ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 08.06.2006 й. Р N 60-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

08.06.2006 й.

N Р 60



(Кўчирма)



Даъвогар - "Ўзбекчармпойабзал" ассоциацияси Тошкент вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Янги Вега" қўшма корхонасини ТИФ Миллий банкидан оладиган кредитини таъминлаш сифатида "Кичкинтой" акциядорлик жамиятининг мол-мулкини гаровга қўйишга розилик билдириш тўғрисидаги 1998 йил 16 апрелдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Тошкент вилоят хўжалик судининг 2002 йил 31 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Кассация инстанциясининг 2002 йил 18 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари томонидан келтирилган протестда иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган.

Раёсат, судьянинг маърузасини тинглаб, протест важларини муҳокама қилиб, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги хулосасини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига кўра, 1998 йил 16 апрель куни "Кичкинтой" акциядорлик жамиятининг мол-мулкини гаровга қўйишга розилик билдириш тўғрисида умумий йиғилиш қарори қабул қилиниб, "Янги Вега" қўшма корхонаси томонидан ТИФ Миллий банкидан олинган кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида жамиятнинг мол-мулклари гаровга қўйилган.

Муқаддам мазкур даъво билан боғлиқ ТИФ Миллий банкининг "Янги Вега" қўшма корхонаси, "Кичкинтой" акциядорлик жамияти, "Косонсой пойабзали" акциядорлик жамияти ва "Тошбулоқ пойабзали" акциядорлик жамиятидан 3309673,63 АҚШ долларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент вилоят хўжалик судида 643-сонли иш кўрилган бўлиб, "Кичкинтой" акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилган қарши даъвоси бўйича кредит таъминоти сифатида акциядорлик жамиятининг мол-мулкини гаровга қўйишга розилик билдириш тўғрисидаги жамият акциядорларининг 1998 йил 16 апрелдаги умумий йиғилиш қарори ва 1998 йил 25, 26 июнда тузилган ипотека шартномалари суд томонидан муҳокама қилинган бўлиб, биринчи инстанция судининг 2002 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори билан қайд этилган қарор ва ипотека шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган. Тошкент вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг 2002 йил 18 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг шу қисми бекор қилиниб, "Кичкинтой" акциядорлик жамиятининг 1998 йил 16 апрелда ўтказилган умумий йиғилиш қарори ва ипотека шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъвосини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.

Ушбу даъво предмети бўйича Тошкент вилоят хўжалик судининг қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлган ҳолда, шу вилоят хўжалик судининг 11-0205/331-сонли иши бўйича 2002 йил 31 майдаги ҳал қилув қарори билан "Кичкинтой" акциядорлик жамияти акциядорларининг 1998 йил 16 апрелдаги умумий йиғилиши қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 2-банди талабига кўра, хўжалик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритиш тугатилиши лозим.

Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган бу процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилишига эътибор бермасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Бундай ҳолда Раёсат суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.

Юқоридагиларга кўра, Раёсат ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят хўжалик судининг 2002 йил 31 майдаги ҳал қилув қарори ва Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг 2002 йил 18 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0282
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск