ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.04.1993 й. ПФ-596-сон "Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.04.1993 й.

N ПФ-596



ҲУКУМАТГА ҚАРАШЛИ

БЎЛМАГАН "СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН"

ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Келажак авлоднинг саломатлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ва меҳнат жамоалари, саноат корхоналари, жамоат ташкилотлари, бир қанча хорижий компаниялар ва фирмаларнинг кўпдан-кўп мурожаатларини эътиборга олиб:


1. Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур жамғармани рўйхатдан ўтказиш ва унинг фаолият тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгиланади.

Жамғарма барча юридик ва жисмоний шахслар, жумладан хорижий фуқаролар, ташкилотлар, фирмалар ва уюшмалар учун очиқ деб ҳисоблансин.

Вазирликлар, идоралар, концернлар ва ҳокимликлар "Соғлом авлод учун" жамғармасининг фаолиятига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар.

Барча вилоят марказларида ва Тошкент шаҳрида жамғарманинг филиаллари ва бўлинмаларини очиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.


3. Қуйидагилар:

- туғруққа ёрдам ва болалар муассасаларининг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлашга, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлашга, янги, самарали даволаш воситалари билан таъминлашга;

- жамоатчилик ва давлат тузилмаларининг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда келажак авлод наслини яхшилашга қаратилган куч-ғайратларини мувофиқлаштиришга кенг кўламда кўмаклашиш жамғарманинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин.


4. "Соғлом авлод учун" жамғармасининг юксак ижтимоий мақоми ва нуфузи таъминлансин. "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотлаш чоғида жамғарма бошқаруви тақдимномаларининг ҳал қилувчи аҳамияти эътироф этилсин.


5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида "Соғлом авлод учун" жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилсин ва жамғарма тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 4-сон, 177-модда































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск