Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.1993 й. 583-сон "Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.1993 й.

N 583




РЕСПУБЛИКА "МАҲАЛЛА" ХАЙРИЯ

ЖАМҒАРМАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Маҳалла" хайрия жамғармасининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида тутган ўрнининг ошиб бораётганлигини эътиборга; олиб ҳамда унинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб куйилсинки, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, концернлари, корхоналари, хўжаликлари ва ташкилотлари "Махалла" хайрия жамғармаси ҳамда унинг қуйи бўғинларига мунтазам; равишда моддий-молиявий ва амалий ёрдам кўрсатишлари зарурдир.


2. Махаллалар худудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига тегишли маҳаллаларда маданий ва маърифий, ободончилик ишларини амалга ошириш, анъанавий миллий байрамларни ўтказишда, шунингдек, оқсоқолларнинг таклифлари асосида кам даромадли ва боқувчисини йуқотган оилалар ва ёлғиз қолган кишиларга моддий-маънавий ёрдам бериб бориш чора-тадбирларини кўриш топширилсин.


3. "Махаллий саноат" корпорацияси (В.Чжен), "Ўзбексавдо" уюшмаси (М.Усмонов), "Ўзбекбирлашув" (Г.Волков), "Ўзмаишийуюшма" (З.Собиров) 1994 йилдан бошлаб "Маҳалла" хайрия жамғармаси ҳамда унинг қуйи бўлимлари буюртмаларига мувофиқ маҳалла гузарлари, чойхоналари учун зарур бўлган хўжалик ва уй-рўзгор анжомларини имтиёзли нархларда ажратишни назарда тутсинлар.

"Ўзшартномасавдо" уюшмаси (Т.Шарипов), "Ўзқишлоқҳўжаликтаъминоттузатиш" қўмитаси (Р.Хусанов) "Маҳалла" хайрия жамгармаси тасарруфидаги кичик корхоналарни зарур булган дастгоҳлар эҳтиёт қисмлар, хом ашё маҳсулотлари ва ярим тайёр махсулотлар билан таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг Акмал Икромов тумани Бекобод маҳалласидаги Тошкент бош кийимлар фабрикаси 3-цехини республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси балансига ўтказиб бериш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Э.Бокибоев):

"Маҳалла" хайрия жамғармасининг иқтисодий, молиявий ва хўжалик фаолиятини янада мустаҳкамлаш учун 1994 йилда республика давлат бюджетидан 1 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратсин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жамғарманинг маблағларидан унинг устав вазифаларига катъий мувофиқ, мақсадли равишда . ишлатилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатишни таъминласин;

Давлат солиқ бош бошқармаси (Ш.Гатаулин) билан биргаликда "Маҳалла" хайрия жамгармасининг тасарруфидаги ишлаб чиқариш ҳамда савдо корхоналарини солиқлар ва бож тўловларидан озод қилиш масаласи бўйича 10 кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (У.Абдуғаниев) республика худудидан ташқарига ноқонуний равишда олиб чиқиб кетишда мусодара қилинган товарлар ва маҳсулотларни "Маҳалла" хайрия жамғармаси дўконлари орқали аҳолига сотишни ташкил этиш ҳақида шаҳар ва туман хокимликлари билан келишган ҳолда икки хафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Тошкент шаҳар хокимлиги (А.Фозилбеков)га Республика маҳалла маданият маркази учун бино ажратиш, Шайхонтохур туманидаги "Исломобод" маҳалла маданий марказини республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси балансига ўтказиб бериш масаласини ҳал этиш топширилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлири (З. Алматов) ва Адлия вазирлири (А.Мардиев)га жойларда ҳуқуқ-тартибот масалалари юзасидан доимий равишда халқ билан мулоқотда бўлиб, маҳалла фаоллари билан иш юритишни ташкил этиш тавсия этилсин.


8. Вилоят, туман ва шаҳар хокимларига 1994-1995 йилларда ҳар бир махаллада замонавий ва миллий лойиҳалар асосида гузарлар қурилишини ташкил қилишда ва бу ишда давлат корхона ва ташкилотларини, давлат тасарруфида бўлмаран кооператив, кичик корхона ва юридик шахслар томонидан бериладиган хайрия маблағларидан унумли фойдаланиш, шунингдек, жамғарма фаолияти учун кичик корхона ҳамда дўконлар очишга жой ажратиб бериш, аҳоли томонидан етиштирилган кишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини қабул қилиш пунктларини очишга амалий ёрдам бериш топширилсин.

Шаҳар ва туман хокимликлари ўз худудларидаги идоралар раҳбарлари иштирокида маҳалла оқсоқоллари ҳамда аҳоли билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб, улар томонидан билдирилган фикр, мулохаза ва таклифлар асосида ижтимоий муаммоларни хал этиш дастурини белгиласинлар.


9. Республика "Маҳалла" хайрия жамгармаси (Ш.Темуров)га:

Халқ таълими вазирлиги (Ж.Йўлдошев) билан биргаликда бир ой муддат ичида "Оила-мактаб-маҳалла" дастурини ишлаб чиқиб, жойлардаги педагогик жамоалар ва маҳалла фаолларининг асосий эътиборини унинг ижросига қаратиш;

Маданият ишлари вазирлиги (Э.Хайитбоев) билан биргаликда туман ва шаҳарлардаги қишлоқ., мавзе, маҳаллаларда маданий-маърифий ишларни янада жонлантириш, ёшлар ўртасида миллий истиқлол мафкурасига асосланган дўстлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, халоллик, жонкуярлик туйғуларини шакллантириш;

Соғликни сақлаш вазирлиги (Ш.Каримов) билан биргаликда маҳалла ва мавзеларда аҳоли саломатлигини, экологик муҳитни яхшилаш, соғлом авлодни камол топтириш ишларини ривожлантириш;

"Ўзбекистон - ватаним, маҳаллам - уйим" шиори остида осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш ишларида маъмурий органларга амалий ёрдам бериш, фуқаролар ўртасида байналминал дўстликни янада мустаҳкамлаш вазифалари юклатилсин.


10. Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси (Ш.Яхеев)га, республика ва вилоят газеталари таҳририятларига "Махалла" ҳайрия жамғармасининг фаолиятини мунтазам равишда кенг ёритиб бориш ва тарғиб қилиш тавсия этилсин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М. Қаробоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамаиснинг Раиси                                                 И. Каримов


































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск