ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси /Ўзбекистон Республикасининг 29.12.1993 й. 1009-XII-сон "Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
29.12.1993 й.
N 1009-XII
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 2-модда):
7-1-моддасининг иккинчи қисмидан, 23-моддаси тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисидан, 23-1-моддаси биринчи қисмининг 2-бандидан ва 169-моддасининг биринчи қисмидан тегишинча "айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қилинган чайқовчилик (175-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)", "чайқовчилик билан айбни оғирлаштирувчи ҳолатларсиз шуғулланганлик (175-модданинг биринчи қисми)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
175-моддаси чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 3-модда):
78-моддасининг иккинчи қисмидан "114-моддасининг 2, 3, 4-қисмларида, 115-моддасининг 2, 3, 4-қисмларида, 116-моддасида, 117-моддасининг 2 ва 3-қисмларида, 118-моддасининг 2 ва 3-қисмларида, 119-моддасининг 2 ва 3-қисмларида, 119-1-моддасида, 121-моддасининг "б" ва "в" бандларида, 122-моддасининг 2-қисмида; 175-моддасининг "б" ва "в" бандларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
108-моддасининг биринчи қисмидан "175-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларида", учинчи қисмидан "130-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида", тўртинчи қисмидан "130-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида; 175-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин; ушбу модданинг бешинчи қисми "78-1" рақамидан сўнг "130" рақами билан тўлдирилсин;
379-моддасидаги "104, 114-1-моддаларида" деган сўзлар "104-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин ва "122-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 411-модда):
21-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидан, 232-моддасидан, 273-моддасининг учинчи қисмидан, 278-моддасининг иккинчи қисмидан, 288-моддасининг иккинчи қисмидан, 295-моддасидан, 305-моддасининг биринчи қисмидан ва 321-моддасининг иккинчи хатбошисидан "171" рақами чиқариб ташлансин;
171-моддаси чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодексининг айрим моддаларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 35-модда) чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 1, 18-модда