ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 159-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 159

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - "Саноатқурилишбанк" Қатортол филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - хусусий тадбиркор Шоаҳмедов Азим Ҳикматуллаевичдан 4,1 млн. сўм асосий қарз ва 243000 сўм фоизларни ундиришни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига хусусий тадбиркордан 4,1 млн. сўм асосий қарз ва 243000 сўм фоизларни ундириш белгиланган.

Апелляция инстанцияси судининг 2005 йил 1 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, қарз суммасини гаровга қўйилган мулк ҳисобидан ундириш белгиланган.

Иш кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрсидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, АТ "Саноатқурилишбанк"нинг Қатортол филиали билан хусусий тадбиркор Шоаҳмедов Азим Ҳикматуллаевич ўртасида 2004 йил 3 февралда 9-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра банк хусусий тадбиркорга 4,9 млн. сўм кредит бериш, хусусий тадбиркор эса кредитдан мақсадли фойдаланиш ва кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар билан бирга кредит маблағини қайтариш мажбуриятини олган.

Кредитнинг таъминоти сифатида фуқаро Шоаҳмедов Асомиддин Ҳикматуллаевичга тегишли "ДАМАС" русумли автомашина гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган.

Хусусий тадбиркор Шоаҳмедов Азим Ҳикматуллаевич томонидан 4100000 сўм кредит суммаси ва 243000 сўм фоизлар қайтарилмаганлиги сабабли даъвогар жами 4343000 сўмни гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан ундириш тўғрисидаги талаб билан хўжалик судига мурожаат қилган.

Судлар томонидан гаровга қўйилган "ДАМАС" русумли автомашина фуқаро Шоаҳмедов Асомиддин Ҳикматуллаевичга тегишли эканлиги эътибордан четда қолдирилиб, даъвони кўриб чиқиш умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган ҳолда, даъво аризаси асоссиз равишда иш юритувига қабул қилинган.

Биринчи инстанция суди даъвогарнинг қарз суммасини ундиришни гаровга олинган автомашинага қаратиш тўғрисидаги талабини умуман муҳокама қилмаган. Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгартириб, қарз суммасини ундиришни гаров шартномасига асосан хусусий тадбиркор Шоаҳмедов Азим Ҳикматуллаевичнинг "ДАМАС" русумли автомашинасига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ваҳоланки, "ДАМАС" русумли автомашина Шоаҳмедов Азим Ҳикматуллаевичга эмас, балки Шоаҳмедов Асомиддин Ҳикматуллаевичга тегишли бўлган.

Бироқ, Шоаҳмедов Асомиддин Ҳикматуллаевич ишга тараф сифатида жалб қилинмаган. Натижада суд ишга жалб қилинмаган шахс - фуқаронинг ҳуқуқлари тўғрисида қарор қабул қилган.

Бундай ҳолатда мазкур иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.












Время: 0.0255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск