Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.1996 й. 338-сон "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази ҳузуридаги "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.1996 й.

N 338



"МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ" ЖАМОАТЧИЛИК

МАРКАЗИ ҲУЗУРИДАГИ "ОЛТИН МЕРОС"

ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисидаги Фармонига биноан халқимиз меросининг ноёб намуналарини тўплаш, авайлаб асраш, тарғиб этиш, халқимиз, айниқса, ёшларимизда мустақиллик, ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимиз давомийлигини, равнақини, уларнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашиб боришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика "Маънавият ва маърифат" маркази ҳузурида "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармаси тузилгани, унинг Устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгани эътиборга олинсин.


2. "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармаси тугатилган Маданият жамғармаси, "Истеъдод" жамғармаси, "Ижодкорлар" жамғармаси, Миллий ва ижтимоий барқарорлик жимғармаси ҳамда "Ёдгорлик" жамиятининг барча мол-мулки ва маблағларининг ҳуқуқий вориси бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Жамғарманинг асосий мақсади ва вазифалари:

буюк аждодларимизнинг асрлар давомида яратган бебаҳо маданий-маърифий меросини кўз қорачиғидай асраб-авайлаш, келгуси авлодларга ёдгорлик қилиб қолдириш, халқимизнинг умуминсоний кадриятлар хазинасига қўшган улкан ҳиссасини бутун дунёга қайта танитиш, уни кенг тарғиб этиб, кишиларимиз, айниқса, ёшларимиз онгига миллий ғурур, миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдириш;

ўтмиш маданиятимизга оид қадимий қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, халқ ҳунармандчилиги, амалий санъати намуналари ва тарихий-маданий қимматга молик бошқа ёдгорликларни мамлакатимизда, хорижда излаб топиш ва ўрганиш, улардан улкан меросимизнинг узвий қисми сифатида фойдаланиш;

республикадаги ва чет эллардаги маданий-маърифий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, халқаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида турли танлов, аукцион, фестиваллар уюштириш, ижодий-илмий делегациялар алмашиш;

истеъдодли ёшларни танлаб, уларнинг ижодий камолотига моддий ва маънавий ҳомийлик қилиш;

ўз ва давлат дастурини бажариш учун маблағларнинг муайян қисмини мамлакатимиздаги ва хориждаги фаолият ҳисобидан, шу жумладан, қўшма корхоналар очиш йўли билан жамғаришдан ва Уставида белгиланган бошқа хайрли ишлардан иборат эканлиги инобатга олинсин.


4. Жамғармада таъсисчилар ва ҳомийларнинг (рўйхат илова қилинади) ҳамда маданий-илмий жамоатчиликнинг мазкур жамғармани моддий-маънавий жиҳатлардан кенг қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармаси бўлимларини ташкил этиш, уларни бино ва моддий-техника ашёлари билан таъминлаш масалаларини бир ой муддат ичида ҳал қилсинлар.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Тошкент шаҳар Шодлик кўчасидаги 6-уйни ҳовлиси ва ҳовлидаги барча қурилишлари билан бирга белгиланган тартибда "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармасига ҳақ олмасдан мулк килиб берсинлар.

Жамғарма жойлашган бинони миллий услубда таъмирлаш ва замонавий жиҳозлаш ишларини 3 ой муддат ичида тугаллаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Р.С. Азимовга юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов) Жамғармага Вазирлар Маҳкамасининг захирасидан 10 млн. сўм миқдорида маблағ ажратсин.

Жамғарма дастурига биноан чет эллардан миллий бойликларимизни сотиб олиш учун, хорижий мамлакатларга экспедициялар уюштириш ҳамда ўзининг асосий фаолияти доирасидаги буюртмалари бўйича норезидентлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун мўлжалланган миллий сўмни эркин муомаладаги валюталарга айирбошлаш ҳал этилсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма, унинг бўлимлари ва унга қарашли корхоналар Уставида кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга қатъий мос келадиган фаолият йўналишлари бўйича:

ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий фаолият ва тижорат билан шуғулланишга хақлидирлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисидаги Фармонига биноан барча турдаги солиқлардан беш йил муддатга озод қилинган.

10. Оммавий ахборот воситаларига "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармаси фаолиятини кенг ёритиш, доимий махсус рукнлар очиш тавсия этилсин.


11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 1 апрелдаги 188-сон, 1987 йил 11 декабрдаги 501-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги 12-сон ва 1993 йил 19 майдаги 238-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 сентябрдаги

338-сон қарорига

ИЛОВА



"Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармасининг

ҳомийлари ва таъсисчилари


1. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси


2. Давлат солик қўмитаси


3. Маданият ишлари вазирлиги


4. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


5. Ташқи ишлар вазирлиги


6. Фанлар академияси


7. Фан ва техника давлат қўмитаси


8. Давлат матбуот қўмитаси


9. "Ўзмиллийбанк"


10. "Ўзтадбиркорбанк"


11. "Ўзсавдогарбанк"


12. "Ўзтелерадио" компанияси


13. "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси


14. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


15. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси


16. "Ўзбектуризм" миллий компанияси


17. "Ўзбексавдо" уюшмаси


18. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси


19. "Ўзбекбирлашув"


20. "Ўзавтосаноат" уюшмаси


21. "Маҳаллий саноат" корпорацияси


22. "Озиқ-овқат саноат" уюшмаси


23. "Ўзбекмебель" бирлашмаси


24. "Камолот" жамғармаси


25. Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси


26. Республика кўчмас мулк биржаси


27. "Электраппарат" заводи


28. "Фонон" заводи


29. "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш  бирлашмаси" давлат-акционерлик жамияти


30. "Шарқ гули" акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмаси


31. "Файз" мебель ишлаб чиқариш бирлашмаси


32. "Алп Жамол" фирмаси

















































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск