ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 23.02.2006 й. Р N 24-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

23.02.2006 й.

N Р 24



(Кўчирма)



"Парвина банк" хусусий ёпиқ акционерлик банки хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Нурли" шўъба корхонасидан 2000000 сўм кредит қарзини гаровга қўйилган мулки ҳисобидан ундириб беришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2002 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан кредит шартномасига асосан вужудга келган қарз тўлиқ ундирилган.

Жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, ундирувни жавобгарнинг гаровга олинган мол-мулкига қаратишни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2002 йил 22 октябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилиб, ундирув фуқаро Ҳамидова Мавжудага қарашли гаровга қўйилган турар жойга қаратилган.

Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари томонидан келтирилган протестда иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини ва ижро усули ҳамда тартибини ўзгартириш ҳақидаги ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат, иш юзасидан судья маърузасини ва прокурорнинг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қисман қаноатлантириб, иш юритишни тугатишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда, тарафлар ўртасидаги 1999 йил 29 декабрда тузилган кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга 2000000 сўмни 3 йил муддатга 16,2 фоизи билан тўлаш шарти асосида бериб, кредит қайтарилишининг кафолати сифатида фуқаро Ҳамидова Мавжудага тегишли турар жойни гаровга олган.

Аммо, жавобгар кредит шартномасида кўрсатилган олинган кредит суммасини ва унинг фоизларини ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятларни бажармаган, шу сабабли даъвогар берилган кредит суммасини гаровга қўйилган мулк ҳисобидан ундириб беришни сўраб хўжалик судига мурожаат қилган.

Ишни кўриб чиқиш жараёнида суд томонидан процессуал хатоликларга йўл қўйилган. Жумладан, гаровга қўйилган мулк эгаси ишга жалб қилинмаган, ижро усули ва тартибини ўзгартириб, ундирувни жавобгарнинг мол-мулкига ва гаровга қўйилган мулкига қаратиш масаласи суд муҳокамасида тарафлар вакилларининг иштирокисиз ўтказилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 217-моддасига кўра, суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш масалалари хўжалик судининг мажлисида, ундирувчи ва қарздорга топширилиши маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабар қилинган ҳолда кўрилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 124-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилиниб, ажрим топширилиши маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилиши, 170-моддаси иккинчи қисм 2-банди ва 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига кўра, иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрилган бўлса, ҳал қилув қарори ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.

Даъвогар гаровга қўйилган мулк ҳисобидан кредит ва унинг фозларини ундириб беришни сўраган бўлса-да, аммо ишга мулк эгаси Ҳамидова Мавжуда жалб қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 23-моддасига кўра иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга оид ишлар хўжалик судларига тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 86-моддасига кўра низо хўжалик судига тааллуқли бўлмаса, иш юритиш тугатилиши лозим.

Мазкур низонинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган даъво нарсаси фуқаро Ҳамидовага тегишли бўлган турар жойдир. Шу сабабли, суд ишни моҳиятан кўрмасдан, иш юритшпни тугатиши лозим эди.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 200-моддаси 1-қисмига биноан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Баён этилганларга кўра, Раёсат ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2002 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ва 2002 йил 22 октябрдаги ажримини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон









Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск