ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 154-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 154

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - АТ "Алоқабанки" хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, хусусий тадбиркор Норматов Олимжон Шерматович билан 2004 йил 21 октябрда тузилган 45-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, 2714742 сўм асосий қарз, 292761 сўм кредит фоизини, жами 3007503 сўм ундиришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2006 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Хусусий тадбиркор ҳисобидан 2714742 сўм асосий қарз, 292761 сўм кредит фоизи ундирилган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра протестни қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2004 йил 21 октябрда 45-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан хусусий тадбиркорга ёғочни қайта ишлаш ускунасини сотиб олиш учун 3 млн. сўм кредит ажратилган.

Кредитнинг таъминоти учун 2004 йил 2 декабрдаги гаров шартномасига кўра ёғочни қайта ишлаш ускунаси гаровга қўйилган.

Протестда даъво аризаси бўйича ундирувни жавобгарнинг гаровга қўйган мулки ва бошқа ликвидли мулки ҳисобидан амалга ошириш сўралганлиги, биринчи инстанция суди эса бунга эътиборни қаратмасдан, қарз суммасини хусусий тадбиркорнинг ҳисобидан, ликвидли мулкидан эмас, балки ҳисоб рақамидан ундиришни белгилаганлиги, бунинг оқибатида суд қарорининг ижроси таъминланмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 138-моддаси бешинчи қисмида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши лозимлиги белгиланган.

Даъво аризасида тарафлар ўртасида 2004 йил 21 октябрда тузилган 45-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талаби ҳам мавжуд бўлса-да, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида мазкур талаб бўйича биринчи инстанция суди қандай қарорга келганлиги кўрсатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, агар Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.

Кредит шартномасининг 3.1.5-бандида қарздор кредитдан фойдаланиш даврига кредит ёки фоизларни тўлаш муддатини 90 кун кечиктирганида банк хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилган ҳолда ушбу шартномани бир томонлама муддатидан олдин бекор қилиш ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Демак, даъвогар ушбу ҳолатда ФКнинг 384-моддасида белгиланган тартибда, яъни шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклиф юбориши ҳамда бу таклифга рад жавоби олганидан кейин ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.

Иш ҳужжатларида даъвогарнинг 2005 йил 22 сентябрдаги, 2005 йил 4 октябрдаги ва 2005 йил 6 декабрдаги талабнома ва огоҳлантириш хатларида шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида таклиф берилмаган.

ХПК 88-моддасининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қондирилиши белгиланган.

Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвонинг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабини кўрмасдан қондириши лозим эди.

ФК 739-моддасининг иккинчи қисмида қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Биринчи инстанция суди кредит суммасини ҳамда фоизларини ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. Бироқ, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги нормаларни кўрсатиб, тўғри ҳуқуқий баҳо берган бўлса-да, унинг хулоса қисмида ундирувни жавобгарнинг ҳисобидан амалга оширишни белгилаган.

Раёсат юқоридагиларни инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, уни қонун нормаларига мувофиқлаштиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.










Время: 0.0289
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск