ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 158-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 158

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - АКБ "Ҳамкорбанк"нинг Тошкент филиали Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - хусусий тадбиркор "Х.А.Игамбердиев" ва "МО SАМАК" МЧЖнинг гаровга қўйилган мулклари ва бошқа мол-мулклари ҳисобидан 11586240 сўм кредит ва фоизлар бўйича қарзни ундириб беришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, АКБ "Ҳамкорбанк"нинг Тошкент филиалига "МО SАМАК" МЧЖнинг гаровга қўйилган мулки (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 8-уй биносида жойлашган, майдони 992 кв.м. бўлган кондитерлик цехи) ҳисобидан ундириш белгиланган. Хусусий тадбиркор "Х.А.Игамбердиев" жавобгарликдан озод қилинган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, АКБ "Ҳамкорбанк"нинг Тошкент филиали билан хусусий тадбиркор "Х.А.Игамбердиев" ўртасида 2004 йил 27 июлда JJ-191-сонли кредит шарномаси тузилган. Унга биноан банк хусусий тадбиркорга 10000 АҚШ доллари миқдорида кредит бериш, хусусий тадбиркор эса кредитдан мақсадли фойдаланиш ва кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар билан бирга кредит маблағини қайтариш мажбуриятини олган.

Кредитнинг таъминоти сифатида "МО SАМАК" МЧЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 8-уй биносида жойлашган майдони 992 кв.м. бўлган кондитерлик цехи гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган.

Хусусий тадбиркор "Х.А.Игамбердиев" томонидан олинган кредит бўйича 8456,75 АҚШ доллари миқдоридаги кредит суммаси, 786,25 АҚШ доллари миқдорида банк фоизи ва 1485 АҚШ доллари миқдорида жарима, жами бўлиб 10728 АҚШ доллари миқдорида қарз мавжуд бўлган.

АКБ "Ҳамкорбанк"нинг Тошкент филиали 10728 АҚШ доллари миқдоридаги қарзни Марказий банк курси бўйича ҳисоблаб, гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан 11586240 сўм қарзни ундириб беришни сўраб, Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Хўжалик судининг қарори билан даъво "МО SАМАК" МЧЖнинг гаровга қўйилган мол-мулки ҳисобидан ундирилган.

Даъвогарнинг даъвоси ҳар иккала жавобгарнинг гаровга қўйилган мулклари ва бошқа мол-мулклари ҳисобидан ундириш тўғрисидалиги ҳамда "МО SАМАК" МЧЖга тегишли мулклар даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш учун етарли эмаслиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган.

"Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлигига суд эътибор қаратмаган.

Тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномасининг 4.4-бандига асосан кредит суммасини қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулк етмаса, етмаган суммани қоплаш учун банк бошқа гаров мулкига ундирувни қаратиши мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ, суд хусусий тадбиркор "Х.А.Игамбердиев"ни жавобгарликдан озод қилиш ҳақида асосларини кўрсатмаган. Бунинг оқибатида хўжалик судининг ҳал қилув қарорининг ижроси жараёнида аниқланишича, "МО SАМАК" МЧЖ банкрот деб топилганлиги боис, ижро варақаси ижро этилмай иш юритишни тугатиш ҳақида қарор қилиниб, олинган кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар қайтарилмаслигига сабаб бўлган.

Бундай ҳолатда мазкур иш бўйича қабул қилинган суд қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилиши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.

















Время: 0.0263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск