язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 24.04.1997 й. 397-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.1997 й.

N 397-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда Кодекс деб юритилади) 1998 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Илгари шахсий пенсия тайинланган шахслар учун Кодекс 102-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар сақлаб қолинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, солиқ тўловчиларга Кодекс амалга киритилишидан аввалроқ қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига биноан берилган солиқ имтиёзлари берилган муддат тугагунга қадар сақланиб туради.


4. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари иловага мувофиқ 1998 йил 1 январдан эътиборан тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадини декларациялаш тизими 2003 йилда олинган даромадлардан бошлаб жорий этилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

1998 йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш чоғида Кодексда назарда тутилган солиқ ставкаларини ҳисобга олган ҳолда бюджетнинг даромад ва харажат қисми мутаносиблиги масалаларини кўриб чиқсин;

1997-2001 йиллар мобайнида жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадини декларациялаш тизимини, шу жумладан декларация шаклини, уни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартибини ҳамда муддатларини, шунингдек декларация тақдим этмаганлик, уни белгиланмаган шаклда тақдим этганлик ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун жавобгарлик чораларини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикасининг қонунларини Кодексга мувофиқлаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига таклифлар тақдим этсин;

Ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари ушбу Кодексга зид келадиган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                               Э. Халилов




ЎзР ОМ 1997 йил 24 апрелдаги

397-I-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ўз кучини

тўлиқ ёки қисман йўқотган қонунлари

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 86-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 87-модда).


3. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 88-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 89-модда).


5. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 191-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби хусусида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 192-модда).


7. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 49-модда).


8. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 1, 50-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби хусусида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 53-модда).


10. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 4, 168-модда).


11. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 4, 177-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 4, 178-модда).


13. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги ҳамда “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 337-модда).


14. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги ҳамда “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 20-модда).


15. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги ҳамда “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби хусусида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 21-модда).


16. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизм эгаларидан олинадиган солиқ тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 27-модда).


17. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизм эгаларидан олинадиган солиқ тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 28-модда).


18. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ер солиғи тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 215-модда).


19. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ер солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 216-модда).


20. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 227-модда).


21. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 228-модда).


22. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 240-модда).


23. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни амалга киритиш тўғрисида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 241-модда).


24. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни VIII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 266-модда).


25. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган “Жисмоний шасхларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 1, 10-модда).


26. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган “Жисмоний шасхларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 1, 11-модда).


27. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 1, 14-модда).


28. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш хусусида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 1, 15-модда).


29. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 159-модда).


30. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни I бўлимининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 161-модда).


31. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 10, 254-модда).


32. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш хусусида”ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 10, 255-модда).


33. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни IX, XVIII ва XX бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 11-12, 285-модда).


34. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни V бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда).


35. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни III, IV, V ва VII бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда).


36. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни II, III ва VII бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда).


37. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни II, III ва IV бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 69-модда).


38. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни I ва II бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда).


39. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни III бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 56-модда).