Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 02.09.1993 й. 929-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат қонунлари кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.09.1993 й.

N 929-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МЕҲНАТ ҚОНУНЛАРИ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунлари кодексини (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1971 йил, N 34, 322-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлаштириш, шунингдек бозор иқтисодиётига ўтиш даврида меҳнатга доир муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат қонунлари кодексига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:



1. Муқаддима чиқариб ташлансин.


2. 1, 2, 3 ва 4-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1-модда. Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунларининг вазифалари


Меҳнатга доир қонунлар меҳнат бозори самарали амал қилишини, адолатли меҳнат шароитларини, ходимларнинг меҳнатга доир ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, меҳнат унумдорлиги ўсишини, иш сифати яхшиланишини ва шу асосда меҳнаткашлар турмушининг моддий ҳамда маданий даражаси юксалишини таъминлаган ҳолда мулкчиликнинг турли шаклидаги корхоналарда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган барча шахсларнинг меҳнатга доир муносабатларини тартибга солади.


2-модда. Ходимларнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари ва бурчлари


Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир киши меҳнат қилиш, қонунда белгиланган тартибда эркин иш танлаш, адолатли меҳнат шарт-шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Мажбурий меҳнат тақиқланади, суднинг ҳукмига биноан жазони ўташ ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустаснодир.

Ҳар бир ходим:

хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;

иш билан боғлиқ ҳолда саломатлигига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш;

тенг меҳнат учун ҳеч бир камситишларсиз тенг ва белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;

муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафтада дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик отпускалар бериш орқали таъминланадиган олиш;

касаба уюшмаларига бирлашиш;

қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;

ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқларига эгадир. Ходим:

меҳнат бурчларини ҳалол бажариши;

меҳнат интизомига риоя этиши;

корхона, муассаса, ташкилот мулкига нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши;

белгиланган меҳнат нормаларини бажариши шарт.


3-модда. Колхозлар ва бошқа кооператив ташкилотлар

аъзоларининг меҳнатини тартибга солиш


Колхозлар ва бошқа кооператив ташкилотлар аъзоларининг меҳнати колхоз ва бошқа кооператив ташкилотларга тааллуқли қонунлар асосида ва уларга мувофиқ ҳолда қабул қилинадиган ўз уставлари билан тартибга солинади.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунлари


Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунлари ушбу Кодекс ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг меҳнатга доир бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир."



3. 5-модда чиқариб ташлансин.



4. 6-моддадаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин.



5. "Иккинчи боб. Коллектив шартнома" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



6. 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Жамоа шартномаси


Жамоа шартномаси - корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва касбга доир муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатдир.

Жамоа шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби қонун билан тартибга солинади".



7. 8-17-моддалар чиқариб ташлансин.



8. Учинчи бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"УЧИНЧИ БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ)"



9. 18-моддада:


1) модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18-модда. Меҳнат шартномаси (контракт) тузувчи тарафлар

ва унинг мазмуни";


2) матн "Меҳнат шартномаси" деган сўзлардан кейин "(контракт)" деган сўз билан тўлдирилсин.



10. 19-моддада:


1) иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишга қабул қилишда жинси, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, динга бўлган муносабати, эътиқоди ва жамоат бирлашмаларига мансублигига, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларга қараб, қай бир йўсинда бўлмасин уларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклашга ёхуд уларга бевосита ёинки билвосита имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди";


2) модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишга қабул қилиш вақтида муайян меҳнат турига хос бўлган талаблар ёки ортиқча ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар тўғрисида давлатнинг алоҳида ғамхўрлик кўрсатиши билан боғлиқ ҳолда қилинадиган фарқлашлар, истиснолар, афзалликлар бериш ва чеклашлар камситиш ҳисобланмайди".



11. 20-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Министрлар Совети" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



12. 21 ва 22-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21-модда. Меҳнат шартномасининг (контрактнинг) шакли


Меҳнат шартномаси (контракт) ёзма шаклда тузилади.


22-модда. Меҳнат шартномасининг (контрактнинг) муддати


Меҳнат шартномалари (контрактлар):

1) номуайян муддатга;

2) муайян - беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга;

3) муайян ишни бажариш учун кетадиган вақтга тузилади.

Муддатли меҳнат шартномаси (контракт)  бажарилажак ишнинг ўзига хос жиҳатлари, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат муносабатларини ўрнатиш мумкин бўлмаган тақдирда, шунингдек қонунларда назарда тутилган ҳолларда тузилади.

Халқ депутати депутатлик ваколатларини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилинганлиги муносабати билан унинг ўрнига ишга (лавозимга) қабул қилинган ходим билан муддатли меҳнат шартномаси (контракт) тузилиб, депутат аввалги ишга (лавозимга) қайтганида бу шартнома (контракт) бекор бўлади."



13. 22-модда чиқариб ташлансин.



14. 23-модданинг номи ва матни "шартномасининг", "шартнома" деган сўзлардан кейин тегишинча "(контрактнинг)", "(контракт)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



15. 24-моддада:


1) биринчи қисмнинг 2-бандидаги "ёки халқ депутатлари посёлка ёки қишлоқ (овул) Совети ижроия комитети" деган сўзлар "ёки ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин; "СССР" деган сўз чиқариб ташлансин;


2) учинчи қисмдаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин.



16. 25-модданинг учинчи қисми "қатъи назар" деган сўзлардан кейин "иш бошлаган кунидан эътиборан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



17. 26-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазолар меҳнат дафтарчасида ёзилмайди, ушбу Кодекснинг 41-моддаси 3, 4, 7 ва 8-бандлари бўйича ходимни ишдан бўшатиш ҳоллари бундан мустасно".



18. 27-моддада:


1) биринчи қисм "Меҳнат шартномаси" деган сўзлардан кейин "(контракт)" деган сўз билан тўлдирилсин;


2) иккинчи қисмнинг 2-бандидаги "ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини тамомлаб чиққан ёш мутахассисларни ишга қабул қилганда" деган сўзлар "ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда битирган шахсларни ўқиш тамомланганидан кейин икки йил давомида ишга қабул қилганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) иккинчи қисмнинг 3-банди "Ватан уруши инвалидларини" деган сўзлардан кейин "ва уларга тенглаштирилган шахсларни" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



19. 28-модданинг биринчи қисмидаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин.



20. 30-моддада:


1) биринчи қисм "меҳнат шартномасини" деган сўзлардан кейин "(контрактни)" деган сўз билан тўлдирилсин;


2) иккинчи қисмдан "халқ", "тегишли ҳолларда эса - бўйсунувига қараб юқори органга (253 ва 254-моддалар)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



21. 31-модданинг номи ва матни "Меҳнат шартномасида" деган сўзлардан кейин "(контрактда)" деган сўз билан тўлдирилсин.



22. 32-моддадаги "33, 34 ва 158" рақамлари "33 ва 34" рақамлари билан алмаштирилсин.



23. 32-1-модда "меҳнат шартномасида" деган сўзлардан кейин "(контрактда)" деган сўз билан тўлдирилсин.



24. 32-2-модданинг иккинчи қисми "меҳнат шартномаси" деган сўзлардан кейин "(контракт)" деган сўз билан тўлдирилсин.



25. 33-модда "меҳнат шартномасида" деган сўзлардан кейин "(контрактда)" деган сўз билан тўлдирилсин.



26. 36-моддада:


1) модданинг номи ва биринчи қисми "Меҳнат шартномасини" деган сўзлардан кейин "(контрактни)" деган сўз билан тўлдирилсин;


2) биринчи қисмнинг 2-бандидаги "(22-модданинг 2 ва 3-бандлари ҳамда иккинчи қисми)" деган сўзлар "(22-модданинг 2 ва 3-бандлари ҳамда учинчи қисми)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) биринчи қисм қуйидаги мазмундаги 8 ва 9-бандлар билан тўлдирилсин:

"8) ходим суднинг қарорига биноан махсус даволаш-профилактика муассасасига юборилганлиги;

9) ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги;"


4) иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхона, муассаса, ташкилот бир орган бўйсунувидан бошқа орган бўйсунувига ўтказилганида меҳнат шартномасининг (контрактнинг) амал қилиши тўхтамайди. Корхона мулкдори ўзгарганида, худди шунингдек корхона қайтадан ташкил этилганида (қўшиб юборилганида, бирлаштирилганида, бўлиб юборилганида, қайта ташкил этилганида) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади. Бундай ҳолларда ходимлар сони ёки штати қисқартирилган тақдирдагина меҳнат шартномасини (контрактни) маъмуриятнинг ташаббуси билан бекор қилиш (ушбу Кодекснинг 41-моддаси 1-банди) мумкин бўлади".



27. 37-моддада:


1) биринчи қисмдаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига" деган сўзлар "қонунларга" деган сўз билан алмаштирилсин, 4 ва 5-бандлар чиқариб ташлансин;


2) биринчи қисмнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) корхона, муассаса, ташкилот (филиал, ваколатхона, бўлим ва бошқа алоҳида бўлинма) раҳбари ва унинг ўринбосарлари ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузган тақдирда;"


3) учинчи қисмдаги "ССР Иттифоқи қонунлари билан ва бу қонунлар белгилайдиган доирада, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) модданинг номи, биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари "меҳнат шартномасини", "меҳнат шартномаси" деган сўзлардан кейин тегишинча "(контрактни)", "(контракт)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



28. 38-моддада:


1) биринчи ва иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимлар номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини (контрактни) маъмуриятни икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда бекор қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Ходимнинг шу муддат ичида бўшаш тўғрисидаги ўз аризасини қайтариб олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Ходимнинг ўз хоҳиши бўйича ишдан бўшаш тўғрисидаги аризаси у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига кирганлиги, пенсияга чиққанлиги ва шунга ўхшаш бошқа ҳоллар) туфайли ёзилган бўлса, маъмурият меҳнат шартномасини (контрактни) ходим илтимос қилган муддатда бекор қилади";


2) модданинг номи ва тўртинчи қисм "меҳнат шартномасини", "меҳнат шартномаси" деган сўзлардан кейин тегишинча "(контрактни)", "(контракт)" деган сўзлар билан тўлдирилсин; "кўрсатилган муддатлар" деган сўзлар "кўрсатилган муддат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



29. 39-модданинг номи ва матни "Меҳнат шартномасини" деган сўзлардан кейин "(контрактни)" деган сўз билан тўлдирилсин, номи ва матндаги "белгиланган муддатлар", "кўрсатилган муддатлар" деган сўзлар тегишинча "белгиланган муддат", "кўрсатилган муддат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



30. 40-модданинг номи ва матни "Меҳнат шартномасини", "меҳнат шартномаси", "шартномада" деган сўзлардан кейин тегишинча "(контрактни)", "(контракт)", "(контрактда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



31. 41-моддада:


1) модданинг номи, биринчи хатбошиси ва биринчи қисмнинг 3-банди "Меҳнат шартномасининг", "меҳнат шартномаси", "меҳнат шартномасига" деган сўзлардан кейин тегишинча "(контрактнинг)", "(контракт)", "(контрактга)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 1-1-банд чиқариб ташлансин;


3) бешинчи банддаги "ССР Иттифоқи қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 8-банддаги "давлат ёки жамоат мулкини" деган сўзлар "мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот мулкини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) учинчи қисм чиқариб ташлансин.



32. 42-моддада:


1) иккинчи қисмнинг 4-банди "ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда битирган шахсларга ўқишни тамомлаганларидан кейин икки йил давомида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) иккинчи қисм қуйидаги мазмундаги 8 ва 9-бандлар билан тўлдирилсин:

"8) захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари, прапоршчиклар, мичманлар ёки офицерлар таркибига кирувчи шахслар орасидан бўлган ходимларга - ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилганларидан кейин кирган ишлари бўйича;

9) атом объектларидаги ҳалокатлар оқибатида нурланиш касалига учраган ёки нурланиш касалини бошдан ўтказган ҳамда радиация нурланишининг кучайиши билан боғлиқ бошқа касалликларга дучор бўлган шахсларга; ногиронлигига атом объектларидаги ҳалокатлар сабаб бўлганлиги аниқланган ногиронларга; атом объектларидаги ҳалокатлар оқибатларини тугатиш қатнашчиларига, шунингдек уқтирилган зоналардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга, уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга".



33. 43 ва 44-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"43-модда. Корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг

касаба уюшмаси комитетининг олдиндан розилигини олган ҳолда

ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини (контрактни)

бекор қилиши


Корхона, муассаса, ташкилот касаба уюшмаси комитетининг олдиндан розилигини олмай туриб, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини (контрактни) бекор қилишга йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳоллар бундан мустаснодир:

1) корхона, муассаса, ташкилот тугатилганда;

2) ишга қабул қилиш пайтида белгиланган синов қониқарсиз натижа берганда;

3) илгари шу ишни бажариб келган ходим ишга қайта тикланганда;

4) касаба уюшмаси комитети мавжуд бўлмаган корхона, муассаса ёки ташкилотдан ҳар қандай асос бўйича ишдан бўшатилганда;

5) корхона, муассаса ва ташкилот (филиал, ваколатхона, бўлим ва бошқа алоҳида бўлинма)нинг раҳбари, унинг ўринбосарлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек фуқароларнинг жамоат бирлашмалари лавозимга сайлаб, тасдиқлаб ёки тайинлаб қўядиган раҳбар ходимлар ҳар қандай асос бўйича ишдан бўшатилганда;

6) башарти, ишдан бўшатиш корхона, муассаса, ташкилот касаба уюшмаси комитети билан келишиш лозимлиги уставда (низомда) назарда тутилмаган бўлса, интизом тўғрисидаги устав (низом) бўйича бўшатилганда;

7) ўриндошлик тарзида ишламайдиган бошқа ходимнинг қабул қилиниши муносабати билан ўриндошлик асосида бажарилаётган ишдан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши муносабати билан ишдан бўшатилганда.


44-модда. Корхона, муассаса, ташкилот касаба уюшмаси

комитетининг меҳнат шартномасини (контрактни) бекор қилишга

розилик бериш тўғрисидаги маъмурият илтимосини

қараб чиқиш муддати


Касаба уюшмаси комитети ходимни ишдан бўшатишга розилик бериш тўғрисидаги масала бўйича қабул қилган қарори ҳақида корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг ёзма равишдаги тақдимномасини олганидан бошлаб ўн кунлик муддат ичида маъмуриятга ёзма шаклда маълум қилиши керак."



34. 45-модданинг номи, биринчи ва иккинчи қисмлари "меҳнат шартномасини" деган сўзлардан кейин "(контрактни)" деган сўз билан тўлдирилсин.



35. 46-моддада:


1) модданинг номи ва биринчи қисми "меҳнат шартномасини" деган сўзлардан кейин "(контрактни)" деган сўз билан тўлдирилсин;


2) иккинчи қисм чиқариб ташлансин.



36. 47-модданинг биринчи қисмидаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин.



37. 48-модданинг номи, биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари "Меҳнат шартномасини", "меҳнат шартномаси" деган сўзлардан кейин тегишинча "(контрактни)", "(контракт)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



38. 49-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"49-модда. Ишдан бўшатиш нафақаси


Меҳнат шартномаси (контракт) ушбу Кодекс 36-моддасининг 3 ва 6-бандларида ҳамда 41-моддасининг 2 ва 6-бандларида кўрсатилган асосларга биноан ёки маъмурият меҳнат қонунларини, Жамоа шартномаси ёки меҳнат шартномасини (контрактни) бузиши (40-модда) оқибатида бекор қилинганда ходимларга камида икки ҳафталик ўртача иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланади".



39. 50-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари "Меҳнат шартномаси", "Меҳнат шартномасини" деган сўзлардан кейин "(контракт)", "(контрактни)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



40. 51-модда "Меҳнат шартномаси" деган сўзлардан кейин "(контракт)" деган сўз билан тўлдирилсин.



41. Учинчи А бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"УЧИНЧИ-А БОБ

ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ МЕҲНАТ

ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ КАФОЛАТЛАРИ"


42. 51-1, 51-2 ва 51-3-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"51-1-модда. Фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини

рўёбга чиқариш кафолатлари


Давлат фуқароларга:

машғулот турини эркин танлашни, шу жумладан, турли меҳнат режимидаги иш танлашни;

ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этилишидан ва асоссиз равишда ишдан бўшатилишдан ҳимоялашни;

мақбул иш топиш ва ишга жойлаштиришга бепул кўмаклашишни;

барча меҳнаткашларга касб ўрганиш ва ишга жойлашиш, иш билан таъминланиш ва меҳнат қилиш, иш ҳақи ва даромадлар олиш, хизматда кўтарилиш шартлари тенг бўлиши таъминланишини;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўзлари. олдиндан берган аризаларига мувофиқ ўқув юртлари битирувчиларига мақбул иш беришларини;

иш билан таъминлаш хизмати тизимида ёки унинг йўлланмаси бўйича бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаган ҳолда янги касбга (ихтисосга) бепул ўқитишни, малака оширишни;

бошқа жойга ишга юборилиши билан боғлиқ моддий харажатлар қонунларга мувофиқ тўланишини;

фуқароларнинг ёши ёки ўзга хислатлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишлари учун муддатли меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш имкониятини кафолатлайди.

Иш билан таъминлаш ва фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шартлари қонунлар билан белгиланади.


51-2-модда. Ходимларни бўшатиб олиш асослари ва тартиби


Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар тугатилиши, ходимлар сонини ёки штатини қисқартиришга доир тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан ходимлар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан бўшатиб олиниши мумкин.

Ходимлар амалга оширилажак ишдан бўшатиб олиш тўғрисида камида икки ой олдин шахсан тилхат орқали огоҳлантириладилар.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмурияти ходимларни оммавий равишда бўшатиб олиш эҳтимоли тўғрисида ўз вақтида, бироқ камида уч ой олдин тегишли касаба уюшмаси органига хабар қилади.

Ходимлар сони ёки штат қисқартирилиши муносабати билан ходимлар бўшатиб олинганида ушбу Кодекснинг 42-моддаси ва жамоа шартномасида назарда тутилган уларни ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ ҳисобга олинади.

Ходимлар сони ёки штат қисқартирилиши сабабли бўшатиш хусусида огоҳлантириш билан бир вақтда маъмурият айнан ана шу корхона, муассаса ва ташкилотда ходимга бошқа ишни ёзма равишда таклиф қилади.

Ходим бошқа корхона, муассаса ва ташкилотга мурожаат қилиш ёки иш билан таъминлаш хизматининг бепул воситачилиги орқали янги иш жойи танлаш ҳуқуқига эга.

Маъмурият ҳар бир ходимнинг касби, ихтисоси, малакаси ва иш ҳақининг миқдорини кўрсатган ҳолда бўлажак бўшатиб олиш тўғрисидаги маълумотларни иш билан таъминлаш хизмати маҳаллий органига камида икки ой олдин маълум қилиши шарт.


51-3-модда. Бўшатиб олинадиган ходимларга бериладиган

имтиёзлар ва товонлар


Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилиши, ходимлар сони ёки штатлар қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатилган ходимларнинг иш қидириш даврида олдинги иш жойидаги икки ойлик ўртача иш ҳақи (ишдан бўшатиш нафақаси қўшиб ҳисобланганда) сақланиб қолади. Ходимлар ишдан бўшатилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида давлат иш билан таъминлаш хизматларида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, давлат иш билан таъминлаш хизматларининг маълумотномасига биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олишга ҳақлидирлар. Юқоридаги сабабларга кўра ишдан бўшатилган ходимлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ишдан бўшаган вақтдан бошлаб уч ой муддат ичида меҳнат стажини сақлаб қоладилар.

Башарти, ишдан бўшатиб олинган ходимга уч ой ичида мақбул келадиган иш топиб берилмаса, у ишсизлик мақомига эга бўлади. Шу давр ичида у таклиф этилган мақбул келадиган ишнинг иккитасини рад этса, ишсизлик мақомига эга бўлмайди ва у ўттиз календарь кундан сўнг умумий асосда иш қидирувчи шахс сифатида янгидан рўйхатга олинади.

Ишдан бўшатиш нафақаси ва сақлаб қолинадиган ўртача иш ҳақи илгариги иш жойидан тўланади.

Тугатилаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг етарли маблағлари бўлмаган тақдирда, ишдан бўшатиб олинаётган ҳодимларга товонлар уларнинг ҳуқуқий ворислари маблағидан тўланади. Тугатилаётган корхона, муассаса, ташкилотларнинг ҳуқуқий ворислари бўлмаган тақдирда, ишдан бўшатиб олинаётганларга товонлар аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағи ҳисобидан амалга оширилиб, сўнгра у қонунларда белгиланган тартибда қопланади".



43. Тўртинчи бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ТЎРТИНЧИ БОБ. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ".



44. 52-модда чиқариб ташлансин.



45. 53-моддадаги "41 соатдан" деган сўзлар "40 соатдан" деган сўзлар билан алмаштирилиб, иккинчи гап чиқариб ташлансин.



46. 54-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"54-модда. Иш вақтининг қисқартирилган муддати


Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади:

1) 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимларга - ҳафтасига кўпи билан 36 соат;

2) 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган ходимларга, шунингдек таътил вақтида ишлаётган 14 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчиларга ҳафтасига кўпи билан 24 соат. Ўқув йили давомида ўқув машғулотларидан бўш вақтда ишлаётган ўқувчиларнинг иш вақти муддати ушбу модданинг биринчи қисмида тегишли ёшдаги шахслар учун белгиланган норманинг ярмисидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Меҳнат шароитлари зарарли бўлган ишларда банд бўлган ишчи ва хизматчилар учун ҳафтасига кўпи билан 36 соатдан иборат иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Қонунларда айрим тоифадаги ходимлар (ўқитувчилар, врачлар ва бошқалар) учун иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади".



47. 56-модданинг биринчи қисмидаги "41 соат" деган сўзлар "40 соат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



48. 59-модданинг биринчи қисмидаги "(54-модданинг биринчи қисми 2-банди ва иккинчи қисми)" деган сўзлар "(54-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



49. 60-модда биринчи қисмининг биринчи бандидаги "икки ёшга" деган сўзлар "уч ёшга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



50. 61-моддадаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари" деган сўзлар "қонунлар" деган сўз билан алмаштирилсин.



51. 62-модданинг биринчи қисмидаги иккинчи гап қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшгача бўлган боласи бор (ўн олти ёшгача ногирон боласи бор) аёлнинг, шу жумладан, ўз ҳомийлигида боласи бўлган аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парваришлаётган шахснинг илтимосига кўра медицина хулосасига мувофиқ маъмурият уларга тўлиқ бўлмаган иш куни ёки тўлиқ бўлмаган иш ҳафтаси белгилаши шарт".



52. 68-моддада:


1) биринчи қисмнинг биринчи бандидаги "икки ёшга" деган сўзлар "уч ёшга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) иккинчи қисмдаги "Икки яшардан саккиз ёшгача боласи бор аёллар" деган сўзлар "Уч ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган боласи бор (ўн олти ёшгача ногирон боласи бор) аёллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



53. "Бешинчи боб. Дам олиш вақти" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



54. 75-модданинг иккинчи қисмидаги "ССР Иттифоқи қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин.



55. 76-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дам олиш кунида ишланганлик бошқа дам олиш куни бериш билан ёки томонларнинг келишувига мувофиқ пул шаклида, лекин камида икки ҳисса ҳақ тарзида қопланади".



56. 80-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимларга йиллик ҳақ тўланадиган отпуска олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан олганда камида 15 иш куни миқдорида берилади. Йиллик ҳақ тўланадиган отпусканинг муддатини ҳисоблаш тартиби қонунлар билан белгиланади".



57. 82-модданинг 5-банди "қонунларда" деган сўздан кейин "ва жамоа шартномаларида ёки ўзга локаль норматив ҳужжатларда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



58. 83-модда чиқариб ташлансин.



59. 87-модданинг 3-бандидаги "бир ёшга" деган сўзлар "бир ярим ёшга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



60. 91 ва 92-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"91-модда. Меҳнатга яраша ҳақ тўлаш


Ҳар бир ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш унинг шахсий меҳнат ҳиссаси ва меҳнатининг сифатига боғлиқ бўлиб, меҳнат ҳақи миқдори чекланмайди. Ходимнинг жинси, ирқи, миллати, динга муносабати, жамоат бирлашмаларига мансублигига қараб меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини камайтириш тақиқланади.


92-модда. Иш ҳақининг энг кам миқдори


Муайян муддат учун белгиланган иш вақти нормасини тўлиқ ишлаб берган ва ўзининг меҳнат вазифаларини (меҳнат нормаларини) бажарган ходимнинг ойлик иш ҳақи, корхона мулкчиликнинг қайси шаклида эканлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаслиги лозим.

Қўшимча тўловлар, устамалар, шунингдек мукофот пули рағбатлантириш тарзидаги бошқа тўловлар энг кам иш миқдорига кирмайди".



61. 93-модда чиқариб ташлансин.



62. 94 ва 95-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"94-модда. Ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш


Ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда тариф ставкалари, маошлар, шунингдек корхона, муассаса, ташкилот энг мақбули деб топса, тарифсиз тизим қўлланилади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг турлари, тизимлари, тариф ставкалари, маошлар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларнинг миқдорлари, шунингдек ходимларнинг айрим тоифалари ўртасидаги уларнинг миқдор нисбатларини корхона, муассаса, ташкилот мустақил белгилайди ва жамоа шартнамаларида, бошқа локаль норматив ҳужжатларда уларни қайд этиб қўяди.


95-модда. Раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар

меҳнатига ҳақ тўлаш


Раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, қоида тариқасида, мансаб маошлари асосида амалга оширилади.

Мансаб маошлари корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти томонидан ходимнинг лавозими ва малакасига мувофиқ равишда белгиланади. Корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг бошқа (тушумдан фоизлар, фойда улушлари ва ўзга) турларини белгилаши ҳам мумкин".



63. Кодекс қуйидагича мазмундаги 95-1-модда билан тўлдирилсин.


"95-1-модда. Иш ҳақини индексациялаш


Корхона, муассаса, ташкилот ходимларининг иш ҳақини индексациялаш қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади".



64. 99-модда чиқариб ташлансин.



65. 102 ва 106-моддалардаги "бир ой" деган сўзлар "икки ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



66. Кодекс қуйидаги мазмундаги 107-1-модда .билан тўлдирилсин:


"107-1-модда. Нормал меҳнат шароитларидан

четланилганида ҳақ тўлаш


Нормал меҳнат шароитларидан четга чиқилган тақдирда (турли квалификациядаги ишлар бажарилганида, ўриндошлик тарзида иш бажарилганида, белгиланган иш вақтидан ортиқ ишланганида, тунда, байрам кунлари ишланганида ва бошқа ҳолларда) корхона, муассаса, ташкилот ходимларга тегишинча қўшимча ҳақ тўлаши шарт. Қўшимча ҳақ миқдорлари ва уларни тўлаш шартлари корхона, муассаса, ташкилот томонидан мустақил белгиланиб, жамоа шартномаларида (меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомларда) қайд этилади. Бунда қўшимча ҳақ миқдорлари қонунларда белгиланганидан кам бўлмаслиги лозим".



67. 108, 109 ва 110-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"108-модда. Иш вақтидан ортиқ ишлаганлик учун ҳақ тўлаш


Иш вақтидан ортиқ ишлаганлик учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ортиқ ишлаганлик учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган вақтга отгул берилиши мумкин. Бунда белгиланган иш вақтидан ортиқ ишлаганлик учун бир ҳисса миқдорда ҳақ тўланади.


109-модда. Байрам кунлари ишлаганлик учун ҳақ тўлаш


Байрам кунларида (78-модда) ишлаганлик учун камида икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланади:

1) ишбай ишловчиларга ишбай баҳоларнинг камида икки ҳиссаси миқдорида;

2) меҳнатига соатбай ёки кунбай ставкалар бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга - соатбай ёки кунбай ставкаларининг камида икки ҳиссаси миқдорида;

3) ойлик маош оладиган ходимларга - башарти, иш байрам кунида иш вақтининг ойлик нормаси доирасида бажарилган бўлса - маошидан ташқари соатбай ёки кунбай ставканинг камида бир ҳиссаси миқдорида ва башарти, ойлик иш нормасидан ортиқча иш бажарилган бўлса, маошдан ташқари соатбай ёки кунбай ставканинг камида икки ҳиссаси миқдорида.

Байрам куни ишлаган ходимнинг хоҳишига қараб, унга бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда байрам кундаги иш учун бир ҳисса миқдорда ҳақ тўланади.


110-модда. Тунги вақтдаги иш учун ҳақ тўлаш


Тунги вақтдаги иш учун (59-модда) корхона, муассаса, ташкилот жамоа шартномасида (меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда) белгилаб қўйиладиган, оширилган миқдорда ҳақ тўланади, бироқ бу қонунларда кўзда тутилганидан кам бўлмаслиги керак".



68. 111-моддадан ва 112-модданинг биринчи қисмидан "ССР Иттифоқи қонунларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



69. 113-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"113-модда. Бекор туриб қолинган вақт учун, шунингдек

янги ишлаб чиқаришлар (маҳсулотлар)

ўзлаштирилаётганида ҳақ тўлаш


Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун, башарти, ходим маъмуриятни (бригада бошлиғини, мастерни, бошқа мансабдор шахсларни) бекор туриш бошлангани ҳақида огоҳлантирган бўлса, ходимга белгиланган тариф ставкасининг (маошининг) учдан икки қисмидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади, бироқ бу қонунларда белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаслиги керак.

Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.

Янги ишлаб чиқаришни (маҳсулотни) ўзлаштириш даврида ходимларга жамоа шартномасида белгиланадиган тартиб ва шартларда аввалги ўртача иш ҳақига етгунига қадар қўшимча ҳақ тўланиши мумкин".



70. 115-моддадаги "ССР Иттифоқи қонунларида белгиланадиган тартибда оширилган миқдорда" деган сўзлар "тарафларнинг келишувига биноан белгиланадиган миқдорда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



71. Кодекс қуйидаги мазмундаги 115-1-модда билан тўлдирилсин:


"115-1-модда. Ўриндошлик тарзидаги ишга ҳақ тўлаш


Ўриндошлик тарзида иш бажарилганида, яъни ходим ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтда меҳнат шартномаси (контракт) асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни ҳам бажарса, иш ҳақи амалда бажарган иши учун тўланади.

Ўриндошлик тарзида вақтбай ҳақ олиб ишловчилар учун техник жиҳатидан асосли бўлган нормаланган вазифалар белгиланганида иш ҳақи пировард натижага қараб, амалда бажарилган иш ҳажми учун тўланади."



72. 117-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунларда ходимларнинг айрим тоифалари учун иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгиланиши мумкин."



73. 122-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин.



74. 123-моддада:


1) 2-банддан "ёки юқори давлат ёхуд хўжалик органи фармойиши билан ёинки корхона, муассаса, ташкилотлар раҳбарларининг ўзаро келишувига кўра ёки партия, касаба союзи ёки комсомол органларининг қарорига (таклифига) мувофиқ бошқа ишга ўтказилиши" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) модда қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4) ходимга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида жарима солинганда."



75. 124-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"124-модда. Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган

лавозимларга сайланган ходимлар учун кафолатлар


Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги сабабли ишдан бўшатилган ходимларга сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, ўша корхона, муассаса ва ташкилотда ёки ходимнинг розилиги билан бошқа корхона, муассаса ёки ташкилотда аввалгисига тенг иш (лавозим) берилади."



76. 125-моддадаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига" деган сўзлар "амалдаги қонунларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин. 127-модданинг иккинчи қисмидан эса "ёки интизомий жазо чораси сифатида кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилиши" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



77. 128-модда чиқариб ташлансин.



78. 129-модданинг биринчи қисмидаги "Халқ депутатлари район (шаҳар) Советлари ижроия комитетлари ҳузуридаги" деган сўзлар "Ҳокимликлар ҳузуридаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



79. 132-моддадаги "жамоат ташкилотлари" деган сўзлар "жамоат бирлашмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



80. 133-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"133-модда. Ходимларга ҳарбий мажбуриятларини бажаришлари

муносабати билан бериладиган кафолатлар


Ҳарбий мажбуриятларини бажаришга жалб этиладиган ходимларга қонунларда назарда тутилган кафолатлар ва имтиёзлар берилади."



81. 133-1-модда чиқариб ташлансин.


82. 137-модданинг биринчи қисмидаги, 138-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 139-модданинг иккинчи қисмидаги "ССР Иттифоқи қонунлари", "ССР Иттифоқи қонунларида" деган сўзлар тегишинча "қонунлар" ва "қонунларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин; 138-модданинг учинчи қисмидан "тақсимот бўйича" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



83. Саккизинчи бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"САККИЗИНЧИ БОБ. МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК"



84. 141-модданинг биринчи қисмидаги "ССР Иттифоқи қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин.



85. 143-моддада:


1) "ССР Иттифоқи қонунлари" деган сўзлар "Қонунлар" деган сўз билан алмаштирилсин, "143-1" рақами чиқариб ташлансин;


2) модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ходимни ғайриқонуний равишда ишдан бўшатишда ёки бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахслар ушбу Кодекснинг 245-моддасида назарда тутилган миқдорда моддий жавобгар бўладилар."



86. 143-1-модда чиқариб ташлансин.



87. 144-модданинг 6-бандидаги "ССР Иттифоқи қонунларига" деган сўзлар "қонунларга" деган сўз билан алмаштирилсин.



88. 144-1-моддадан "ССР Иттифоқи қонунларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин, "СССР Министрлар Совети белгилайдиган" деган сўзлар "қонунларда белгиланадиган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



89. 145-модданинг учинчи қисмидан "ССР Иттифоқи қонунларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин; "Шартномани СССР Меҳнат ва социал масалалар давлат комитети билан ВЦСПС биргаликда тасдиқлайди" деган сўзлар "шартнома қонунларда белгиланадиган тартибда тасдиқланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



90. 146-моддада:


1) иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Моддий қимматликлар талон-тарож қилинган, кам чиққан, қасддан йўқ қилиб юборилган ёки қасддан бузилганида етказилган зарар қиймати ваколатли органлар томонидан иш қараб чиқилган куни мазкур жойда амалда бўлган нарх-навога қараб белгиланади.";


2) тўртинчи қисмдаги "ССР Иттифоқи қонунларига" деган сўзлар "қонунларга" деган сўз билан алмаштирилсин.



91. 147-моддада:


1) биринчи ва учинчи қисмлардаги "Корхоналар", "Корхона" деган сўзлар тегишинча "Давлат корхоналари", "Давлат корхонаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) иккинчи қисмдан "халқ" деган сўз чиқариб ташлансин.



92. Тўққизинчи бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ"



93. 148-моддадаги "социалистик мулкни сақлашлари ва мустаҳкамлашлари лозим" деган сўзлар "корхона; муассаса ва ташкилотнинг мол-мулкига нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари лозим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



94. 152 ва 153-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"152-модда. Ички меҳнат тартиби қоидалари


Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда меҳнат тартиби маъмуриятнинг тақдимига биноан корхона, муассаса, ташкилот ходимларининг умумий йиғилиши (конференцияси) томонидан тасдиқланадиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.


153-модда. Интизом тўғрисидаги уставлар ва низомлар


Халқ хўжалигининг айрим тармоқларида ходимларнинг айрим тоифалари учун интизом тўғрисидаги уставлар ва низомлар амал қилади."



95. 154-моддада:


1) биринчи қисмдан "социалистик мусобақада ютуқларга эришганлик" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) иккинчи қисмдаги "қоидаларида ва интизом уставларида" деган сўзлар "қоидаларида, интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



96. 158-моддада:


1) биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнат интизоми бузилганлиги учун корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллайди:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиш.

Меҳнат интизомини мунтазам равишда бузганлик, узрли сабабларсиз прогул қилганлик, ишга маст ҳолда, наркотик ёки заҳарли моддалар истеъмол қилиб гангиган ҳолда келганлик учун ходимга ўртача иш ҳақининг қирқ фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима миқдорини ушлаб қолиш маъмурият томонидан ушбу Кодекснинг 122-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади;

3) ишдан бўшатиш (ушбу Кодекснинг 41-моддаси 3, 4, 7 ва 8-бандлари ҳамда 37-модданинг 1-банди)";


2) иккинчи қисмдаги "жамоат ташкилотларининг" деган сўзлар "жамоат бирлашмаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) учинчи қисмдаги "ва интизом уставларида" деган сўзлар "интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



97. 159 ва 160-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"159-модда. Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби


Интизомий жазо чораси қўлланилишидан аввал ходимдан тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши жазо чораси қўллаш учун тўсиқ бўла олмайди.

Интизомий жазо чораси қўлланилаётганида содир этилган хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг аввалги ҳулқ-атвори, меҳнатга муносабати ҳисобга олиниши керак.

Интизомий жазо бевосита ножўя ҳаракат аниқлангандан кейин, лекин шундай ҳаракат аниқланган кундан бошлаб, ходимнинг касаллиги ёки отпускада бўлиш вақтини ҳисобга олмай, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади. Жазо ножўя ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланган ҳаракатлар учун эса - содир этилган кундан бошлаб икки йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр мазкур муддатга кирмайди. Ҳар бир ножўя ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо берилиши мумкин.

Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор бундай жазони бериш сабаблари кўрсатилиб, жазо берилаётган ходимга тилхат орқали маълум қилинади (хабар қилинади).


160-модда. Интизомий жазо чораси устидан шикоят қилиш


Интизомий жазо чораси устидан қонунларда белгилаб қўйилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган содир этилган ножўя ҳаракат қандай вазиятда юз берганлигини, ходимнинг олдинги хулқ-атворини, меҳнатга муносабатини, интизомий жазонинг содир этилган ножўя ҳаракатнинг оғирлик даражасига қанчалик мос келишини, интизомий жазо белгилаш тартибига маъмуриятнинг қанчалик риоя этганлигини ҳисобга олган ҳолда ходимга нисбатан қўлланилган жазони ғайриқонуний ёки нотўғри деб топишга ҳақлидир."



98. 161-моддада:


1) биринчи қисмдаги "интизомий жазо олмаган" деган сўзлар "интизомий жазога тортилмаган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар интизомий жазо олган шахс яна бошқа ножўя ҳаракатлар содир этмаса ва ўзини ҳалол ходим сифатида кўрсатса, жазо қўллаган орган ёки мансабдор шахс ўз ташаббуси билан, бевосита раҳбарнинг ёки меҳнат жамоасининг илтимосномаси бўйича, жазони бир йил муддат ўтмасдан олиб ташлаши мумкин."


3) модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Интизомий жазо чораси амалда бўлган муддат давомида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди."



99. 162-модда чиқариб ташлансин.



100. 163-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин.



101. 165-модданинг учинчи қисмидаги "меҳнат муҳофазаси қоидаларига ва нормаларига" деган сўзлар "меҳнат муҳофазасига оид санитария қоидалари ва нормаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



102. 166-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"166-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига

жавоб бермайдиган корхоналар ва ишлаб чиқариш воситаларини

ишга туширишни тақиқлаш


Янги ёки қайта қурилаётган корхонанинг, ишлаб чиқариш воситаларининг бирортаси ҳам агар улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган хавфсизлик шаҳодатномасига эга бўлмаса, фойдаланишга қабул қилиниши ва ишга туширилиши мумкин эмас"



103. 169-моддада:


1) биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти барча иш ўринларини зарур техника асбоб-ускуналари билан таъминлаши ҳамда иш ўринларида қонунларда белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тармоқлараро ҳамда тармоқнинг меҳнат муҳофазасига оид ягона қоидаларига, санитария қоидалари ва нормаларига мос келадиган иш шароитлари яратиб бериши шарт.";


2) иккинчи қисм чиқариб ташлансин.



104. 170-модданинг иккинчи қисми "бурчаклар ташкил қилиши" деган сўзлардан кейин "корхона ходимларига иш жойларидаги меҳнат шароитларининг ҳамда меҳнат муҳофазасининг ҳолати, айни пайтда лозим бўладиган шахсий ҳимоя воситалари, имтиёзлар ва товон пуллари тўғрисида ахборот бериб туриши" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



105. 171-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"171-модда. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш


Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан, раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича давлат назорат органлари белгилаган тартиб ва муддатларда ўқишлари, йўл йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари шарт.

Ўта хавфли ишлаб чиқаришларга ёки касб бўйича танлов талаб қилинадиган ишга кираётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича имтиҳонлар топшириладиган ва кейин вақти-вақти билан қайта аттестациядан ўтиладиган ўқув ўтказилади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқитиш, йўл йўриқлар бериш ва билимларни текширишдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш тақиқланади".



106. 172-модданинг биринчи қисмидаги "касаба союзларининг марказий комитетлари" деган сўзлар "тегишли касаба уюшмалари органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



107. 178-модданинг учинчи қисмидаги "санитария" деган сўз "санитария-эпидемиология" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



108. 179 ва 180-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"179-модда. Мажбурий медицина кўриклари


Корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти бир қатор касблар ва ишлаб чиқаришларнинг ходимларини меҳнат шартномаси (контракт) тузиш пайтида - дастлабки тарзда ва меҳнат шартномаси (контракт) амал қиладиган даврда вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт. Зарарли ишлаб чнқариш факторларининг ҳамда бажарилаётганда дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш талаб қилинадиган ишларнинг рўйхати ва тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланади.

Ходимлар тиббий кўриклардан бош тортишга ҳақли эмаслар. Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бош тортсалар ёки ўтказилган текширишларнинг натижалари бўйича тиббий комиссиялар берадиган тавсияларни бажармасалар, маъмурият уларни ишга қўймасликка ҳақлидир.

Тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.


180-модда. Ходимнинг навбатдан ташқари кўрикнинг

ўтказилишини сўраш ҳуқуқи


Агар ходим ўз саломатлигининг ёмонлашиши меҳнат шароити билан боғлиқ деб ҳисобласа, навбатдан ташқари тиббий кўрик ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга."



109. Кодекс қуйидаги мазмундаги 181-1-модда билан тўлдирилсин.


"181-1-модда. Янги касбни ўрганиш вақтида ходимни

бошқа ишга ўтказиш


Ходимда касб касаллиги аломатлари аниқланганида маъмурият тиббий комиссиянинг хулосасига асосан ходимни янги касбни ўрганиш вақтида ўртача иш ҳақини сақланган ҳолда бошқа ишга ўтказиши керак."



110. 182-модданинг тўртинчи қисмидаги ва 186-моддадаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида", "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига" деган сўзлар тегишинча "қонунларда", "қонунларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



111. 188-моддада:


1) иккинчи қисмдаги "икки ёшга" деган сўзлар "уч ёшга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Уч ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган боласи (ўн олти ёшгача ногирон боласи) бор аёллар иш вақтидан ташқари ишга жалб этилиши ёки ўз розилигисиз командировкаларга юборилиши мумкин эмас".



112. Кодекс қуйидаги мазмундаги 188-1-модда билан тўлдирилсин:


"188-1-модд а. Қўшимча дам олиш куни


Ногирон болани тарбиялаётган ота-онадан бирига (васий, ҳомийга) 16 ёшга тўлгунга қадар ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади."



113. 189-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳомиладор аёлга бошқа, енгилроқ ва ноқулай ишлаб чиқариш факторлари таъсир этишига имкон бермайдиган иш бериш масаласи ҳал этилгунига қадар, у ана шу сабаблар туфайли ишга чиқмаган барча иш кунлари учун корхона, муассаса, ташкилот маблағлари ҳисобидан ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим."



114. 191-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"191-модда. Ҳомиладорлик ва туғиш отпускалари


Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш отпускалари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш отпускаси жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай отпусканииг неча кунидан фойдаланганлигидан қатъи назар, аёлга тўлиқ берилади."



115. 193 ва 194-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"193-модда. Ҳомиладорлик ва туғиш отпускасига ҳамда

болани парваришлаш отпускасига йиллик отпускани қўшиб бериш


Ҳомиладорлик ва туғиш отпускасидан олдин ёки бевосита ундан кейин ёхуд болани парваришлаш отпускаси тугаганидан кейин аёлнинг аризасига мувофиқ унга шу корхона, муассаса ва ташкилотдаги меҳнат стажидан қатъи назар, йиллик отпуска берилади


194-модда. Болани парваришлаш отпускаси


Аёлларнинг хоҳишига қараб, уларга бола бир ярим ёшга етгунига қадар болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган отпуска берилиб, шу даврда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Юқорида кўрсатилган отпускадан ташқари, аёлнинг аризасига мувофиқ, унга бола уч ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча отпуска берилади.

Болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган отпускадан ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган қўшимча отпускадан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.

Аёл ёки мазкур модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар ўз хоҳишларига қараб, болани парваришлаш отпускаси даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки уйда ишлашлари мумкин. Бунда уларнинг болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган отпускаси даврида нафақа олиш ҳуқуқлари сақлаб қолинади.

Болани парваришлаш отпускаси умумий ва узлуксиз иш стажига, шунингдек мутахассислиги бўйича иш стажига қўшилади.

Қисман ҳақ тўланадиган отпуска ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда болани парваришлаш учун бериладиган отпуска кейинги ҳақ тўланадиган йиллик отпускалар олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.

Болани парваришлаш отпускаси вақтида иш жойи (лавозими) сақланади".



116. 196-моддада:


1) модданинг номидаги "эмизикли боласи бўлган оналарни" деган сўзлар "болали аёлларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) модда матнидаги "эмизикли" деган сўз чиқариб ташлансин;


3) модда қуйидагича мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни, 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор ёлғиз онани ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, маъмурият рад этишнинг сабабларини аёлга ёзма равишда маълум қилиши шарт. Юқорида кўрсатилган аёлларни ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин".



117. 197-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"197-модда. Ҳомиладор ва болали аёлларни

ишдан бўшатишга йўл қўймаслик


Ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни (ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор ёлғиз оналарни) маъмурият ташаббуси билан ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди, корхона, муассаса, ташкилот бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно, бундай ҳолларда, уларни албатта бошқа ишга жойлаштириш шарти билан ишдан бўшатишга йўл қўйилади. Кўрсатиб ўтилган аёллар муддатли меҳнат шартномаси (контракт) тугагани сабабли ишдан бўшатилганида ҳам маъмурият уларни албатта ишга жойлаштиради. Ишга жойлаштириш даврида уларнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси (контракт) тугаган кундан эътиборан уч ойдан ошмаслиги керак."



118. Кодекс қуйидаги мазмундаги 197-1-модда билан тўлдирилсин:


"197-1-модда. Онасиз болаларни тарбияловчи шахсларга

бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар


Аёлга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (тунги ва иш вақтидан ташқари ишларни чеклаш, дам олиш кунлари ишга жалб этиш ва командировкаларга жўнатишни чеклаш, имтиёзли иш режимлари белгилаш ва амалдаги қонунларда белгилаб берилган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар) онасиз болаларни (онанинг вафот этган, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, даволаниш муассасаларида узоқ вақт бўлган ҳолларида ва болалар тўғрисида она васийлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган кафолатлар ва имтиёзлар оналик васийлигидан маҳрум бўлган болаларни амалда тарбияловчи бувига, бувага ёки болани тарбиялаётган бошқа қариндошларга ҳам берилади."



119. 200-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ёшларни ишлаб чиқаришда меҳнатга тайёрлаш мақсадида умумтаълим мактаблари, ҳунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқувчиларини ўн тўрт ёшга тўлганларидан кейин ота-онадан бирининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг розилиги билан болаларнинг саломатлигига зиён етказмайдиган ва таълим олиш жараёнига ҳалал бермайдиган енгил ишларни бажариш учун ишга қабул қилишга йўл қўйилади."



120. 203-моддадаги "ССР Иттифоқи ва иттифоқдош республикаларнинг меҳнат қонунлари асосларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



121. 205-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

қишдан бўш вақтда ишловчи умумтаълим мактаблари, ҳунар-техника ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларининг меҳнатига ишлаган вақтига мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб ҳақ тўланади. Қорхона, муассаса, ташкилотлар ўз маблағи ҳисобидан ўқувчиларнинг иш ҳақига устама ҳақ белгилаши ҳам мумкин."



122. 208-моддада:


1) биринчи қисмдан "барча" деган сўз чиқариб ташлансин; "қўйилади" деган сўз "қўйилиши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бронь ҳисобидан ишга ёки касб ўрганишга юборилган шахсларни қабул қилишни рад этиш тақиқланади. Бундай рад этиш устидан улар судга шикоят қилишлари мумкин;"


3) иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисобланиб, ундан "ҳамма" деган сўз чиқариб ташлансин.



123. 209-моддадаги "ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини тамомлаган ёш мутахассислар" деган сўзлар "ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини тамомлаган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



124. 211-модданинг номи ва матни "меҳнат шартномасини" деган сўзлардан кейин "(контрактни)" деган сўз билан тўлдирилсин.



125. 218-моддада:


1) биринчи қисмдаги "мактабларининг IX-XI синфларида" деган сўзлар "мактабларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) иккинчи қисмдаги "IX-XI синфларининг" деган сўзлар "кўрсатилган мактабларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин; "ва саккиз соатлик сменада 31,5 кунни ёки смена 8 соату 12 минут давом этганда 31 кунни ташкил қилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) тўртинчи қисм чиқариб ташлансин;


4) бешинчи қисмдаги "IX-XI синфларидаги ўқувчиларга" деган сўзлар "ўқувчиларига" деган сўз билан алмаштирилиб, у тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.



126. 219-моддада:


1) биринчи қисмдаги "XI синфда" деган сўзлар "XI (ХII) синфда" деган сўзлар билан, "VIII синфда" деган сўзлар "IX синфда" деган сўзлар билан, "иш ҳақи" деган сўзлар "ўртача иш ҳақи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) иккинчи қисмдаги "IX ва X" рақамлари "VIII, X ва XI рақамлари билан, "Ўзбекистон Республикаси Министрлар Совети" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан, "қўйиши" деган сўз "қўйилиши" деган сўз билан алмаштирилсин.



127. 222-моддадаги "иш ҳақининг 50 проценти" деган сўзлар "иш ҳақи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



128. 226-модданинг олтинчи қисми "хизматчиларнинг" деган сўздан кейин "ўртача" деган сўз билан тўлдирилиб, ундан "лекин бу ҳақ белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаслиги керак" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



129. "Меҳнат низолари" деб номланган ўн тўртинчи боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ЎН ТЎРТИНЧИ БОБ. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ


229-модда. Меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органлар


Ходим билан корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, жамоа шартномаси ва меҳнат тўғрисидаги бошқа битимларни, шунингдек меҳнат шартномасининг (контрактнинг) шартларини қўллаш масалаларига доир меҳнат низолари:

меҳнат низолари комиссиялари;

район (шаҳар) судлари томонидан кўриб чиқилади.

Ходим меҳнат низолари ҳал этилиши учун меҳнат низолари комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатнинг шартларини белгилаш масалаларига доир меҳнат низолари ушбу Кодекснинг 247 ва 248-моддаларига мувофиқ кўриб чиқилади.


230-модда. Меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби


Меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан, меҳнат низоларига доир ишларни район (шаҳар) судларида кўриб чиқиш тартиби эса бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик-процессуал кодекси билан ҳам белгиланади.


231-модда. Меҳнат низолари комиссияларини тузиш


Меҳнат низолари комиссиялари камида 15 киши ишлайдиган корхона, муассаса, ташкилот меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да сайланади.

Кўпчилик овозни олган ва умумий йиғилиш (конференция)да иштирок этганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган номзодлар комиссия таркибига сайланган ҳисобланадилар.

Сайлаш тартиби, комиссия аъзоларининг сони ва таркиби, унинг ваколат муддати корхона, муассаса, ташкилот меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да белгиланади.

Меҳнат низолари комиссияси ўз таркиби орасидан комиссия Раиси, раис ўринбосарларини ва комиссия котибини сайлайди.

Корхона, муассаса, ташкилот меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конференцияси)нинг қарорига биноан бўлинмаларда ҳам меҳнат низолари комиссиялари ташкил этилиши мумкин. Бундай комиссиялар бўлинма жамоаси томонидан сайланади ва корхона муассаса, ташкилот меҳнат низолари комиссияси амал қиладиган асосларда фаолият кўрсатади. Бўлинма меҳнат низолари комиссиясида ана шу бўлинманинг ваколатлари доирасидаги меҳнат низолари қараб чиқилиши мумкин.


232-модда. Меҳнат низолари комиссиясининг ваколати


Меҳнат низолари комиссияси корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда (бўлинмаларда) юзага келадиган меҳнат низоларини қараб чиқувчи бошланғич орган ҳисобланади, ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатларида қараб чиқишнинг ўзгача тартиби қўлланилиши белгилаб қўйилган меҳнат низолари бундан мустасно.

Башарти, ходимнинг мустақил равишда ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшмаси ташкилоти иштирокида маъмурият билан бевосита олиб борган музокараларида мавжуд келишмовчилик ҳал этилмаса, меҳнат низоси меҳнат низолари комиссиясида қараб чиқилиши лозим.


233-модда. Меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилиш муддати


Ходим ўз ҳуқуқлари бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан уч ой муддат ичида меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.

Белгиланган муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган бўлса, меҳнат низолари комиссияси бу муддатни қайта тиклаши ва низони моҳиятан ҳал этиши мумкин.

Ходимнинг меҳнат низолари комиссиясига берган аризаси рўйхатдан ўтказилиши шарт.


234-модда. Комиссияда меҳнат низоларини кўриш тартиби


Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низосини ариза берилган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида кўриб чиқиши шарт. Низо ариза берган ходим ва маъмурият вакили иштирокида кўрилади. Ходим ёзма ариза билан илтимос қилгандагина низо унинг иштирокисиз кўриб чиқилишига йўл қўйилади. Башарти ходим комиссия мажлисида ҳозир бўлмаса, унинг аризасини кўриб чиқиш бошқа кунга кўчирилади. Агарда ходим комиссия мажлисига иккинчи марта ҳам узрли сабабларсиз келмаса, комиссия мазкур аризани кўриб чиқишни кун тартибидан олиб ташлаш хусусида қарор қабул қилиши мумкин. Бу эса ходимни такроран ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Ходим меҳнат низосининг қараб чиқилишида иштирок этиш учун ўз ҳисобидан адвокат таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат низолари комиссияси мажлисга гувоҳларни чақиртириш, мутахассисларни, корхона, муассаса ва ташкилотда фаолият кўрсатаётган касаба уюшмаларининг вакилларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга. Комиссиянинг талабига биноан маъмурият зарур ҳисоб-китоблар ва ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Меҳнат низолари комиссиясининг мажлиси, башарти комиссия таркибига сайланган аъзоларнинг камида ярми иштирок этса, ваколатли деб ҳисобланади.


235-модда. Меҳнат низолари комиссиясининг

қарор қабул қилиш тартиби


Меҳнат низолари комиссияси мажлисда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади. Кўпчилик фикрига норози бўлган комиссия аъзоси комиссия мажлиси протоколини имзолаши шарт, бироқ у протоколда ўзининг алоҳида фикрини баён этишга ҳақлидир.

Комиссия қарорининг кўчирма нусхалари қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида ходимга, корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси комитетига топширилади.


236-модда. Меҳнат низолари комиссиясининг қарорларини ижро этиш


Меҳнат низолари комиссиясининг қарори (ишга тиклаш тўғрисидаги қарорлардан ташқари) бу қарор устидан шикоят қилиш учун белгиланган ўн кунлик муддат ўтганидан кейин уч кун ичида корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти томонидан бажарилиши шарт.

Ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимни ўз ишига тиклаш тўғрисидаги меҳнат низолари комиссиясининг қарорини ижро этиш тартиби ушбу Кодекснинг 244-моддаси билан тартибга солинади.

Башарти корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти белгиланган муддат ичида комиссия қарорини бажармаса, меҳнат низолари комиссияси томонидан ходимга ижро варақаси кучига эга бўлган гувоҳнома берилади.

Башарти ходим ёки маъмурият белгиланган муддат ичида район (шаҳар) судига меҳнат низосини ҳал этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, гувоҳнома берилмайди.

Меҳнат низолари комиссияси берган гувоҳнома асосида ва у олинганидан кейин кўпи билан уч ой ичида район (шаҳар) судига тақдим этилганида, суд ижрочиси меҳнат низолари комиссиясининг қарорини мажбурий равишда ижро эттиради.

Башарти белгиланган уч ойлик муддатни ходим узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган бўлса, гувоҳнома берган меҳнат низолари комиссияси ўтказиб юборилган муддатни тиклаши мумкин.


237-модда. Меҳнат низосини кўришни район (шаҳар)

судига ўтказиш ва меҳнат низолари комиссияси қарори

устидан шикоят қилиш


Башарти меҳнат низолари комиссияси ўн кунлик муддат ичида меҳнат низосини қараб чиқмаса, ушбу Кодекснинг 234-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, манфаатдор ходим меҳнат низосини қараб чиқиш учун район (шаҳар) судига ўтказишга ҳақлидир.

Меҳнат низолари комиссиясининг қарори устидан манфаатдор ходим ёки маъмурият комиссия қарорининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида район (шаҳар) судига шикоят қилишлари мумкин. Ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди. Суд муддат узрли сабабларга биноан ўтказиб юборилган деб эътироф этган ҳолда ана шу ўтказиб юборилган муддатни тиклаши ва низони моҳиятан қараб чиқиши мумкин.


238-модда. Район (шаҳар) судларида кўриб чиқиладиган меҳнат низолари


Район (шаҳар) судларида меҳнат низолари:

1) ходимнинг ёки ходим манфаатларини ҳимоя қилувчи тегишли касаба уюшмасининг аризасига биноан;

2) меҳнат низолари комиссиясининг қарорига рози бўлмаса, маъмуриятнинг аризасига биноан;

3) прокурорнинг аризасига биноан кўриб чиқилади.


239-модда. Бевосита район (шаҳар) судларида кўриб чиқилиши

лозим бўлган меҳнат низолари


Бевосита район (шаҳар) судларида:

1) меҳнат низолари комиссияси сайланмайдиган ёки бирор сабабга кўра бундай комиссия тузилмаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда келиб чиққан меҳнат низолари;

2) меҳнат шартномасини (контрактни) бекор қилиш асосларидан қатъи назар ишга тиклаш, ишдан бўшатиш вақти ҳамда сабабининг таърифини ўзгартириш, мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир меҳнат низолари;

3) корхона, муассаса ва ташкилотга ходим томонидан етказилган моддий зарарни ундириб олишга доир (147-модда) меҳнат низолари;

4) меҳнат вазифаларини бажариш чоғида ходимнинг саломатлигига етказилган зарар ўрнини корхоналар, муассасалар, ташкилотлар қоплашига доир меҳнат низолари кўриб чиқилади.

Ушбу модданинг 1, 2 ва 4-бандларида назарда тутилган меҳнат низолари суд томонидан ходимнинг, касаба уюшмаси органи ёки прокурорнинг аризасига биноан кўриб чиқилади.

Ушбу модданинг 3-бандида назарда тутилган меҳнат низолари суд томонидан маъмурият ёки прокурорнинг аризасига биноан кўриб чиқилади.

Бевосита район (шаҳар) судларида, шунингдек:

бошқа корхона, муассаса ва ташкилотдан бошқа ишга ўтказиш тартибида ишга таклиф этилган шахсларни;

бронь ҳисобидан ишга юборилган 18 ёшга тўлмаган шахсларни;

ногиронларни;

ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни, 14 ёшга тўлмаган боласи бор (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор) ёлғиз оналарни;

корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти қонунларга мувофиқ меҳнат шартномаси (контракт) тузиши шарт бўлган бошқа шахсларни ишга қабул қилишни рад этганлик тўғрисидаги низолар ҳам кўриб чиқилади.


240-модда. Меҳнат низосини ҳал қилиб беришни сўраб

район (шаҳар) судига мурожаат этиш муддатлари


Меҳнат низосини ҳал этиш тўғрисидаги ариза район (шаҳар) судига ходим ўз ҳуқуқлари бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан уч ой муддат ичида, ишдан бўшатилганлик тўғрисидаги ишлар юзасидан эса, ишдан бўшатилганлик тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхаси олинган ёки меҳнат дафтарчаси олинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида топширилади.

Маъмуриятнинг ходим томонидан корхонага, муассасага, ташкилотга етказилган моддий зарарни ундириш масаласи бўйича судга мурожаат қилиши учун ходим зарар етказганлиги маълум бўлган кундан эътиборан бир йил муддат белгиланади.

Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилса, суд томонидан бу муддатлар қайта тикланиши мумкин.


241-модда. Ишдан бўшатиш ва бошқа ишга ўтказиш

тўғрисидаги низолар бўйича қарор қабул қилиш


Ходим қонуний асоссиз ишдан бўшатилган ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда ишдан бўшатилган ёхуд ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган тақдирда, у меҳнат низосини қараб чиқаётган орган томонидан аввалги ишига тикланиши керак.

Ғайриқонуний равишда судланганлиги муносабати билан ишдан бўшатилган ёки ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилиши муносабати билан ишдан (лавозимдан) четлатилган ходимга аввалги иши (лавозими) берилиши лозим, бунинг имкони бўлмаганида эса (корхона, муассаса, ташкилот тугатилганида, штатлар қисқартирилганида, шунингдек ишга (лавозимга) тиклаш учун тўсиқ бўлувчи қонунда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлган тақдирда) аввалги ишига (лавозимига) тенг бошқа иш (лавозим) таклиф этилиши керак.


242-модда. Мажбурий прогул вақти ёки камроқ ҳақ тўланадиган

ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлаш


Меҳнат низосини қараб чиқаётган орган ишга тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш билан бир вақтда ходимга мажбурий прогул вақти учун ўртача иш ҳақини тўлаш ёки камроқ ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ойликдаги фарқни тўлаш ҳақида қарор қабул қилади, бироқ бу муддат бир йилдан ошмаслиги лозим.


243-модда. Ишдан бўшатиш сабаби таърифини ўзгартириш


Ишдан бўшатиш сабабининг таърифи нотўғри ёки амалдаги қонунларга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда меҳнат низосини кўрувчи орган уни ўзгартириши ва қарорда қонуннинг тегишли моддасини (бандини) кўрсатган ҳолда ишдан бўшатиш сабабини амалдаги қонунларга аниқ мувофиқ таърифлаши шарт. Агар ишдан бўшатиш сабабининг меҳнат дафтарчасидаги нотўғри ёки амалдаги қонунларга номувофиқ ёзилган таърифи ходимнинг янги ишга киришига тўсқинлик қилган бўлса, меҳнат низосини кўраётган орган бир вақтнинг ўзида унга мажбурий прогул вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш тўғрисида қарор чиқаради, бироқ бу муддат бир йилдан ошмаслиги лозим.

Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган ходим фойдасига юқорида кўрсатиб ўтилган товонларни ундириб бериш ва ишдан бўшатиш асосининг таърифи унинг истагига ёки томонларнинг ўзаро келишувига биноан деб ўзгартирилиши тўғрисида қарор чиқариш билан чекланиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда меҳнат дафтарчасига киритилган ёзувлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ғайриқонуний равишда судланганлиги муносабати билан ишдан бўшатилган фуқаронинг илтимосига биноан унга меҳнат дафтарчасининг ҳақиқий эмас деб топилган ёзуви қайд этилмаган дубликати берилади.


244-модда. Меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган

қабул қилган қарорлар дарҳол ижро этиладиган ҳоллар


Ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги, шунингдек ишдан бўшатиш сабабининг таърифини ўзгартириш ҳақидаги меҳнат низоларини кўрувчи орган томонидан қабул қилинган қарор дарҳол ижро этилиши лозим.

Шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органнинг ходимга иш ҳақи (кўпи билан уч ойлик) ундириб бериш тўғрисидаги қарори ҳам дарҳол ижро этилиши лозим.

Меҳнат низоларини қараб чиқувчи органнинг ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги қарорининг ижроси корхона, муассаса ва ташкилот маъмурияти томонидан кечиктирилган тақдирда, ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисида қарор қабул қилган меҳнат низоларини кўрувчи орган унга барча кечиктирилган давр учун ўртача иш ҳақи ёки ана шу иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлаш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқаради.


245-модда. Ғайриқонуний равишда ходимни ишдан бўшатишда

ёки бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахс

зиммасига моддий жавобгарлик юклаш


Суд ғайриқонуний равишда ходимни ишдан бўшатишда ёки бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахс зиммасига ана шу ходимга мажбурий прогул вақти ёки кам иш ҳақи тўланадиган ишни бажарган вақти учун ҳақ тўланиши муносабати билан корхона, муассаса ва ташкилотга етказилган зарар ўрнини қоплаш мажбуриятини юклайди. Бундай мажбурият, башарти ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказиш қонун очиқдан-очиқ бузилган ҳолда амалга оширилган бўлса ёки меҳнат низоларини кўрувчи органнинг ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги қарори ижросини маъмурият кечиктирган бўлса юклатилади.

Етказилган зарар ўрнини қоплаш учун тўланадиган ҳақ миқдори уч ойлик мансаб окладидан ошмаслиги керак.


246-модда. Айрим тоифалардаги ходимларнинг меҳнат низоларини

кўриб чиқиш хусусиятлари


Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси олий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари сайлаб қўядиган, тасдиқлайдиган ёки тайинлайдиган раҳбар ходимларни, шунингдек судьялар, прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ва ёрдамчиларини ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақти учун уларга ҳақ тўлаш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларига доир низоларни кўришнинг алоҳида хусусиятлари қонунлар билан белгиланади.


247-модда. Янги меҳнат шартларини белгилаш ёки

мавжуд меҳнат шартларини ўзгартиришга доир

низоларни кўриб чиқиш тартиби


Ходимга янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартиришга доир меҳнат низолари ўзларига берилган ваколатлар доирасида маъмурият ёки касаба уюшмаси органи томонидан ҳал этилади.


248-модда. Жамоаларга доир меҳнат низоларини (зиддиятларини)

кўриб чиқиш тартиби


Корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти билан меҳнат жамоаси (бўлинма жамоаси) ёки касаба уюшмаси ўртасида янги меҳнат ва турмуш шарт-шароитларини белгилаш ёки мавжудларини ўзгартириш масалалари, жамоа шартномаси ҳамда бошқа битимларни тузиш ва уларни ижро этиш юзасидан келиб чиқадиган меҳнат низолари (зиддиятлари) меҳнат низоларини (зиддиятларини) ҳал этиш тартиби тўғрисидаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқилади.


249-модда. Ходимларни суд харажатларидан озод қилиш


Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича район (шаҳар) судига мурожаат қилганларида давлат фойдасига суд харажатлари тўлашдан озод этиладилар.


250-модда. Ходимнинг пул ундиришга доир талабларини қондириш


Пул ундиришга доир талаблар бўйича меҳнат низоларини кўриш вақтида (мажбурий прогул вақти учун ходимга ўртача иш ҳақи тўлаш ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақти учун иш ҳақидаги фарқни тўлашга (242-модда) доир талаблардан ташқари) меҳнат низосини кўрувчи орган ходимга кўпи билан уч йил мобайнида олиши лозим бўлган миқдорда ҳақ тўлаш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришга ҳуқуқлидир.


251-модда. Меҳнат низоларини қараб чиқувчи органларнинг

қарорига биноан тўланган суммаларни қайтариб

олишдаги чекловлар


Меҳнат низоси юзасидан корхона, муассаса, ташкилот меҳнат низолари комиссиясининг, шунингдек суднинг чиқарган ҳал қилув қарорига биноан ходимга тўланган суммани қарор назорат тартибида бекор қилинган тақдирда қайтариб олишга йўл қўйилади, агар ҳал қилув қарорининг бекор қилиниши ходимнинг берган ёлғон маълумотларига ёки тақдим этган сохта ҳужжатларга асосланган бўлса.


252-модда. Ортиқча тўланган иш ҳақини қайта ундириб олиш шартлари


Маъмурият томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан, қонун нотўғри қўлланиши оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатида тўланган ортиқча сумма бундан мустасно.

Ходимга ёлғон маълумотлар ёки у тақдим этган сохта ҳужжатлар оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг ҳал қилув қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.


253-модда. Ушбу Кодексда назарда тутилган муддатларни ҳисоблаб чиқиш


Ушбу Кодексга асосан меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятлари пайдо бўлиши ёки бекор бўлишининг муддатлари унинг бошланиши белгиланган календарь куннинг эртасидан эътиборан ҳисобланади.

Йиллар, ойлар, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддатлар сўнгги йилнинг, ойнинг ёки ҳафтанинг тегишли кунида тугайди. Календарь бўйича ҳисобланадиган ҳафталар ва кунлар муддатига ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади.

Башарти муддатнинг сўнгги куни иш кунига тўғри келмаса, кейинги энг яқин иш куни муддатнинг тугайдиган куни деб ҳисобланади."



130. 261 ва 262-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"261-модда. Ходимларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи


Меҳнаткашлар, шунингдек олий ва ўрта махсус ўқув юртларида билим олаётган шахслар ҳеч бир тафовутсиз ўз хоҳишларига кўра, ихтиёрий равишда касаба уюшмаси тузиш, шунингдек касаба уюшмаларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.


262-модда. Касаба уюшмаларининг мустақиллиги


Касаба уюшмалари ўз фаолиятида давлат бошқарув органларидан, хўжалик органларидан, сиёсий ва бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақилдирлар.

Касаба уюшмалари Ўзбекистон Республикасининг касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек ўзлари қабул қиладиган уставларга мувофиқ иш олиб борадилар."



131. 263-модда чиқариб ташлансин.



132. 265-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"265-модда. Касаба уюшмалари - ходимлар манфаатларининг

ифода этувчиси


Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этадилар ҳамда ҳимоя қиладилар."



133. 266-модда чиқариб ташлансин.



134. 267, 268, 270, 271 ва 276-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"267-модда. Касаба уюшмаларининг меҳнат шарт-шароитларини

белгилаш ва ўзгартириш соҳасидаги ҳуқуқлари


Меҳнат шарт-шароитларини ва иш ҳақини белгилаш, қонунларда назарда тутилган ҳолларда меҳнатга доир қонунларни қўллаш касаба уюшмаларининг иштирокида амалга оширилади.


268-модда. Касаба уюшмаларининг меҳнат ва касаба

уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этилишини

назорат қилишдаги ҳуқуқлари


Касаба уюшмалари маъмурият, мулкдор ёки у вакил қилган бошқарув органи меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат қилиб боради, аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли бўлади. Маъмурият меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунлар бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиши ва бунинг натижалари тўғрисида бир ой муддат ичида касаба уюшмасига хабар қилиши шарт.

Касаба уюшмалари ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир".


"270-модда. Ўзбекистон касаба уюшмалари

Федерацияси Кенгашининг қонунлар ва норматив ҳужжатлар

ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқи


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнатга ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид қонун ҳужжатлари ишлаб чиқишда қатнашиш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнатга ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид норматив ҳужжатлар қабул қилиш тўғрисидаги таклифларни тегишли давлат бошқарув органларига, шунингдек ҳўжалик ва кооператив органларига киритишга ҳақлидир.

Давлат бошқарув органлари ва хўжалик органлари меҳнаткашларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларига дахлдор норматив ҳужжатларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашини камида бир ҳафта олдин хабардор этган ҳолда қабул қиладилар.


271-модда. Ходимларнинг корхонани, муассасани,

ташкилотни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи


Ходимлар меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси), меҳнат жамоаси кенгаши, касаба уюшмалари ва жамоа ваколат берган бошқа органлар орқали корхона, муассаса ва ташкилотни бошқаришда иштирок этиш, корхона, муассаса, ташкилот ишини яхшилаш, шунингдек ижтимоий-маданий ва маиший хизматга доир масалалар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадирлар."


"276-модда. Корхона, муассаса ва ташкилотнинг сайлаб қўйиладиган

тегишли касаба уюшмаси органининг ҳуқуқлари


Корхона, муассаса ва ташкилотнинг тегишли сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органи ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари қонунлар, устав, жамоа шартномаси ва битимлар билан белгилаб берилади."



135. 277-модданинг матнидаги "Корхона, муассаса, ташкилот касаба союзи комитетининг ҳуқуқлари тўғрисидаги СССР Қонуни билан белгиланади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



136. 278-модда чиқариб ташлансин.



137. 279-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"279-модда. Сайлаб қўйиладиган касаба уюшмалари ходимларига

бериладиган қўшимча кафолатлар


Ишлаб чиқаришдаги ишдан озод этилмаган касаба уюшмалари органлари таркибига сайланган ходимлар - ўзлари аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг олдиндан берадиган розилигисиз, корхона, муассаса, ташкилот бўлинмаларининг сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органларининг раҳбарлари - корхона, муассаса, ташкилотнинг тегишли сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органининг олдиндан берадиган розилигисиз, корхона, муассаса, ташкилот сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органининг раҳбарлари ва касаба уюшмаси ташкилотчилари эса касаба уюшмалари тегишли бирлашмасининг олдиндан берадиган розилигисиз интизомий жавобгарликка тортилишлари мумкин эмас.

Ишлаб чиқаришдаги ишдан озод этилмаган касаба уюшмаси органлари таркибига сайланган ходимларни маъмурият ташаббуси билан ишдан бўшатишга ишдан бўшатишнинг умумий тартибига риоя қилишдан ташқари, улар аъзо бўлган касаба уюшмаси органининг розилиги олингандан кейингина, корхонадаги касаба уюшмаси органининг раислари ва аъзоларини маъмуриятнинг ташаббуси билан ишдан бўшатишга эса, юқоридагилардан ташқари, фақат тегишли касаба уюшмаси бирлашмасининг розилиги олинганидан кейингина йўл қўйилади. Касаба уюшмаси ташкилотчилари ва касаба уюшмаси гуруҳлари ташкилотчиларини маъмурият ташаббуси билан ишдан бўшатишга тегишли касаба уюшмаси бирлашмаси органининг розилиги олинган тақдирдагина йўл қўйилади.

Касаба уюшмалари сайлаб қўйиладиган органларининг ишлаб чиқаришда ўзининг асосий ишидан озод қилинмаган аъзоларига жамоа шартномаси, битимда белгилаб қўйиладиган шартларга мувофиқ, жамоа манфаатлари йўлида жамоатчилик вазифаларини бажаришлари учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан бўш вақт берилади, шунингдек қисқа муддатли касаба уюшмаси ўқувига қатнаган вақтларида уларнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

Касаба уюшмаси органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга сайлов ваколатлари тугаганидан сўнг аввалги ўз иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) бўлмаган тақдирда ўша корхонада ёки ходимнинг розилиги билан бошқа корхонада аввалгисига тенг келадиган бошқа иш (лавозим) берилади. Тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда, олдинги иш жойидаги корхона маъмурияти, корхона тугатилган тақдирда эса - касаба уюшмаси ходим учун ишга жойлашиш даврида ўртача иш ҳақини сақлаб қолади, лекин бу муддат олти ойдан ошмаслиги керак, малакасини ўзгартириш учун ўқиш чоғида эса бир йил муддатгача ўртача иш ҳақи сақлаб турилади.

Касаба уюшмаси органлари таркибига сайланган ходимларни сайлов ваколатлари тугаганидан сўнг икки йил давомида маъмурият ташаббуси билан ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди, корхона, муассаса, ташкилот бутунлай тугатилиши ёки ходимнинг қонунга мувофиқ ишдан бўшатилишига олиб келадиган хатти-ҳаракатлар содир этиш ҳоллари бундан мустаснодир. Бундай ҳолларда ишдан бўшатиш ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда амалга оширилади".



138. Ўн бешинчи-А боб чиқариб ташлансин.



139. 281, 282, 283, 284-1 ва 285-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"281-модда. Давлат ижтимоий суғуртасига бадал тўлаш


Давлат ижтимоий суғуртасига мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шахсий хўжалигида ёлланма ходимларнинг меҳнатидан фойдаланаётган алоҳида фуқаролар, шунингдек ходимлар ўз иш ҳақидан бадал тўлайдилар.

Иш берувчиларнинг давлат ижтимоий суғуртасига бадал тўламаганликлари ходимларни давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан таъминланиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Суғурта бадалларининг миқдорлари ва уларни тўлаш тартиби қонун билан белгиланади.


282-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган

таъминот турлари


Ходимлар, тегишли ҳолларда эса уларнинг оилалари ҳам давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан:

вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари билан, аёллар эса бундан ташқари ҳомиладорлик ва туғиш учун бериладиган нафақалар билан;

бола бир ярим ёшга етгунига қадар болани парваришлаш учун бериладиган нафақалар билан;

бола туғилганида бериладиган нафақалар билан;

ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун бериладиган давлат пенсиялари билан таъминланадилар.

Ходим ёки унинг оила аъзоси вафот этган тақдирда, давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан дафн қилиш учун нафақа берилади.

Давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари шунингдек белгиланган тартибда санаторий-курортларда даволаниш, дам олиш, суғурта қилинганларнинг шифобахш (парҳез) таомлари учун, уларнинг болалари учун соғломлаштириш лагерларини сақлаб туриш учун, давлат ижтимоий суғуртасига доир бошқа тадбирлар учун ишлатилади.


283-модда. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси


Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси бетоб бўлинганида, меҳнатда ёки бошқа вақтда шикастланилганда, шу жумладан, турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволаниш вақтида, протез қилинганда берилади.

Меҳнатда шикастланганда ва касб касаллигига дучор бўлганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўлиқ иш ҳақи миқдорида, бошқа ҳолларда эса узлуксиз меҳнат стажига, ўз қарамоғидаги вояга етмаган болаларнинг сони ва бошқа ҳолатларга қараб иш ҳақининг олтмиш фоизидан юз фоизигача миқдорда берилади".


"284-1-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича

нафақалар беришнинг шартлари ва уларнинг миқдорлари


Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар беришнинг шартлари ва уларнинг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.


285-модда. Давлат пенсия таъминоти


Қонунларга мувофиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига:

а) ёшга доир пенсиялар;

б) ногиронлик пенсиялари;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари тайинланади ва тўланади".


140. 286-моддада:


1) биринчи қисмнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) касаба уюшмалари, шунингдек улар ихтиёрида бўлган меҳнат соҳасидаги техника ва ҳуқуқ инспекциялари томонидан - шу инспекциялар тўғрисидаги низомларга биноан амалга оширилади;"


2) иккинчи қисмдаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат қонунлари аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи қуйи прокурорлар томонидан амалга оширилади".


141. 287-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саноатнинг айрим тармоқларида ва айрим объектларда ишларни хавфсиз юритиш қоидаларига риоя қилиш устидан давлат назорати (касаба уюшмаларининг техника инспекциялари билан бир қаторда) Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат комитети (Ўзтоғконтехназорат) ва унинг маҳаллий органлари томонидан амалга оширилади."


142. 288 ва 289-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"288-модда. Давлат энергетика назорати


Электр ва иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг хавфсиз ишлашини таъминловчи тадбирларни амалга ошириш устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси давлат энергетика назорати органлари томонидан амалга оширилади.


289-модда. Давлат санитария назорати


Давлат органлари идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек айрим шахслар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари устидан давлат санитария назорати Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология хизмати томонидан амалга оширилади."


143. 290-модданинг биринчи қисмидаги "ВЦСПС томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида иш кўрувчи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


144. 291-моддадаги "ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида" деган сўзлар "қонунларда" деган сўз билан алмаштирилсин.


145. Ўн саккизинчи бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ЎН САККИЗИНЧИ БОБ.

АЙРИМ ТОИФАДАГИ ХОДИМЛАР МЕҲНАТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ"



146. 295-моддада:


1) биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилснн:

"Алоҳида иқлим шароитларида ишловчи ходимлар, шунингдек айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат соҳасидаги имтиёзлар қонунларда белгилаб берилади;"


2) иккинчи қисм чиқариб ташлансин.


147. 296 ва 297-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"296-модда. Халқ хўжалигининг айрим тармоқларида

меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари


Қонунларда транспорт, алоқа, қишлоқ хўжалиги, ўрмон саноати ва ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда халқ хўжалиги бошқа тармоқлари ходимлари меҳнатини тартибга солишнинг тармоқдаги алоҳида меҳнат шароитларидан келиб чиқадиган ўзига хос хусусиятлари белгиланиши мумкин.


297-модда. Мавсумий ходимлар, муваққат ходимлар ва бошқа

айрим тоифадаги ходимлар меҳнатининг алоҳида шартлари


Қонун ҳужжатларида мавсумий ва вақтинча ишларда банд бўлган ходимлар, ўриндошлик тарзида ишлайдилар, касаначилар, шунингдек фуқароларда шартнома (контракт) бўйича ишловчи ходимлар (уй хизматкорлари ва бошқалар) меҳнатининг алоҳида шартлари белгиланиши мумкин".


148. 298-моддадаги "ССР Иттифоқи қонунлари ҳамда СССР Министрлар Советининг қарорлари" деган сўзлар "қонунлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


149. 299-моддадаги "ССР Иттифоқи қонунлари ва СССР Министрлар Совети қарорлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


150. 300-модда чиқариб ташлансин.


151. Кодекс боблари, моддалари номидаги ва матндаги "ишчи ва хизматчи", "ишчи ёки хизматчи" деган сўзлар тегишли кўплик ёки бирликда ва келишикда "ходим" деган сўз билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 10, 372-модда

































Время: 0.0089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск