ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Болалар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1997 й. 585-сон "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1997 й.

N 585



"SOS - ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР МАҲАЛЛАЛАРИ"

УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Етим болаларни уйғун ривожлантириш ва тарбиялаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОРИ ҚИЛАДИ:


1. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро жамияти (Австрия) билан биргаликда "Ўзбекистон болалар маҳаллалари" ("SOS - Детские деревни Узбекистана") уюшмасини ташкил этиш ва Тошкент шаҳрида Болалар маҳалласини ("SOS-Детская деревня") қуриш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси тўғрисидаги Низомга розилик берилсин (илова қилинади). Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг асосий вазифалари ҳисобланади;

жамоатчилик ва давлат тузилмаларининг етим болаларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

етим болаларни Ўзбекистонда қабул қилинган анъанавий педагогика тамойилларини ҳисобга олган ҳолда тарбиялаш. Тарбиячи оналарни ва ходимларни танлаш, улар учун педагогик ва бошқа зарур тайёргарликни ташкил этиш;

"SOS - Киндердорф Интернешнл" жамияти аъзолари бўлган ташкилотлар билан "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" ва улар билан боғлиқ SOS - лойиҳалари болалар боғчалари, мактаблар, ўқитиш, спорт ва дам олиш марказлари қуриш ва уларни тўлиқ жиҳозлашни ташкил этишда воситачи сифатида ҳамкорлик қилиш;

давлат, жамоат ва хусусий тузилмаларни Уюшма фаолиятига фаол жалб қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вззирининг ўринбосари Д. Ғуломова жаҳондаги SOS - болалар маҳаллаларига кўмаклашиш халқаро жамияти ("SOS - Киндердорф Интернешнл", Австрия) билан Битимни ишлаб чиқсин ва Ҳукумат номидан имзоласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

а) "SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро жамияти:

"Соғлом авлод учун" халқаро жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа органлар, шу жумладан, жамоат ташкилотлари билан биргаликда фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасини таъсис этади;

Тошкент шаҳрида биринчи болалар маҳалласи ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳурмат қилиш ва бажариш, Ўзбекистоннинг тарбия ва анъанавий педагогика тамойилларига амал қилиш мажбуриятини олади;

Ўзбекистонда болалар маҳаллалари ва болалар боғчалари, мактаблар, ўқитиш ва дам олиш марказлари, клиникалвр каби бошқа SOS - лойиҳаларни тўлиқ ташкил этиш, кўриш ва жиҳозлаш учун бутун масъулиятни ўз зиммасига олади;

"SOS - Болалар маҳаллалари"даги етим болаларнинг тўлиқ харажатларини, шунингдек, ходимларга иш ҳақи тўлашни, шу жумладан, ижтимоий, тиббий суғурталашни ва пенсия таъминотини уларнинг бутун ҳаёт фаолияти давомида маблағ билан таъминлайди;

б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:

"SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро жамиятига ва "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча бошқа жамоат ва хайрия ташкилотларига бериладиган имтиёзларни бериш;

"SOS - Тошкент шаҳридаги Болалар маҳалласи" қурилиши ва у билан боғлиқ қурилиш объектлари учун камида 5 гектар ер майдони, уни солиқлардан озод қилган ҳолда, ажратиш;

қурилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва "SOS - Тошкент шаҳридаги Болалар маҳалласи"ни унинг чегарасигача коммуникациялар тармоғи ва бошқа зарур хизматлар билан таъминлаш мажбуриятини олади;

в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати республика ҳудудида амал қилаётган меъёрлар, қоидалар ва қонунларга зид ёки зарар келтиради деб ҳисоблайдиган ҳамма нарсани тақиқлаб қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.


4. Бош вазир ўринбосари Д.М. Ғуломовага "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасини ташкил этиш ва Уюшма ҳамда унинг ишчи органлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш юзасидан масалалар мажмуини бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва таъсис йиғилишини ўтказиш топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасини ўз фаолиягини халқаро мурувват дастурлари ва ижтимоий соҳада беғараз техникавий кўмаклашиш доирасида амалга оширувчи ташкилот сифатида аккредитация қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.

7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда:

"SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро жамияти билан келишган ҳолда Тошкент шаҳрида камида 5 гектар ер майдони ажратсин;

"SOS - Болалар маҳалласи" чегарасигача бўлган муҳандислик коммуникациялари қурилишини ўз маблағлари ҳисобидан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги "SOS - Киндердорф Интернешнл" ва "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси билан биргаликда етим болалар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тарбиячи "оналарни" педагогик жиҳатдан тайёрлашни амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "SOS - Киндердорф Интернешнл" ва "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси билан биргаликда "SOS - Болалар маҳалласи"га қабул қилинадиган етим болаларни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминласин.


10. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг мурувват лойиҳалари билан боғлиқ барча юкларнинг имтиёзли тарифлар бўйича тўсиқларсиз қабул қилинишини ва жўнатилишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "SOS - Болалар маҳалласи" қурилишида ва унинг ходимларига амалий ёрдам кўрсатишда қатнашиш учун "SOS - Киндердорф Интернешнл" томонидан жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга визалар, шу жумладан кўп марталик визалар, яшаши ва ишлаши учун рухсатномалар берсинлар.


12. Уюшма аппарати Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси, 79-уйга жойлаштирилсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






























































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск