ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2003 й. 307-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2003 й.

N 307



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ўзининг идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 9 июлдаги

307-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорида:

б) қарорга 2-иловада:

5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Очиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш-сотиш бўйича иккиламчи бозордаги битишувлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорлари ва уюшган биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади, акциядорлик жамиятлари томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича уюшмаган биржадан ташқари бозорларда тузилиши мумкин бўлган  битишувлар бундан мустасно"; 

15-банднинг биринчи хатбошидаги "унинг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган тақдирда" сўзлари "инвестиция воситачиси, инвестиция компанияси ёки бошқарувчи компания фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси бўлган тақдирда" сўзлари билан алмаштирилсин";

18-бандда:

"қийматли қоғозлар билан иш олиб бориш" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга ошириш" сўзлари билан алмаштирилсин";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қимматли  қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари савдоси ташкилотчилари савдо майдончаларида фақат қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилаларини сотиб олиш-сотиш бўйича битишувлар амалга оширилиши ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин".


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 59-модда.












































Время: 0.1466
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск