ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.09.1993 й. 916-XII-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.1993 й.

N 916-XII



"ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат қарорларини "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин.


3. Туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимлари жорий йилнинг 1 декабригача ўзини ўзи бошқариш органлари амал қиладиган ҳудудларнинг чегараларини белгилаб олсинлар ҳамда йиғинларнинг раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказсинлар.


4. Ўзини ўзи бошқариш органлари амал қиладиган ҳудудларнинг чегаралари аниқлангунга ҳамда йиғинларнинг раислари (оқсоқоллари) Қонунда белгиланган тартибда сайлангунга қадар уларнинг вазифаларини бажариб туриш халқ депутатлари, шаҳарча, қишлоқ ва овул Кенгашларининг раислари зиммасига, маҳаллаларда эса - маҳалла қўмиталарининг раислари зиммасига юклатилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида"ги Кодекси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги ҳамда "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонунларга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар илгари халқ депутатлари туман, шаҳар, шаҳардаги туман, шаҳарча, қишлоқ, овул Кенгашлари ижроия қўмиталари ҳузуридаги маъмурий комиссиялар ихтиёрига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлари тегишли равишда туман, шаҳар ҳокимликлари ва шаҳарча, қишлоқ, овул ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги маъмурий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.


6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

1980 йил 14 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари посёлка Совети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил, 9-сон, 108-модда);

1980 йил 14 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари кишлоқ Совети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил, 9-сон, 109-модда);

Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, посёлкалари ва қишлоқларидаги маҳалла (квартал) комитетлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Раёсатининг 1983 йил 4 июлдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, 20-сон, 330-модда);

Ўзбекистон Республикасида гражданларнинг истиқомат жойларидаги умумий йиғилишлари, йиғинлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Раёсатининг 1988 йил 30 ноябрдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, 34-сон, 398-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                               Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 323- модда













Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск