язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 752-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларининг қўлланиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 752-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИНИНГ АЙРИМ

МОДДАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган кўп миқдорда, кўп зарар, анча зарар, жиддий зиён дейилганида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баробаридан ортиқ миқдордаги моддий зарар, жуда кўп миқдор дейилганда эса белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг юз баробаридан ортиқ миқдордаги моддий зарар тушунилиши уқтирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 56-моддасида назарда тутилган талон-торож қилинган давлат ёки жамоат мулкининг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ярмидан ошмаса, оз миқдорда талон-торож қилганлик ҳисобланади. Бунда талон-торож қилинган буюмларнинг натура шаклидаги миқдори (вазни, ҳажми) ва халқ хўжалиги учун зарур аҳамияти ҳисобга олинади.

4. Алдаш орқасидан топилган маблағ миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг икки юздан бир қисмидан ошмаса, у Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 166-1-моддасида назарда тутилган харидорлар ва буюртмачиларни унча кўп бўлмаган миқдорда алдаш деб ҳисобланади.

Алдаш орқасидан топилган маблағ миқдори энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлса, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 177-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган харидорлар ва буюртмачиларни кўп миқдорда алдаш деб ҳисобланади. Бунда қилинган жиноятга баҳо бериш масаласини ҳал этишда сотилган товарларнинг тури ва қиймати, бажарилган буюртмаларнинг тури ва қиймати, аҳолига кўрсатилган хизматнинг тури ҳам ҳисобга олинади.


5. Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан ортиқ миқдорда қонунсиз олинган ҳақ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-1-моддасида назарда тутилган кўп миқдорда қонунсиз ҳақ олганлик деб ҳисобланади.


6. Юқорида баён этилганлар муносабати билан:


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1981 йил 27 октябридаги "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-1-моддасинининг қўлланиш тартиби тўғрисида"ги қарорининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил, N 31, 598-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1983 йил 19 декабридаги "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Майда спекуляция учун жавобгарлик тўғрисида"ги 1957 йил 11 декабрь Фармонининг қўлланиш тартиби тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 36, 544-модда);


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1984 йил 1 мартидаги "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси иккинчи қисмининг қўлланиш тартиби тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 7, 111-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради ҳамда ушбу қарор амалга кирган кунга қадар судларнинг ҳукмлари қонуний кучга кирган маҳкумларга нисбатан қўлланилмайди.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                       Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 1, 35-модда