ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 16.06.2006 й. Р N 71-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

16.06.2006 й.

N Р 71



(Кўчирма)



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Навоий вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Газган мармар" акциядорлик жамиятига қарашли "Каррарамармар" шўъба корхонасининг барча мол-мулки ва гаровга қўйилган мол-мулки, қўшимча жавобгарлар - "Кончи" кичик корхонаси, "А.Баротов" масъулияти чекланган жамияти (ҳозирги номи "А.Баротов" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси), "Нурота нон комбинати" акциядорлик жамиятининг гаровга қўйилган мол-мулки ҳисобидан 1415055,26 АҚШ долларини ундиришни сўраган. "А.Баротов" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси қарши даъво аризасини бериб, банк ва масъулияти чекланган жамият ўртасида 1999 йил 26 майда тузилган 4-сонли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

2004 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, қарши даъво рад этилган.

Самарқанд вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг 2004 йил 21 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ҳамда кассация инстанциясининг 2005 йил 22 февралдаги қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

"А.Баротов" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 2004 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан "А.Баротов" хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг иншоотларини гаровга қўйиш ҳақидаги 1999 йил 1 мартдаги умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли суд қарорларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб, 4-сонли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Навоий вилоят хўжалик судининг 2005 йил 10 майдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, 2004 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун тайинланган. Суднинг 2005 йил 13 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвонинг ундирувни "А.Баротов" хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг гаровга қўйилган мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қисми рад этилган.

Апелляция инстанциясининг 2005 йил 21 июлдаги ва кассация инстанциясининг 2005 йил 17 октябрдаги қарорлари билан янги очилган ҳолатлар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари томонидан келтирилган протестда иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани рад этиш масаласи қўйилган.

Раёсат, судья маърузасини тинглаб, протест важларини муҳокама қилиб, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Биринчи инстанция суди 1999 йил 26 майда "А.Баротов" масъулияти чекланган жамияти ва ТИФ Миллий банки ўртасидаги ипотека шартномасини тузишга асос бўлган масъулияти чекланган жамият таъсисчиларининг розилиги шаклидаги умумий йиғилиш қарори Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 2004 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, банкнинг даъво аризасини ундирувни "А.Баротов" хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг гаровга қўйилган мол-мулкига қаратиш қисмини рад этган.

Мулкни гаровга қўйиш учун умумий йиғилиш қарорининг шарт эмаслигига кассация инстанцияси 2005 йил 22 февралдаги қарори билан баҳо бериб, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни тарафлар ўртасида ҳуқуқий муносабатлар ўрнатилганидан кейин 2001 йилда қабул қилинганлигини, Қонуннинг орқага қайтиш кучига эга эмаслиги сабабли уни мазкур ҳолатга қўллаб бўлмаслигини, 1999 йилда амалда бўлган "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва корхонанинг Низомига кўра директорнинг йирик битимларни тузиш бўйича ваколатлари чегараланмаганлиги ва корхона иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигини олиш талаб этилмаслигини кўрсатган бўлса-да, биринчи инстанция суди бу ҳолатга эътиборини қаратмаган.

Баён қилинганларга кўра, "А.Баротов" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг розилиги шаклидаги умумий йиғилиш қарорининг ҳақиқий эмас деб топилиши ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун асос бўлмаган, ипотека шартномаси таъсис ҳужжатларига мувофиқ ваколатли шахс томонидан ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида имзоланган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 200-моддаси биринчи қисмида суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.

Бундай ҳолда Раёсат Навоий вилоят хўжалик судининг янги очилган ҳолатлар бўйича суд қарорини бекор қилиш тўғрисидаги 2005 йил 10 майдаги ажрими, 2005 йил 13 майдаги ҳал қилув қарори, 2005 йил 21 июлдаги қарори ва Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2005 йил 17 октябрдаги қарорини бекор қилишни, "А.Баротов" хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг суд қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини рад этишни лозим топади.

Юқоридагиларга кўра, Раёсат ушбу иш бўйича қабул қилинган Навоий вилоят хўжалик судининг янги очилган ҳолатлар бўйича чиқарган 2005 йил 10 майдаги ажрими, 2005 йил 13 майдаги ҳал қилув қарори, 2005 йил 21 июлдаги қарори ва Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2005 йил 17 октябрдаги қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш ва "А.Баротов" хусусий ишлаб чиқариш корхонасининг суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск