ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 166-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 166

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - "Ипотека банк" АТИБ Жиззах вилоят филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Жиззах туманидаги "З.Г.Б.Зебунисо" хусусий ишлаб чиқариш фирмаси ва қўшимча жавобгар - Жиззах туманидаги "Жиззахсувқурилиш" трестига қарашли 2-МКК шўъба корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 11160000 сўм кредит, 2309810 сўм кредит фоизи, жами 13469810 сўм ундиришни сўраган.

Жиззах вилоят хўжалик судининг 2005 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2006 йил 10 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Иш кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаш ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Тарафлар ўртасида тузилган 2004 йил 29 январдаги 131-сонли кредит шартномасига асосан "Ипотека банк" АТИБ Жиззах вилоят филиали томонидан "З.Г.Б.Зебунисо" хусусий ишлаб чиқариш фирмасига шлакоблок ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун йиллик 24 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан икки йил муддатга 16 млн. сўм кредит ажратилган.

Кредитнинг қайтарилиши Жиззах тумани "Жиззахсувқурилиш" трестига қарашли 2-МКК шўъба корхонаси билан тузилган кафиллик шартномаси билан таъминланган.

Қарздор кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини бажармаганлиги сабабли "Ипотека банк" АТИБ Жиззах вилоят филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "З.Г.Б.Зебунисо" хусусий ишлаб чиқариш фирмаси ва 2-МКК шўъба корхонаси ҳисобидан солидар тартибда кредит ва кредит фоизларини ундиришни сўраган.

Апелляция инстанция суди томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 163-моддасига кўра апелляция шикоятининг иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ажрим шикоятни кўриш вақти ва жойи кўрсатилганлиги ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилиши лозим.

Лекин, мазкур иш бўйича қонуннинг ушбу талабига риоя этилмаган, ишда 2-МКК шўъба корхонаси апелляция шикоятининг иш юритишга қабул қилинганлиги ва ишни кўриш 2006 йил 10 февралга тайинланганлиги тўғрисидаги 2006 йил 27 январдаги суд ажрими шўъба корхонага буюртма хат орқали юборилганлиги ҳамда ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.

Ишни хўжалик суди томонидан апелляция инстанциясида кўришда 2-МКК шўъба корхонасининг иштироки таъминланмаган, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинмаган, хўжалик иши шўъба корхона иштирокисиз кўриб чиқилган.

ХПКнинг 170-моддаси иккинчи қисми 2-банди, 188-моддаси учинчи қисми 2-бандига мувофиқ хўжалик суди томонидан ишнинг ишда иштирок этувчи мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилганлиги ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди томонидан кредитни расмийлаштириш жараёнида талаб этиладиган барча ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаган, кафилнинг молиявий ҳолатини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси, шўъба корхонасининг 2003 йил 12 декабрь ҳолатидаги молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар муҳокама қилинмаган, йирик битим тузиш тўғрисида қонун талаблари асосида кафиллик шартномаси тузишга "Жиззахсувқурилиш" ОАЖнинг розилиги олинмаганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ текширилмаган.

ХПКнинг 200-моддаси биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонуний ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини назорат тартибида бекор қилиш ва ўзгартириш учун асос бўлади.

Ишни янгидан апелляция инстанциясида кўришда суд суд мажлисида тарафлар иштирокини таъминлаб, улар ўртасида тузилган кафиллик шартномасини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонуний тўхтамга келиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.














Время: 0.0235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск