Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.12.2013 й. 2538-сон билан рўйхатга олинган 29.11.2013 й. Молия вазирлигининг 68-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 38-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 19 декабрда 2538-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт

вазирлиги ва Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитасининг

2013 йил 29 ноябрдаги

68, 38, 4-сон қарорига

ИЛОВА



Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг

эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида

акс эттириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) мувофиқ бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.



I БОБ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ЭСКИРИШИНИ

АНИҚЛАШ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА

АКС ЭТТИРИШ


1. Бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг эскириши мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрлари асосида аниқланади.


2. Асосий воситаларнинг эскириши бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобида Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) 112 - 124-бандларига мувофиқ акс эттирилади.


3. Эскириш меъёрлари мазкур асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланади.


4. Мавсумий тусга эга бюджет ташкилотларида фойдаланилаётган асосий воситалар бўйича ойлик эскириш суммаси умумий тартибда, яъни мазкур асосий воситанинг йиллик эскириш суммасини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.


5. Капитал қурилиш объектларини қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган тугалланмаган қурилиш ёки унинг қисмлари бўйича эскириш аниқланмайди.



II БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


6. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари асосий

воситаларининг йиллик эскириш

МЕЪЁРЛАРИ

Гуруҳлар

т/р


Кичик

гуруҳлар

т/р


Асосий воситаларнинг номи


Эскиришнинг

йиллик нормаси,

фоизларда


I


Бинолар, иморатлар ва иншоотлар




1.

Бинолар, иморатлар


5


2.

Нефть ва газ қудуқлари



3.

Нефть-газ омборлари



4.

Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари



5.

Кўприклар



6.

Дамбалар, тўғонлар



7.

Дарё ва денгиз причал иншоотлари



8.

Корхоналарнинг темир йўллари



9.

Қирғоқни мустаҳкамловчи, қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар



10.

Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар



11.

Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи



12.

Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи



13.

Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлаклари, тўхташ жойлари



14.

Боғларнинг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари



15.

Спорт-соғломлаштириш иншоотлари



16.

Иссиқхоналар ва парниклар



17.

Бошқа иншоотлар


II


Узатиш қурилмалари




1.

Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари


8


2.

Ички газ қувурлари ва қувурлар



3.

Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари



4.

Магистрал қувурлар



5.

Бошқалар


III


Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар




1.

Иссиқлик техника ускуналари


8


2.

Турбина ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари



3.

Электр двигателлари ва дизель-генераторлар



4.

Комплекс қурилмалар



5.

Бошқа куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)


IV


Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)




1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва ускуналар


15


2.

Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва ускуналари



3.

Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон ускуналари, рақамли тизимлар узатиш ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси



4.

Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа ускуналари



5.

Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш ускуналари



6.

Киностудияларнинг махсус ускуналари, тиббий ва микробиология саноати ускуналари



7.

Компрессор машиналари ва ускуналари



8.

Насослар



9.

Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар



10.

Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш-янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари



11.

Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар



12.

Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари



13.

Бошқа машиналар ва ускуналар


V


Ҳаракатланувчан транспорт




1.

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби


8


2.

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари



3.

Ҳаво транспорти



4.

Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти


20


5.

Енгил автомобиллар



6.

Саноат тракторлари



7.

Коммунал транспорт


10


8.

Махсус вахта вагонлари



9.

Бошқа транспорт воситалари


20

VI


Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари




1.

Компьютерлар


20


2.

Периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари



3.

Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси



4.

Бошқалар


VII


Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар




1.

Кўп йиллик дов-дарахтлар


10


2.

Идора мебели ва ускуналари (шу жумладан, телефон аппаратлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқалар)


15


3.

Бошқалар


10

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 677-модда






































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск