлантириш юзасидан тўғри хулосага келган бўлса-да, аммо кредит бўйича асосий қарз суммасини 10305704,79 сўм ўрнига, 10121967,53 сўм ундириб хатоликка йўл қўйган.

Баён этилганларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириб, 10305704,79 сўм асосий қарз, 913970,56 сўм кредит фоизи, 1121967,53 сўм пеня, 4200 сўм почта харажати, жами 12345842,88 сўмни жавобгарнинг гаровга қўйилган ҳамда бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундириш лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.













Время: 0.0396
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск