ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 25.05.2006 й. Р N 53-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

25.05.2006 й.

N Р 53



(Кўчирма)



Қарши шаҳар "Сувтаъминот" шўъба корхонаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Таллимаржон - Муборак сув ишлаб чиқариш ва таъминлаш Агроводоканал корхонасидан 92447523 сўм асосий қарз ва 557111664 сўм пеня ундириб беришни сўраган.

Даъво аризасига кейинчалик ўзгартириш киритилиб, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган пеня суммаси асосий қарзнинг 5 фоизигача камайтирилиб, 46223761 сўм ундириб бериш сўралган.

Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2005 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар - Таллимаржон - Муборак сув ишлаб чиқариш ва таъминлаш Агроводоканал корхонасидан даъвогар - Қарши шаҳар "Сувтаъминот" шўъба корхонаси фойдасига 92447523 сўм асосий қарз ундирилиб, даъвонинг пеня ундириш қисми рад қилинган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.

Олий хўжалик суди раиси ўринбосари томонидан келтирилган протестда биринчи инстанция суди ишни тўла ва ҳар томонлама ўрганмасдан, далилларга етарли баҳо бермасдан иш юзасидан барвақт хулосага келган деб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Раёсат иш юзасидан судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда, "Сувтаъминот" шўъба корхонаси Агроводоканал трестининг 1999 йил 6 октябрдаги 30-сонли буйруғи асосида тузилган бўлиб, трест тизимидаги РЭУларнинг дебитор қарзлари солиқ ва нафақа фондидан бўлган қарзларини мужассамлаштириб, мавжуд дебитор қарзларни ундириб, солиқ ва нафақаларни тўлаб юборган, 2000 йил апрель ойида 23224-сонли ҳисоб рақами орқали шўъба корхонага тегишли 16900 минг сўм, 2000 йил декабрида эса 23226-сонли махсус ҳисоб рақами орқали 71566 минг сўм пул маблағлари трест ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Мазкур маблағлар 2000 йил 18 декабрдаги шартномага кўра ўтказилганлиги, аммо трест томонидан қайтариб берилмаётганлиги сабабли, даъвогар 92447523 сўм асосий қарз ва 46223761 сўм пеня ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди.

Даъвогар мавжуд қарз суммасини асослаш учун 2001 йил 5 январдаги солиштирма далолатномасини тақдим этган. Жавобгарнинг даъво аризасига берган эътирозномасида қарз суммасини ундириш учун уч йиллик даъво муддати ўтказиб юборилганлиги ҳақидаги важни келтирган, бироқ жавобгарнинг бу важи суд томонидан муҳокама қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни химоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, муҳокама этилиши лозимлиги биринчи инстанция суди томонидан эътиборга олинмаган.

Бундан ташқари, даъвогар қарз суммасининг пайдо бўлиши учун асос қилиб кўрсатган, томонлар ўртасида 2000 йил 18 декабрда тузилган шартноманинг 2-бандида ўчирилиб ўзгартириш киритилганлиги ҳолати ҳам ўрганиб чиқилмаган. Жавобгар томонидан берилган аризада кўрсатилишича, "бажарилган ишлар" сўзи ўрнига "олинган қарзни" жумласи кейинчалик ўчирилиб киритилган. Бундай ҳолатда биринчи инстанция суди шартноманинг тарафларда мавжуд бўлган асл нусхаларини талаб қилиб олиб уларга баҳо бермаган. Шунингдек биринчи инстанция суди 2000 йил 18 декабрда тузилган шартнома билан 2000 йил апрелда жавобгар ҳисобига ўтказилган дастлабки 16900 минг сўм ўртасида қандай боғлиқлик борлигини аниқлаб, қарздорлик юзага келишига сабаб бўлган барча ҳолатлар ўрганилиб чиқилганидан сўнггина иш юзасидан якуний хулосага келиши лозим эди. Аммо, суд томонидан қайд этилган ҳолатлар ўрганилмаган ва муҳокама қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 200-моддасига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Баён этилганларга асосланиб Раёсат мазкур иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск