ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 16.06.2006 й. Р N 72-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

16.06.2006 й.

N Р 72



(Кўчирма)



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Олтин-Дери" қўшма корхонасидан 2529458,80 АҚШ доллари миқдоридаги кредитдан бўлган қарзни гаровга қўйилган мулклар ва бошқа мол-мулклар ҳисобидан ундиришни сўраган.

Даъвогарнинг қўшимча даъво аризасида қўшимча жавобгарлар - "Маҳаллийсаноатинвест" молия инвестицион компанияси акциядорлик жамиятидан кафиллик шартномасига мувофиқ 196471 АҚШ долларини, "Ҳунарманд" масъулияти чекланган жамиятидан кафиллик шартномасига мувофиқ 1728951 АҚШ долларини, ипотека шартномасига асосан 261736 АҚШ долларини ва 1319331 АҚШ долларини ундириш сўралган.

"Маҳаллийсаноатинвест" МИК АЖ ҳамда "Ҳунарманд" МЧЖ қарши даъво тақдим этиб, 2000 йил 19 январдаги 2-сонли ва 2000 йил 17 январдаги 1-сонли кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Андижон вилоят хўжалик судининг 2002 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ТИФ Миллий банкининг даъвоси кўрмасдан қоддирилган, "Маҳаллийсаноатинвест" МИК АЖ ҳамда "Ҳунарманд" МЧЖнинг қарши даъво аризалари қаноатлантирилиб, 2000 йил 19 январдаги 2-сонли ва 2000 йил 17 январдаги 1-сонли кафиллик шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган.

Кассация инстанцияси судининг 2003 йил 14 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг даъвони кўрмасдан қолдириш қисми бекор қилиниб, ишнинг шу қисми янгидан кўриш учун юборилган. Қарши даъво аризаларини қаноатлантириш ҳақидаги қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Ишни янгидан кўриш чоғида ТИФ Миллий банки даъво талабларини ўзгартириб, "Олтин-Дери" қўшма корхонаси ва "Ҳунарманд" МЧЖдан 2849812,04 АҚШ доллари ундиришни сўраган.

Андижон вилоят хўжалик судининг 2003 йил 17 июддаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, "Олтин-Дери" қўшма корхонасининг 2000 йил 31 январдаги гаров ҳамда 2000 йил 30 январдаги ипотека шартномалари асосида гаровга қўйилган ва бошқа мол-мулклари ҳисобидан 2849812,04 АҚШ доллари ундирилган, "Ҳунарманд" МЧЖ жавобгарликдан озод қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг 2003 йил 29 августдаги ва кассация инстанциясининг 2003 йил 23 декабрдаги қарорлари билан ушбу ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари томонидан келтирилган протестда ТИФ Миллий банки ва "Маҳаллийсаноатинвест" МИК АЖ билан 2000 йил 19 январда тузилган 2-сонли ва "Ҳунарманд" МЧЖ билан 2000 йил 17 январда тузилган кафиллик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги суд қарорларини бекор қилиб, қарши даъво талабларини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш ва ТИФ Миллий банкининг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, кредитдан бўлган қарзни солидар тартибда жавобгарлар - "Олтин-Дери" қўшма корхонасининг барча мулкидан, шу жумладан, гаровга қўйилган мулкидан ҳамда "Маҳаллийсаноатинвест" МИК АЖнинг 2000 йил 19 январдаги 2-сонли кафиллик шартномаси, "Ҳунарманд" МЧЖнинг 2000 йил 17 январдаги 1-сонли кафиллик шартномаси ва 2000 йил 30 январдаги ипотека шартномалари асосида олинган мажбуриятлари доирасида ундириш масаласи қўйилган.

Протест Раёсат муҳокамасига киритилгандан сўнг, Тошкент шаҳар Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси томонидан "Маҳаллийсаноатинвест" МИК АЖнинг тугатилганлиги ва 2004 йил 1 мартда давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилганлиги сабабли, Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари Раёсат мажлисида протестнинг мазмунини қисман ўзгартириб, протестнинг ушбу акциядорлик жамиятига тегишли бўлган қисмини муҳокамадан чиқаришни ва қолган қисмини кўриб чиқишни сўради.

Раёсат, судьянинг маърузасини эшитиб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, Бош прокурор ўринбосарининг протестни ўзгартирилган мазмунда қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра протестни ўзгартирилган мазмунда қаноатлантиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, ТИФ Миллий банки ва "Олтин-Дери" қўшма корхонаси ўртасида 2527000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш тўғрисида 1999 йил 23 декабрда кредит шартномаси тузилган.

Кредит таъминоти учун қуйидаги шартномалар тузилган:

- ТИФ Миллий банки билан "Маҳаллийсаноатинвест" МИК АЖ ўртасида 2000 йил 19 январда тузилган 2-сонли кафиллик шартномаси билан кредитни қайтариш мажбуриятининг 196471 АҚШ долларидаги қисмига солидар жавобгарлик олинган;

- банк билан "Ҳунарманд" МЧЖ ўртасида 2000 йил 17 январда тузилган 1-сонли кафиллик шартномаси билан кредитни қайтариш мажбуриятининг 1728951 АҚШ долларидаги қисмига солидар жавобгарлик олинган;

- банк билан "Ҳунарманд" МЧЖ ўртасида 2000 йил 30 январда тузилган ипотека шартномасига кўра 1319331 АҚШ долларидаги бино ва иншоотлари ҳамда 2000 йил 30 январдаги иккинчи ипотека шартномасига кўра 261736 АҚШ доллари қийматидаги ғишт ва оҳак заводи гаровга қўйилган;

- банк билан "Олтин-Дери" қўшма корхонаси ўртасида 2000 йил 31 январда тузилган гаров шартномасига кўра терини қайта ишлаш ускуналари 1451627 АҚШ долларига баҳоланиб, гаровга қўйилган.

"Олтин-Дери" қўшма корхонаси терини қайта ишлаш жиҳозларини сотиб олиш учун 1999 йил 9 июнда "И-ТАКО - Дери Максан" фирмаси билан 2527000 АҚШ доллари қийматида АК-73 сонли контракт тузган.

Кредит шартномаси ва контракт шартларига кўра банк томонидан қўшма корхонага 2524866,59 АҚШ доллари ўтказиб берилган.

Жавобгар - "Олтин-Дери" қўшма корхонаси томонидан кредит суммаси ва фоизлари қисман қайтарилиб унинг 2003 йил 28 апрель ҳолатида кредитдан қолдиқ қарзи 140175459 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарз 990125,93 АҚШ доллари, муддати ўтган фоизлар 257071,37 АҚШ доллари, муддати ўтган қарз учун фоизлар 173915,13 АҚШ доллари, мажбурият учун муддати ўтган комиссия тўлови 10,87 АҚШ доллари, тўлов учун фоизлар 23116,10 АҚШ доллари, бошқарув учун комиссия тўлови 810,75 АҚШ доллари, мажбурият учун комиссия тўлови 2,28 АҚШ доллари, кредитни муддатидан олдин ундириш учун комиссия тўлови 3005,02 АҚШ доллари, жами бўлиб 2849812,04 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлган.

Суд инстанциялари томонидан ТИФ Миллий банки билан "Ҳунарманд" МЧЖ ўртасида 2000 йил 17 январда тузилган 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишда ушбу шартномани тузишда МЧЖ таъсисчилари йиғилишининг розилиги олинмаганлиги асос қилиб олинган.

"Ҳунарманд" МЧЖ ўзининг қарши даъво аризасида "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43, 44-моддаларини асос қилиб олиб, йирик битим тузиш учун жамият таъсисчиларининг розилиги олинмаган, деган важни келтирган ва суд бу асосни қабул қилган.

Судлар ушбу кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишда 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43, 44-моддаларига таяниб, хатоликка йўл қўйганлар. Чунки кафиллик шартномаси имзоланган вақтда 1992 йилда қабул қилинган "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни амалда бўлган. Ушбу Қонуннинг 18-моддасида масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг бошқарув идоралари ваколатлари кўрсатилган бўлиб, унинг 5 ва 6-бандларида масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият директорининг ваколатлари чегараланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 4-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Қайд этилганларга кўра, ТИФ Миллий банки билан "Ҳунарманд" МЧЖ ўртасида тузилган 2000 йил 17 январдаги 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаган.

Ушбу кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабларининг рад этилиши сабабли судларнинг ТИФ Миллий банки фойдасига кредитдан бўлган қарзни "Олтин-Дери" қўшма корхонасидан ундириш ва "Ҳунарманд" МЧЖни жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги қарорлари ҳам ўзгартирилиши лозим.

Хўжалик процессуал кодекси 200-моддасининг биринчи қисмида суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши қайд этилган.

Юқоридагиларга асосан, Раёсат ушбу иш бўйича қабул қилинган Андижон вилоят хўжалик судининг 2002 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг 2003 йил 14 февралдаги қарорининг ТИФ Миллий банки ва "Ҳунарманд" МЧЖ ўртасида тузилган 2000 йил 17 январдаги 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисмини бекор қилиш, "Ҳунарманд" МЧЖнинг бу ҳақдаги қарши даъвосини рад этиш, қарорларнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш, шу суднинг ТИФ Миллий банкининг даъво аризаси юзасидан қабул қилинган 2003 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори, апелляция инстанциясининг 2003 йил 29 августдаги қарори ҳамда кассация инстанциясининг 2003 йил 23 декабрдаги қарорини ўзгартириш, ТИФ Миллий банки фойдасига ундирилиши белгиланган жами 2849812,04 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарзи ва 17574657,55 сўм суд харажатларини солидар тартибда жавобгарлар - "Олтин-Дери" қўшма корхонасининг барча мулкидан, шу жумладан, гаровга қўйилган мулкидан ҳамда "Ҳунарманд" МЧЖдан унинг 2000 йил 17 январдаги 1-сонли кафиллик шартномаси ва 2000 йил 30 январдаги ипотека шартномаси асосида олинган мажбуриятлари доирасида ундириш ҳақида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск