ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.1992 й. 279-сон "Ўзбекистон Республикаси "Наврўз" хайрия жамғармасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.1992 й.

N 279




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

“НАВРЎЗ” ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Наврўз” хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари ва биржалари, уюшмаларига, вилоят, ноҳия, шаҳар ҳокимликларига, давлат ва жамоат ташкилотлари ва корхоналарига “Наврўз” хайрия жамғармасининг барча масалаларида яқиндан кўмак бериш ва қўллаб-қувватлаш вазифаси юклатилсин.


2. Республика Ташқи ишлар вазирлигига жамғарманинг хорижий хайрия ташкилотлари, айниқса чет эллардаги ватандошларнинг хайрия, маданият ташкилотлари билан алоқа боғлашларида, хориждан жамғарма фаолиятига боғлиқ масалаларда келадиган гуруҳлар ва мутахассисларни рухсатномалар билан таъминлаш борасида ёрдам бериш топширилсин.

Республика Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига жамғармани ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш, жамғарманинг ҳамда унинг корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятига, тижорат ишларига яқиндан ёрдам бериш топширилсин.


3. Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Давлат кинокомпанияси "Наврўз" хайрия жамғармаси фаолиятини кенг ёритсинлар, жамғарма ижодий гуруҳи илтимослари бўйича зарур шароитлар яратиб берсинлар.


4. "Ўзшартномасавдо" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги Наврўз хайрия жамғармаси фаолияти учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини ва транспорт воситаларини шу жамғарма буюртмасига асосан беришни таъминласинлар. Автомобиль транспорти вазирлиги корхонасида ишлатилаётган 1 та микроавтобусни хайрия сифатида жамғарма ҳисобига ўтказиб бериш масаласини кўриб чиқсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлигига жамғармага хизмат биноси ажратиб бериш топширилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси маданият, оммавий ахборот ва туризм бўлими (ўртоқ Кўчимов)га юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов





























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск