ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 й. 14/151-сонли "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд хокимияти тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ВА

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2006 й.

N 14/151


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ВА ОЛИЙ

ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

"СУД ҲОКИМИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, хусусан, жиноий жазонинг либераллаштирилиши муносабати билан одил судловни амалга ошириш амалиётидан келиб чиқаётган масалаларни турли ҳал этиш бўйича тушунтиришлар бериш зарурияти туғилганлиги туфайли "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҳамда Олий хўжалик суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги "Суд ҳокимияти тўғрисида"ги 1/60-сонли Қарори:


1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Олий Мажлис" деган сўзлар "Олий Мажлис Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "туман, шаҳар, вилоят, ҳарбий, хўжалик судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "туман, шаҳар, вилоят, ҳарбий, хўжалик судларининг судьялари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 10-банд қуйидаги таҳрирдаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судлар фаолиятини ташкилий таъминлаш, захирани шакллантириш, судьялик лавозимига номзодларни тавсия этиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси амалга оширади."


5. 14-банднинг бешинчи хатбошисидаги "хавфли жиноятчиларга нисбатан қонуннинг бутун кучини татбиқ этишлари" деган сўзлар чиқарилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси


Б.Мустафаев


Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди раиси в.б.


Н.Ахмонов

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди Пленуми котиби

в.б., судья


М.Ҳасанов


Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Пленуми

котиби, судья


Ш.Саидов

“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 2-сон










Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск