Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.1991 й. ПФ-280-сон "Ўзбекистон ижодкорлари жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.10.1991 й.

N ПФ-280



ЎЗБЕКИСТОН ИЖОДКОРЛАРИ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Адабиёт, санъат ва меъморчилик намояндаларининг ижодий фаолликларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни янада яхшилаш, бозорга ўтиш шароитида уларнинг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон ижодкорлари жамғармаси тузилсин.


2. Қуйидагилар жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари деб ҳисоблансин:

- республика ижодий уюшмаларининг моддий-техникавий ва молиявий негизини мустаҳкамлаш;

- ижод намояндаларига, уларнинг оилаларига маънавий, моддий, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш;

- ижод, дам олиш уйлари, уй-жой, дала ҳовлилари қуришда ва бошқа қурилиш турларида молиявий ёрдам кўрсатиш;

- ижодкор ходимларнинг пенсия таъминотини яхшилаш.

3. Жамғарманинг моддий-техникавий негизини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, унга молиявий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг резервидан 3 миллион сўм ажратилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни рўёбга чиқаришни ташкилий жиҳатдан таъминлаш учун қарор тайёрласин ва қабул қилсин, унда:

- Ўзбекистон ижодкорлари жамғармаси тўғрисидаги Низом лойиҳасини тайёрлаш;

- Ўзбекистон ижодкорлари жамғармасининг таъсис конференциясини ўтказиш, унда жамғарманинг Кенгаши ва Бошқарувини сайлаш, Уставини қабул қилиш назарда тутилсин.

5. Республиканинг хўжалик органлари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарларидан Ўзбекистон ижодкорлари жамғармасига моддий-техника ресурслари ажратишда ҳамда ўз даромадларидан мумкин бўлган маблағларни ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралсин.

Жамғарма ва унинг таъсисчилари билан корхоналар, колхозлар, совхозлар, муассасалар ва ташкилотларнинг маъмуриятлари ўртасида ижодий ҳамкорлик ҳамда уларнинг меҳнат жамоаларини маданий хизмат билан таъминлаш тўғрисида шартномалар тузишни амалиётга янада кенг жорий қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 12-сон, 285-модда































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск