язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1994 й. 1085-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига, Жиноят кодексига ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.1994 й.

N 1085-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА, ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ВА

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:



I. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 411-модда):


1) 170-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ёнилғи-мойлаш материаллари билан қўлда савдо қилиш, -

сотилаётган буюмларни мусодара қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан етти баробаригача миқдорда штраф солишга сабаб бўлади".

Белгилаб қўйилсинки, 170-модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги протоколлар давлат солиқ органларининг, "Ўзнефтгазназорати" ва ички ишлар (милиция) органларининг ваколатли мансабдар шахслари томонидан тузилади;


2) 174-модданинг жазо белгиловчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробаридан беш баробаригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан ўн баробаригача миқдорда штраф солишга сабаб бўлади";


3) Кодекс қуйидаги мазмундаги 174-2-модда билан тўлдирилсин:


"174-2-модда. Нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, бериш

ва ҳисобга олиш қоидаларини бузиш


Нефть маҳсулотлари базаларида, омборларида ва автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, бериш ва ҳисобга олишнинг белгиланган қоидаларини бузиш, -

энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан етти баробаригача миқдорда штраф солишга сабаб бўлади.

Худди шундай хатти-ҳаракатлар маъмурий жазо берилганидан кейин бир йил мобайнида такрор содир этилса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробаридан ўн баробаригача миқдорда штраф солишга сабаб бўлади".

Белгилаб қўйилсинки, 174-2-моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги протоколлар "Ўздавнефтмаҳсулот" тизими ва давлат солиқ органларининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилади;


4) 232-модда "170" рақамидан кейин "174-2-" рақами билан тўлдирилсин.



II. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 2-модда):


1) 1802-моддада:

биринчи қисмнинг жазо белгиловчи қисмидаги "юз сўмдан икки юз сўмгача" деган сўзлар "энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ўн беш баробаригача миқдорда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмнинг жазо белгиловчи қисмидаги "юз сўмдан уч юз сўмгача" деган сўзлар "энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баробаридан йигирма баробаригача миқдорда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) Кодекс қуйидаги мазмундаги 180-3-модда билан тўлдирилсин:


"180-3-модда. Ёнилғи-мойлаш материаллари билан

қўлда савдо қилиш


Ёнилғи-мойлаш материаллари билан қўлда савдо қилиш, башарти бу ҳаракатлар шундай ножўя ҳаракати учун маъмурий жазога тортилган шахс томонидан жазо берилганидан кейин бир йил мобайнида такрор содир этилса, -

сотилаётган буюмларни мусодара қилиб, бир йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан ёки энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ўн беш баробаригача миқдорда штраф солиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар шундай жиноят қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан содир этилса, -

сотилаётган буюмларни мусодара қилиб, икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки шу муддатга ахлоқ тузатиш иши билан ёки энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баробаридан йигирма баробаригача миқдорда штраф солиш билан жазоланади".



III. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 3-модда) 108-моддасининг биринчи қисми "180-2" рақамидан кейин "180-3" рақами билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 5, 160-модда