ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 162-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 162

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат халқ банки Сирғали филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Оқибат-Нуроний" шўъба корхонаси, "RUSKOM-ZIYO" масъулияти чекланган жамияти, "ТЕМIR YOLLARI SUGURTA" масъулияти чекланган жамиятидан 15968767 сўмлик кредит ва унинг фоизларини ундиришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2006 йил 22 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Даъвогар фойдасига "RUSKOM-ZIYO" масъулияти чекланган жамиятидан 8000000 сўм, "Оқибат-Нуроний" шўъба корхонасидан 7968767 сўм ундирилган. "ТЕМIR YOLLARI SUGURTA" масъулияти чекланган жамияти жавобгарликдан озод қилинган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва "Оқибат-Нуроний" шўъба корхонаси ўртасида 2005 йил 3 июнда кредит шартномаси имзоланиб, мазкур шартномага асосан банк томонидан "Оқибат-Нуроний" шўъба корхонасига трикотаж материаллари сотиб олиш учун 15000000 сўм кредит ажратилган.

Олинган кредитнинг 8000000 сўмлик қисми қайтарилишининг таъминоти сифатида даъвогар, "Оқибат-Нуроний" шўъба корхонаси ва "RUSKOM-ZIYO" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2005 йил 25 июлда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан "Оқибат-Нуроний" шўъба корхонаси кредитнинг 8000000 сўмлик қисмини қайтармаган тақдирда ушбу сумма ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришни кафил сифатида "RUSKOM-ZIYO" масъулияти чекланган жамияти ўз зиммасига олган.

Бундан ташқари, олинган кредит суммасининг 7000000 сўмини қайтармаслик хавфи "ТЕМIR YOLLARI SUGURTA" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2005 йил 19 июлдаги шартнома асосида суғурталанган ва ДО-80/05-сонли суғурта полиси берилган.

Суд томонидан моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293-моддасида қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб бериши, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб бериши, шу жумладан фоизлар тўлаши, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаши қайд этилган.

Қарздор асосий мажбуриятни бажармаганлиги сабабли кредитор томонидан даъво бир вақтда кафил ва қарздорга нисбатан қўзғатилган бўлиб, солидар жавобгарлик қоидалари қўлланиладиган ҳолатларда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб бериши Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 26 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг кафиллик тўғрисидаги меъёрларини қўллаш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари ҳақида"ги 104-сонли қарорининг 5-банди 5-хатбошисида ҳам таъкидлаб ўтилган.

Биринчи инстанция суди "RUSKOM-ZIYO" масъулияти чекланган жамиятидан кафиллик билан таъминланган 8000000 сўмни ундирган. Ушбу сумма бўйича қарздорнинг солидар жавобгарлиги ёки ҳисобланган фоизларни кафилдан ундириш масаласи ҳал этилмаган.

Бундан ташқари, биринчи инстанция суди қарздор томонидан олинган кредит мақсадсиз ишлатилганлиги тўғрисида хулосага келиб, "ТЕМIR YOLLARI SUGURTA" масъулияти чекланган жамиятини жавобгарликдан озод қилган. Лекин, олинган кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги далиллар билан тўлиқ исботланмаган. Кредит маблағи қайси мақсадда ишлатилганлиги аниқланмаган.

Суд кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги тўғрисида хулосага келган бўлса-да, айбдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласини ҳал этмаган. Яъни, Олий хўжалик суди Пленумининг 1998 йил 9 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонини татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида"ги 72-сонли қарорининг пул маблағлари ва бошқа мулкдан оқилона фойдаланмаслик, тўлов интизомини бузганлик, шартнома мажбуриятларини бажармаслик ва корхоналарни банкротлик даражасига олиб келганлик ҳолатлари аниқланган ҳолларда судлар раҳбар ва бошқа шахсларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишлари зарурлиги ҳақидаги талаби бажарилмаган.

Бундай ҳолда Раёсат биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, суд қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда суд қайд этилган ҳолатларни бартараф этиб, ҳужжатлар ва баёнотлар асосида ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаб, далилларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериб, ишни тарафлар иштирокини таъминлаган ҳолда кўриб, Республика Халқ банкини ишга жалб қилиш масаласини ҳал этиб, низо хусусида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.












Время: 0.0276
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск