ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 156-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 156

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - "Замин" давлат-акциядорлик ипотека банки хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Н. Каримовнинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан 1700000 сўм асосий қарз, 120000 сўм пеня, жами 1802000 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2004 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2005 йил 12 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2005 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан 1802000 сўм асосий қарз, 102000 сўм пеня, жами 1904000 сўм ундирилган.

Протестда иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгартириб, 1700000 сўм асосий қарз, 102000 сўм пеня, жами 1802000 сўмни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундириш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, 2002 йил 25 апрелдаги шартномага асосан "Замин" давлат-акциядорлик ипотека банки томонидан якка тартибдаги тадбиркор Н. Каримовга қорамол ва ем сотиб олиш учун 3 йил муддатга 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 3,4 млн. сўм кредит ажратилган.

Якка тартибдаги тадбиркор Н.Каримов эса ўз мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, кредитдан қолган 1700000 сўм қарзни тўламасдан келган. Шу сабабли банк шартноманинг 2.7-бандига мувофиқ тўлов кечиктирилган кунларга 102000 сўм пеня ҳисоблаган.

Бининчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш юзасидан тўғри хулосага келган бўлса-да, аммо кредит бўйича қарз суммасини 1700000 сўм ўрнига, 1802000 сўм ундириб, хатоликка йўл қўйган.

Бундан ташқари, даъвогарнинг мавжуд қарзни жавобгарнинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундириш ҳақидаги талаби эътиборсиз қолдирилган.

Баён этилганларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириб, 1700000 сўм асосий қарз, 102000 сўм пеня, жами 1802000 сўмни жавобгарнинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундириш лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.













Время: 0.0165
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск