ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 08.06.2006 й. Р N 61-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

08.06.2006 й.

N Р 61



(Кўчирма)



Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат этиб, жавобгар - Бўстонлиқ туманидаги "Ғазалкент ТИБК" ОТАЖдан 361807 АҚШ доллари миқдорида асосий қарзи, 213680,03 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизи, 4812,50 АҚШ доллари миқдорида комиссия ҳақи, 1779,52 АҚШ доллари миқдорида муддатидан олдин сўндириш бўйича комиссия ҳақи, 1423,614 АҚШ доллари миқдорида қолган ссуда қарзи, шунингдек 77275,15 АҚШ доллари миқдорида пеня, жами 2082968,20 АҚШ долларини унинг мулкидан, жумладан гаровга қўйилган мулк ҳисобидан ундиришни сўраган.

Тошкент вилоят хўжалик судининг 2004 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 361807 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий қарз, 213680,03 АҚШ долларида муддати ўтган кредит фоизи, 4812,50 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган бошқарув комиссияси ҳақи, 1779,52 АҚШ доллари миқдорида муддатдан олдин сўндириш бўйича комиссия ҳақи, 1423,614 АҚШ доллари миқдорида қолган ссуда қарзлари, 7727,55 АҚШ доллари миқдорида пеня, жами 2013420,6 АҚШ доллари, шунингдек 21085051,88 сўм давлат божи ҳамда 4100 сўм почта харажатлари гаровдаги мулклар ҳисобидан ундирилган. Даъвонинг 69547,88 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш талаби рад этилган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўрилмаган.

Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари томонидан келтирилган протестда ҳал қилув қарорини ўзгартириш масаласи қўйилган.

Раёсат, иш бўйича судья маърузасини, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, протест важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 1998 йил 24 июлда тузилган кредит шартномасига асосан йиллик Libor + 5,62 фоиз билан 2100000 АҚШ долларида кредит ажратилган.

Кредит таъминоти учун 1091271 АҚШ долларига баҳоланган кўчар мулклар 1998 йил 23 июлдаги ҳамда 1999 йил 27 декабрдаги шартномалар, шунингдек 1439570 АҚШ долларига баҳоланган кўчмас мулклар 1998 йил 7 апрелдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган.

Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан кредит ва унинг фоизлари муддатида қайтарилмаганлигига, даъво баҳосининг ҳисобланишига тўғри баҳо бериб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Бироқ, ундирувни қарздорнинг ипотека ва гаров шартномалари асосида гаровга қўйилган мол-мулкидан ташқари унга тегишли бўлган бошқа барча мулкига қаратмасдан хатоликка йўл қўйган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 48-моддасида юридик шахснинг жавобгарлиги белгиланган бўлиб, унга кўра юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб бериши лозим.

Даъвогар даъво аризасида ушбу қонун нормасига асосли равишда ҳавола этиб, ундирувни жавобгарнинг барча мулки, шу жумладан, гаровга қўйган мол-мулкига қаратишни сўраган бўлса-да, суд ундирувни фақат гаровга қўйилган мулкка қаратган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 138-моддаси бешинчи қисмига асосан, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламасликка сабаб бўлган важ кўрсатилиши белгиланган. Лекин биринчи инстанция суди қайд этилган қонун нормасини қўлламаганлиги сабабларини кўрсатмаган.

Хўжалик процессуал кодексининг 200-моддаси биринчи қисмида суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши қайд этилган.

Баён этилганларга кўра, Раёсат биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш лозим деб ҳисоблайди.

Бинобарин, юқоридагиларга асосан, Раёсат ушбу иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят хўжалик судининг 2004 йил 2 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгартириб, кредитдан бўлган қарздорликни "Ғазалкент ТИБК" ОТАЖнинг гаровга қўйилган ва унга тегишли бўлган бошқа мол-мулки ҳисобидан ундириш, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини эса ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон









Время: 0.0294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск