Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича Йўриқнома (ЎзР АВ 10.04.2006 1560-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ 09.03.2006 й. 28-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 10 апрелда 1560-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлигининг

2006 йил 9 мартдаги

28-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия

органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича

ЙЎРИҚНОМА


(Янги таҳрирда)


I БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ


1-§. Умумий қоидалар


1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига асосан ҳудудий молия органлари (Қароқалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари, шаҳар ва туман молия бўлимлари) томонидан Қароқалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлар, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб юритилади) ва ҳудудий молия органлари орқали молиялаштириладиган бошқа давлат маблағлари бюджетлари ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.


2. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан капитал қўйилмаларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига асосан (мувофиқ) банк муассасаларида очилган ҳисобварақлар орқали амалга оширилади.


3. Молия органларининг бош бухгалтерлари ўз ишларида (фаолиятларида) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ижро этиш қоидаларини тартибга солувчи амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатдарга таянадилар.


4. Молия органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари, шаҳарлар ва туманларнинг молия бўлимлари)нинг бош бухгалтерлари бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, уни юритиш тартиби ва методикаси (услуби) бўйича, қуйи молия органларида, бюджет маблағлари ва Жамғарма маблағларини олувчиларда ва марказлаштирилган бухгалтерияларда ҳисобот тузиш масалалари юзасидан кўрсатмалар беради ва улар устидан назоратни амалга оширади.

Молия органи бухгалтериясининг харажатлар сметалари ва маҳаллий бюджет ва Жамғарма бюджетининг ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоб ва ҳисоботни юритилиши устидан назорат олинадиган даврий ва йиллик ҳисоботларни кўриб чиқиш, топшириладиган ҳисоботларда хатолар аниқланган ҳолларда, жойларда текширишлар ва кузатишларни олиб бориш йўли билан амалга оширилади.


5. Мансабга тайинланишда ва мансабдан озод этилишда молия органининг бош бухгалтери қабул қилиш-топшириш кунида ҳисоб, ҳисобот ва архивнинг ҳолатини кўрсатган ҳолда бухгалтерия ишларини топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани тузиши шарт.

Ҳудудий молия органларида ишларни топшириш ва қабул қилиш юқори молия органининг бош бухгалтери иштирокида амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида, Тошкент шаҳар Бош молия бошқармасида ва вилоятларнинг молия бошқармаларида бош бухгалтер томонидан ишларни топшириш ва қабул қилиш ушбу молия органининг раҳбари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вакилини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.


6. Бош бухгалтерга унинг ҳисоб ва ҳисобот бўйича тўғридан-тўғри вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган (тааллуқли бўлмаган) топшириқларни бериш мумкин эмас (берилмайди). Бош бухгалтерга пул маблағлари ва моддий қимматликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ бўлган вазифаларни юклаш мумкин эмас. Унга банк муассасалари ва бошқа ташкилотлардан бевосита пул маблағларини олиш таъқиқланади.

Агарда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибига ёки амалдаги қонунчиликка зид бўлган фармойиш олган ҳолатда, бу ҳақда бош бухгалтер юқори молия органининг раҳбарига маълум қилиши шарт.


7. Бош бухгалтерга юклатилган вазифаларни (мажбуриятларни) амалга ошириш учун унга бухгалтерия ҳисоби ва назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар: бюджетнинг даромадлари ва харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик ёйилмаси ёки ундан кўчирма, молиялаштириш режалари, буйруқлар, фармойишлар, молиялаштириш ҳажмларининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотнома-билдиришномалар ва маълумотнома-хабарномалар, маҳаллий бюджет ва Жамғарма бюджетининг ижро этилиши билан боғлиқ бўлган бошқа матерлаллар ва ҳужжатлар ўз вақтида бериб турилиши керак. Бюджет даромадлари ва харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик ёйилмаси ва молиялаштириш режаси улар тузилгандан сўнг 3 кун мобайнида бухгалтерияга берилиши керак. Бюджет бўлими (инспекцияси) айби билан маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларининг ёйилмаси ва йиллик молиялаштириш режасини тақдим қилиш кечикса, у ҳолда бюджетдан молиялаштириш амалга оширилмайди ва молиялаштириш амалга оширилмаганлиги учун жавобгарлик бюджет бўлимига (инспекциясига) юклатилади. Мактаб таълими сектори ходимининг айби билан Жамғарма бюджети даромадлари ва харажатларининг параметрларини тақдим қилиш кечикса, у ҳолда молиялаштириш амалга оширилмайди ва молиялаштириш амалга оширилмаганлиги учун жавобгарлик мактаб таълими сектори ходимига юклатилади (сектор бўлмаганда эса Жамғарма бюдети ижросининг ҳисобига доир ишлар юклатилган бюджет бўлими (инспекцияси) ходимига юклатилади).

Бош бухгалтернинг бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби бўйича берадиган фармойишлари молия органининг барча ишчилари учун мажбурий ҳисобланади.

Бухгалтерия ишчилари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш бош бухгалтер томонидан белгиланади ва молия органи бошлиғи томонидан тасдиқланади.



2-§. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари


8. Маҳаллий бюджет ва Жамғарма бюджетининг ижро этиш бўйича молия органининг бухгалтериясига ҳисобга олинадиган барча операциялар тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак. Пул маблағларини ўтказиш, ҳисоб-китоб характеридаги ва ссудалар бўйича ҳужжатлар молия органининг раҳбари ёки унинг ўринбосари ва бош бухгалтер томонидан, бош бухгалтер йўқ бўлган пайтларда (меҳнат таътили, касаллик, иш сафари ва ҳ.к.) - бош бухгалтернинг ўринбосари ёки штатда ўринбосар йўқ бўлса катта бухгалтер томонидан имзоланади. Ушбу имзоларсиз бухгалтерия ҳужжати ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Зарур реквизитлар билан тўлдирилмаган ҳужжатларга имзо чекиш ман этилади.


9. Молия органида маҳаллий бюджет ва Жамғарма бюджетининг ижро этилиши бўйича бухгалтерия операцияларини ёзиб бориш учун асос бўлиб қуйидаги, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар хизмат қилади:

а) молиялаштириш режаси (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси);

б) 17-сонли шаклдаги молиялаштириш миқдорлари ўзгарганлиги тўғрисида маълумотнома-билдиришнома (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси);

в) 3-сонли шаклдаги маҳаллий бюджетнинг асосий депозит ҳисобрақамига келиб тушган даромадлар тўғрисида маълумотнома (мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси);

г) 5 ва 12-сонли шаклдаги тайинлаш сертификатлари (мазкур Йўриқноманинг мос равишда 4 ва 5-иловалари);

д) 11-сонли шаклдаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича билдиришнома (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);

е) 21-сонли шаклдаги даромадларни қайтариш тўғрисидаги хулоса (мазкур Йўриқноманинг 7-иловаси);

ж) бюджет маблағларини тақсимловчиларга маҳаллий бюджетдан маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномалари;

з) бюджет бўйича харажатлар сметасини бажарилиши бўйича даврий ва йиллик ҳисобот;

и) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари муассасаларининг бюджет маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар ва бошқа тадбирларни молиялаштириш бўйича ҳисоботлари;

к) 274-сон шаклдаги мемориал ордер (мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси);

л) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларининг маҳаллий бюджет маблағларининг асосий депозит ҳисобварақларидан кўчирмалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк муассасаларининг маҳаллий бюджетларнинг асосий депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлар тўғрисидаги ҳисоботлари;

м) бюджетнинг ижро этилиши билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.


10. Молия органида Жамғарма бюджетининг ижро этилиши бўйича бухгалтерия операцияларини ёзиб бориш учун асос бўлиб қуйидаги, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар хизмат қилади:

а) бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси даромадлари ва харажатларининг параметрлари (мазкур Йўриқноманинг 9-иловаси);

б) 17 МТЖ шаклдаги молиялаштириш миқдорлари ўзгарганлиги тўғрисида маълумотнома-хабарнома (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси);

в) 5 МТЖ шаклдаги фармойиш (мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси);

г) 11 МТЖ шаклдаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича хабарнома (мазкур Йўриқноманинг 12-иловаси);

д) МТЖ махсус ҳисобрақамларидаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисида маълумотнома (мазкур Йўриқноманинг 13-иловаси);

е) Жамғарма маблағлари бўйича харажатлар сметасининг бажарилиши тўғрисида ойлик ва чораклик ҳисоботлар (мазкур Йўриқноманинг 14-17 иловалари);

ж) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари муассасаларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар ва бошқа тадбирларни молиялаштириш бўйича ҳисоботлари;

з) 274-сон шаклдаги мемориал ордер (мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси);

и) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларининг Жамғарма маблағлари махсус ҳисобварағидан кўчирмалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларининг Жамғарма ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари тўғрисидаги ҳисоботлари;

к) Жамият маблағларининг ижро этилиши билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.


11. Молия органларида қўлланиладиган бухгалтерия ҳужжатларидаги ёзувлар ёзув машиналари ёки бошқа босма жиҳозлар (мосламалар) ёрдамида амалга оширилади. Икки ва ундан ортиқ нусхада тузиладиган бухгалтерия ҳужжатлари, ёзув машинкаси ва бошқа босма жиҳозлар (мосламалар) йўқ бўлган тақдирда, нусха кўчирувчи қоғоз ёрдамида шарикли (пастали) ручкада тўлдирилади.


12. Тузиладиган ҳужжатларнинг матн қисмида ҳам, рақам қисмида ҳам тузатишлар, ифлос қилишларга йўл қўйилмайди. Ҳужжатларда хатолар, хатоларни устидан чизиқ тортиш, сўнг тепасига тўғри матнни ёки рақамни ёзиш орқали амалга оширилади. Чизиқ ингичка қилиб, унинг тагидан рақамни ўқиш имкониятини яратган ҳолда тортилади. Тузатилган хатолар ҳужжатга имзо чекадиган шахсларнинг имзоси билан тасдиқланади. Тўлов топшириқномаларида ва бошқа пул билан боғлиқ бўлган ҳужжатларда тузатишларга йўл қўйилмайди. Ушбу талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


13. Бухгалтерияга келиб тушган ҳужжатлар шакли бўйича (барча реквизитлар ва имзоларнинг мавжудлиги) ва маъноси бўйича (операцияларнинг қонунийлиги, арифметик ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва бошқалар) текширилади, сўнгра ҳисобга қабул қилинади. Ҳисобга қабул қилинган ҳужжатлар умумий мемориал ордер (274-сонли шакл) билан бир кунлик операцияларнинг барчасига расмийлаштирилади.

Мемориал ордерлар операцияларни бажарилишига қараб, лекин

...
Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск