язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар/ Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига

киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар бўйича

ХРОНОЛОГИК ЖАДВАЛ


Мазкур жадвал "Norma Hamkor" МЧЖ экспертлари

томонидан тузилган ва муаллифлик ишланмаси ҳисобланади

Рус тилидаги матнига қаранг

Оч бинафшаранг билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат таркибий қисмларининг янги таҳрирдаги баёни белгиланган.

Тўқ қизил ранг билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатдаги алмаштирилган сўзлар, рақамлар, жумлалар ва таркибий қисмлар белгиланган.

Оч жигарранг тусда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган қўшимчалар келтирилган.

Кумушсимон ранг билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўзлари, рақамлари, жумлалари чиқариб ташланганлиги ёки унинг таркибий қисмлари ўз кучини йўқотганлиги белгиланган.

Мовий тус меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат таркибий қисмларининг амал қилиши муайян муддатга тўхтатиб турилишини англатади.

  

Ўзгартиш ёки қўшимчалар келтирилаётган норматив ҳужжат


Тегишли норма кучга киритилган сана

Модданинг тегишли таҳрири

   

3-модда


Модданинг илк таҳрири

01.04.1999 й.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасида:

уй-жой соҳасини ривожлантириш юзасидан давлат комплекс дастурларини ишлаб чиқади;

уй-жой хўжалиги ва коммунал хизмат кўрсатиш бўйича давлат бошқарув органлари фаолиятига раҳбарлик қилади;

турар жойларни тақсимлаш ҳамда аренда, ижара шартномалари бўйича фуқароларга бериш, шунингдек уларни алмаштириш ҳамда сотиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

уй-жой ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш тизимини тартибга солади;

компенсация, кредит ҳамда ссудалар бериш тартиби ва шартларини тартибга солади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



12.05.2001 й. 220-II-сон Қонун XVIII бўлимининг 1-банди


(Амалдаги таҳрир)

13.05.2001 й.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасида:

уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг асралишини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини юритади, уй-жой соҳасини ривожлантиришнинг давлат комплекс дастурларини қабул қилади;

уй-жой хўжалиги ва коммунал хизмат кўрсатиш бўйича давлат бошқарув органлари фаолиятига раҳбарлик қилади;

турар жойларни тақсимлаш ҳамда аренда, ижара шартномалари бўйича фуқароларга бериш, шунингдек уларни алмаштириш ҳамда сотиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

уй-жой ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш тизимини тартибга солади;

компенсация, кредит ҳамда ссудалар бериш тартиби ва шартларини тартибга солади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

  


  

4-модда


Модданинг илк таҳрири

01.04.1999 й.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасида:

уй-жой фондидан фойдаланиш ва сақлашни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурлари ва тизимларини ишлаб чиқади;

уй-жой фондидан техник фойдаланиш норма ва қоидаларига уй-жой мулкдорлари ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи, уни таъмирловчи корхоналарнинг, шунингдек аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг риоя этишлари устидан назорат қилади;

уй-жой соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида қабул қилган, уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш масалаларига оид норматив ҳужжатлар давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ҳамда жисмоний шахслар ижро этиши учун мажбурийдир.



12.05.2001 й. 220-II-сон Қонун XVIII бўлимининг 2-банди


(Амалдаги таҳрир)

  

13.05.2001 й.


модда чиқариб ташланган


  

5-модда


Модданинг илк таҳрири

01.04.1999 й.


5-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Маҳаллий давлат хокимията органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

уй-жой соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш;

уй-жой фондини ҳисобга олиш;

турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномалари бўйича бериш, шунингдек уларни сотиш;

турар жойларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун юридик шахсларга аренда шартномаси шартлари асосида бериш;

мавжуд уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш, унинг хизмат муддатларини узайтириш;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ва уларни уй-жой билан таъминлаш;

фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари учун уй-жой қуриш;

уй-жой қурувчиларга уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш;

уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси объектларини лозим даражада сақлаш ва ривожлантириш;

давлат уй-жой фондини бронлаштириш;

уй-жой фондларининг турар жойларини алмаштириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

  


12.05.2001 й. 220-II-сон Қонун XVIII бўлимининг 3-банди

13.05.2001 й.


5-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Маҳаллий давлат хокимията органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

уй-жой соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш;

уй-жой фонди ва бошқа коммунал объектларни бошқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш ишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда коммунал хизматларга бўлган тариф сиёсатини ўз тасарруфидаги ҳудудда шакллантириш;

уй-жой фондини ҳисобга олиш;

турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномалари бўйича бериш, шунингдек уларни сотиш;

турар жойларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун юридик шахсларга аренда шартномаси шартлари асосида бериш;

мавжуд уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш, унинг хизмат муддатларини узайтириш;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ва уларни уй-жой билан таъминлаш;

фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари учун уй-жой қуриш;

уй-жой қурувчиларга уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш;

уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси объектларини лозим даражада сақлаш ва ривожлантириш;

давлат уй-жой фондини бронлаштириш;

уй-жой фондларининг турар жойларини алмаштириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.



08.01.2007 й. ЎРҚ-77-сон Қонун 2-моддасининг 1-банди


(Амалдаги таҳрир)

09.01.2007 й.



5-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш;

уй-жой фондини ва коммунал объектларни бошқаришни ташкил этиш;

ўз тасарруфидаги ҳудудда коммунал хизматларга оид тариф сиёсатини белгиланган тартибда шакллантириш;

уй-жой фондини ҳисобга олиш;

давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида бериш;

давлат уй-жой фондидаги турар жойларни улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун юридик шахсларга аренда шартномаси шартлари асосида бериш;

уй-жой фондидан фойдаланилиши ва унинг асралиши, аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифати устидан назоратни таъминлаш;

аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари орасидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ҳамда уларни аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой билан таъминлаш;

фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифалари учун уй-жой қуриш;

уй-жой қурувчиларга уй-жой қуриш учун, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига доимий фойдаланишга белгиланган тартибда ер участкалари бериш;

уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси объектларининг лозим даражада сақланиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлаш;

давлат уй-жой фондининг турар жойларини бронлаштириш ва алмаштириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

...