ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 16.06.2006 й. Р N 67-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

16.06.2006 й.

N Р 67



(Кўчирма)



"Митан шароб" МЧЖ 1-Иштихон давлат нотариал идораси, ТИФ Миллий банки Самарқанд вилоят бўлими ва Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 1998 йил 5 декабрдаги "Митан шароб" акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши қарорини ва "Иштихон-консерва" МЧЖнинг 2514699 АҚШ доллари миқдорида олинаётган кредит маблағи учун "Митан шароб" АЖнинг 154327 АҚШ доллари миқдоридаги асосий воситаларини гаровга қўйиш тўғрисидаги 1999 йил 25 январдаги нотариал тасдиқланган гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Самарқанд вилоят хўжалик судининг 2004 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция ва кассация истанцияларида кўрилмаган.

Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари томонидан келтирилган протестда иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш масаласи қўйилган.

Раёсат судья маърузасини тинглаб, протест важларини муҳокама қилиб, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига кўра, 1998 йил 5 декабрда "Митан" акциядорлик жамияти (Иштихон туман ҳокимининг 2003 йил 2 декабрдаги 11-сонли қарори билан "Митан шароб" МЧЖ сифатида қайта рўйхатга олинган) акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилган. Йиғилишда "Иштихон консерва" МЧЖнинг томат паста цехи қурилиши учун хориждан олиб келинаётган линия ва ускуналарни ўрнатиш тўғрисидаги ўзаро иқтисодий ҳамкорлик маъқулланиб, ТИФ Миллий банки билан тузилган кредит шартномасининг таъминоти сифатида акциядорлик жамиятининг мол-мулкини гаровга қўйишга қарор қилинган. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори асосида ТИФ Миллий банки ва "Иштихон-консерва" МЧЖ ўртасидаги 1999 йил 7 январдаги Ц-4-13-2053-сонли 2514699 АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномасининг таъминоти сифатида акциядорлик жамиятининг 154237 АҚШ доллари қийматидаги мол-мулкларини гаровга қўйиш тўғрисида ТИФ Миллий банки ва "Митан" АЖ ўртасида 1999 йил 25 январда гаров шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра "Митан" АЖнинг 154237 АҚШ долларига баҳоланган мол-мулки гаровга қўйилган ва шартнома Иштихон туман давлат нотариуси томонидан тасдиқланиб, 04-рақам билан рўйхатга олинган.

Гаров шартномасининг 16-бандида гаров предмети "Митан" АЖ акциядорларининг 1998 йил 5 декабрдаги 3-сонли умумий йиғилиши қарорига асосан барча мулкдорларининг розилиги билан гаровга қўйилганлиги кўрсатилган. Йиғилиш баённомасида жамиятнинг жами аъзолари 14 кишидан иборатлиги ва йиғилишда 14 киши қатнашганлиги кўрсатилган.

Биринчи инстанция суди "Митан" АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши қарори ва гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишда умумий йиғилиш қонун талабларига зид равишда ўтказилганлигини, йиғилиш қарори жами акциядорларнинг 26 фоизини ташкил қилувчи йиғилишда қатнашган 14 нафар акциядор томонидан, яъни кворум бўлмаган ҳолда қабул қилинганлигини асос қилиб олган.

Аммо, суднинг бу хулосаси билан келишиб бўлмайди.

Иш ҳолатига қараганда, ТИФ Миллий банки билан "Иштихон консерва" МЧЖ ўртасида 1999 йил 7 январда тузилган кредит шартномасининг таъминоти сифатида гаров шартаомасини тузиш учун "Митан" АЖ акциядорларининг 1998 йил 5 декабрдаги умумий йиғилиши қарори тақдим этилган. Ушбу йиғилиш қарорида жамият аъзолари 14 кишидан иборат эканлиги ва йиғилишда 14 киши қатнашганлиги қайд этилган, аммо суд қарорида таъкидланганидек, ушбу 14 киши жамият барча акциядорларининг 26 фоизини ташкил этиши ҳақида кўрсатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддасида агар шахснинг битим тузиш ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганлигига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чекланиб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги кўрсатилган.

ТИФ Миллий банки "Митан" акциядорларининг умумий йиғилиши кворум асосида ўтказилган ёки ўтказилмаганлигини билмаган ва билиши ҳам мумкин бўлмаган. Банкка тақдим этилган йиғилиш қарорида акциядорларнинг мулкни гаровга қўйишга розилик билдирилганлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 11 февралда 631-сон билан рўйхатдан ўтган "Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида"ги Низомда агарда кредит таъминоти кўчмас мол-мулк бўлса, банк томонидан ушбу Низомнинг 5, 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар, яъни ипотека шартномасининг асли, гаров нарсаси бўлган мулкнинг бозор баҳоси билан солиштириш юзасидан қилинган таҳлили ва маълумоти, баҳоси тўғрисида ҳисоботи, агарда кредит сотиб олишни молиялаштириш учун берилаётган бўлса, гаровга қўйилган мулкнинг баҳоси ҳақидаги ҳужжатлар, гаровга қўйилган мулкнинг сотилиш баҳосини тасдиқловчи ҳужжатлар, мол-мулкни баҳолаш услублари, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган ҳолларда гаров ҳақидаги шартноманинг тегишли давлат идораси рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги белгиси мавжудлиги талаб этилиши назарда тутилган.

Низомнинг юқоридаги бандлари бўйича талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ҳужжатлар асосида банкнинг акциядорларнинг йиғилиши қонуний ёки қонунга зид ўтказилганлигини аниқлаш имкониятлари чегараланган.

Фуқаролик кодексининг 270-моддасида гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд башарти, шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса, нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганда эса, рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келиши белгиланган.

Ушбу Кодекснинг 271-моддасида гаров тўғрисидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар кўрсатилган бўлиб, бу модда талабларига кўра гаров шартномасининг ёзма шакдда тузилмаганлиги, нотариал тасдиқланмаганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.

"Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида нотариус жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши, томонлар тақдим этган битимлар лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириши, ушбу битимлар мазмуни томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текшириши, юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланилмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириши, қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиши кўрсатиб ўтилган.

Қайд этилган қонун нормасига кўра, нотариал тартибда тасдиқланаётган битимларнинг қонун талабларига қанчалик мос эканлиги ҳолатини аниқлаш давлат нотариуси томонидан амалга оширилиши лозим.

Гаров шартномаси "Митан" АЖ томонидан ўз хоҳишига кўра тузилган бўлиб, бу битимни тузишга уни ҳеч ким мажбур қилмаган. Шу маънода даъвогарнинг ҳеч қандай ҳуқуқлари бузилмаган.

Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли бўлган ушбу ҳолатларга тўғри баҳо берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 200-моддаси биринчи қисмига кўра суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда Раёсат суд қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ бўлмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги сабабли низо бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск