ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 153-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 153

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - ТИФ "Миллийбанк"нинг Ҳамза филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - хусусий тадбиркор Д. Абдуллаевдан 4 млн. сўм асосий қарз, 113315 сўм фоизларни ундиришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, ТИФ "Миллийбанк"нинг Ҳамза филиалига хусусий тадбиркорнинг гаровдаги мол-мулки ҳисобидан 4113315 сўм ундирилган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

ТИФ "Миллийбанк"нинг Ҳамза филиали ва хусусий тадбиркор Д. Абдуллаев ўртасида 2005 йил 14 апрелда 5006-сонли кредит шартномаси тузилиб, йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан бир йил муддатга 4 млн. сўм кредит берилган.

Кредитни қайтаришнинг таъминоти сифатида 2005 йил 15 апрелда ТИФ "Миллийбанк"нинг Ҳамза филиали ва хусусий тадбиркор Д. Абдуллаев ҳамда фуқаро И. Мирзаев ўртасида тузилган гаров шартномасига кўра, кредит ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда И. Мирзаевга тегишли давлат рақами 10 С 1745 бўлган "ВАЗ 2106" русумли автомашина ҳисобидан, 2005 йил 18 апрель куни ТИФ "Миллийбанк"нинг Ҳамза филиали ва хусусий тадбиркор Д. Абдуллаев ўртасида тузилган гаров шартномасига биноан кредит вақтида қайтарилмаса, хусусий тадбиркорнинг гаровга қўйилган 1,7 млн. сўмлик компьютер ва бошқа жиҳозлари ҳисобидан қопланиши келишилган.

Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида кредитни қайтаришнинг таъминоти сифатида фуқаро И. Мирзаевга тегишли давлат рақами 10 С 1745 бўлган "ВАЗ 2106" русумли автомашина гаровга қўйилганлиги кўрсатилган бўлса-да, суд томонидан фуқаро И. Мирзаев ишга жавобгар сифатида жалб қилинмаган ҳамда даъвонинг судга тааллуқлилиги масаласи муҳокама қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 42-моддасига кўра, низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар, агар иш бўйича ҳал қилув қарори уларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар даъвогар ёки жавобгар томонидан ишга киришиши, учинчи шахслар ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси билан ёки суднинг ташаббуси билан ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.

ХПКнинг 23-моддасига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар хўжалик судига тааллуқлидир. Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий юрисдикция судида кўрилиши керак.

ХПКнинг 86-моддаси 1-бандига асосан низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, хўжалик суди иш юритишни тугатиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2000 йил 28 январдаги 82-сонли қарорининг 2-бандида, агар иш хўжалик судида кўриб чиқишга тегишли бўлмаса, хусусан судга тааллуқли бўлмаса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади деб белгиланган бўлса-да, биринчи инстанция суди Пленум қарорининг ушбу талабини бажармаган.

Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган.

ХПКнинг 200-моддаси биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонуний ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини назорат тартибида бекор қилиш ва ўзгартириш учун асос бўлади.

Ишни янгидан биринчи инстанцияда кўришда суд фуқаро И. Мирзаевни ишга жавобгар сифатида жалб қилиш масаласини ҳал қилиши, унинг ҳуқуқий мақомини аниқлаши, тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномасига ҳуқуқий баҳо бериши, даъвонинг тааллуқлилиги масаласини ишдаги бошқа ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қонуний тўхтамга келиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.














Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск