язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 09.12.1992 й. 749-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.1992 й.

N 749-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонуний ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


II. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, N 9, 31-модда):


1. Кодекс қуйидаги мазмундаги 24-2-боб билан тўлдирилсин:


"24-2-БОБ. ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ ҒАЙРИҚОНУНИЙ ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА ПРОКУРОРНИНГ СУДГА АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШИ

264-8-модда. Прокурорнинг судга ариза билан мурожаат қилиши

Ғайриқонуний ҳуқуқий ҳужжатни чиқарган идора ёки юқори турган идора томонидан прокурорнинг протести рад қилинганда ёки протест қонунда кўрсатилган муддатда кўрилмаган тақдирда ушбу ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги ариза билан прокурор судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

264-9-модда. Прокурорнинг ариза билан судга мурожаат қилиш муддати

Протест рад қилинганлиги ҳақидаги хабар олинганидан сўнг ёки протест қараб чиқиш учун қонунда белгиланган муддат тугагандан кейин бир ой ичида прокурор судга ариза бериши мумкин.

264-10-модда. Протест киритиш ҳуқуқий ҳужжатни ҳаракатдан тўхтатиш

Прокурорнинг судга мурожаати протест киритилган ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳаракатини иш судда кўрилгунча тўхтатади.

264-11-модда. Прокурор аризасини кўриб чиқиш

Прокурор аризаси суд томонидан 10 кун муддат ичида маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни қараб чиқиш бўйича ушбу кодексда белгиланган қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилади.

Прокурорнинг аризаси унинг иштирокида ва протест рад қилиш ҳақида қарор чиқарган ёки уни муддатида кўриб чиқмаган идора раҳбари ёхуд уларнинг қонуний вакиллари иштирокида кўрилади.

Протестни рад қилган ёки уни муддатида кўрмаган идора раҳбари ёхуд уларнинг қонуний вакиллари суд мажлисига узрсиз сабаб билан келмасликлари прокурор аризасининг кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди, лекин суд ушбу шахснинг келишини мажбурий деб топиши мумкин.

264-12-модда. Прокурорнинг аризаси бўйича суд қарори

Суд прокурорнинг аризасини асосли деб топса, уни қаноатлантириш ва ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақида қарор чиқаради.

Агар суд протест киритилган ҳужжатни қонунга мувофиқ ҳолда уни чиқарган идоранинг ваколат доирасида қабул қилинган деб топса, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор чиқаради.

Ҳуқуқий ҳужжатни қонуний деб топиш ҳақидаги прокурорнинг аризаси бўйича суднинг чиқарган қарори протестни рад қилган идора бошлиғига юборилади. Суд қарорининг ижроси умумий асосларда амалга оширилади.


2. 13 ва 349-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"13-модда. Фуқаролик-судлов ишларини юргизишда прокурорнинг ўрни

Прокурор қонунларда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ўзи ёки суд зарур деб топган тақдирда, ишларнинг судда қараб чиқилишида иштирок этади.

Прокурор фуқаролик-судлов ишлари юргизишнинг ҳамма босқичларида ҳар қандай қонунбузарликни бартараф қилмоқ учун, бундай қонунбузарлик ким томонидан содир қилинишидан қатъи назар, қонунларда белгиланган чораларни ўз вақтида кўриши шарт.

Прокурор фуқаролик-судлов ишларини юргизишида ўз ваколатини давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари ва бошқарув идоралари, мансабдор шахслар ва жамоат бирлашмаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиб турган қонунларга, халқаро ва давлатлараро шартномаларга (битимларга) асосланиб мустақил амалга оширади".


"349-модда. Протест киритиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

Туман (шаҳар) cудларининг, Тошкент шаҳар судининг, вилоят судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва уларнинг ўринбосарлари протест киритиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят прокурори, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг раиси, вилоят судининг раиси, Тошкент шаҳар судининг раиси туман (шаҳар) судларининг қарорлари, ажримлари устидан ҳамда тегишли бўлишига қараб, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг, вилоят суди ва Тошкент шаҳар судининг ишни кассация тартибида кўрган фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари чиқарган ажримлари устидан протест киритишга ҳақлидирлар.


3. 251-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи банд билан тўлдирилсин:

"4) Ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги прокурорнинг аризаси";


тўртинчи банд бешинчи банд деб ҳисоблансин.



III. Ўзбекистон Республикасининг 1970 йил 24 июндаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ахлоқ тузатиш-меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1970 йил, N 18, 168-модда):


1. 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум этиш, сургун, бадарға ва озодликдан маҳрум этмасдан ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ҳақидаги ҳукмларни ижро этишда қонунларнинг аниқ бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширадилар. Қонунларнинг бажарилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширар экан, прокурор қонуннинг ҳар қандай бузилишини ўз вақтида топиш ва бартараф қилиш чораларини кўришга, бу қонуннинг ким томонидан бузилишидан қатъи назар, бузилган ҳуқуқларни тиклашга ва айбдорларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга мажбурдир".


2. 15-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа шахс томонидан содир этилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориш зарур бўлган ҳолларда ахлоқ тузатиш-меҳнат ёки тарбия меҳнат колонияларида озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган маҳкум Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурори, уларга тенглаштирилган бошқа прокурор рухсати билан - икки ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг рухсати билан - тўрт ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг рухсати билан эса - олти ойгача қамоқда ёки тергов изоляторида қолдирилиши мумкин".


3. 20-модданинг учинчи хатбошиси қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа шахс томонидан содир этилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилиши муносабати билан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурори ва уларга тенглаштирилган бошқа прокурорларнинг рухсати билан - икки ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарлари рухсати билан - тўрт ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг рухсати билан эса - олти ойгача".


V. Белгилаб қўйилсинки, Маъмурий-ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг "187-6-моддасида кўзда тутилган маъмурий-ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш ҳақидаги қарорни (протокол) ва бошқа материалларни прокурор судга йўллайди, суд эса Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ишни кўриб чиқади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси”, 1993 й., N 1, 32-модда