Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.01.1995 й. 23-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 27 январдаги

23-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 7 мартдаги Фармонига асосан тузилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар, уларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқларини, барча динлар, диний мазҳаб ва эътиқодларнинг тенглигини таъминловчи конституциявий кафолатларини ва "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларини бажаришга, шунингдек давлат органлари билан диний марказлар ва ташкилотларнинг алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг хорижий мамлакатлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиришга қаратилган давлат органи ҳисобланади.

Дин ишлари бўйича қўмита дин ишлари бўйича мувофиқлаштирув, ахборот, маълумот олишга бериш, экспертлик ҳамда назорат қилиш вазифаларини бажаради.


2. Дин ишлари бўйича қўмита, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Дин ишлари бўйича қўмита ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларга эгадир:

Ўзбекистон Республикасидаги диний ташкилотлар, диний жамоалар ва марказлар, диний ўқув юртлари, диний адабиётларни чоп этувчи нашриётлар тўғрисида маълумотлар тўплашни ташкил этиш ҳамда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш. Шу мақсадлар учун диний ташкилотларнинг раҳбарларидан керак бўлган ахборотларни талаб қилиб олиш, шунингдек уларнинг фаолиятлари билан боғлиқ ўтказиладиган тадбирларда қатнашишга ҳақлидир.

Диний жамоалар, ташкилотлар, марказлар, диний ўқув юртлари, диний адабиётларни чоп этувчи нашриётлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни билан кафолатланган фуқароларнинг динга бўлган ўз муносабатларини белгилаш, ифодалаш ва ҳеч қандай тўсиқларсиз динга эътиқод қилиш ва диний маросимларни ўтказишда, шунингдек динга муносабатларидан қатъи назар, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқларига кафолат берувчи талабларнинг бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига дахлдор норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда расмий эксперт хулосасини бериш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, норматив ҳужжатлар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган қарорлар ва фармойишларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда ҳисобот бериб туриш;

диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда, шунингдек чет мамлакатларнинг диний вазирликлари, идоралари билан динга боғлиқ масалалар юзасидан иш олиб бориш;

диний ташкилотларнинг илтимосига кўра давлат органлари билан келишувларга эришишда кўмак бериш ва уларнинг ҳал қилиниши талаб этиладиган масалалари бўйича зарур ёрдам кўрсатиш;

давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган ва фаолият кўрсатаётган барча турдаги диний мазҳаб ва ташкилотлар билан узвий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ўрнатишини таъминлаш;

республикамиздаги диний ташкилотлар, жамоалар, марказлар ва уларнинг аъзолари ўртасида ўзаро баҳамжиҳатлик сиёсатини олиб бориш, бу ишда ташкилотчилик вазифасини бажариш;

давлат сиёсатида республикамизда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган барча турдаги диний ташкилотларнинг манфаатларини ифодалаш;

республикамиз вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва ташкилотларидан, шунингдек давлат бошқарувининг маҳаллий органларидан "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг ва бошқа динга оид қарорларнинг бажарилиши масалаларига оид маълумотлар, ахборотлар ҳамда ҳужжатларни сўраб олиш;

республикамиз вилоятлари, шаҳарлари ва туманларининг ҳокимликлари билан биргаликда барча диний масалаларни ҳал қилишда Ўзбекистон давлатининг ягона сиёсатини ўтказиш;

диний ўқув юртларини расмий рўйхатдан ўтказишда иштирок этиш;

уларга тегишли вазирликлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда рухсатномалар олишга кўмаклашиш; бу ўқув юртларининг иш фаолиятини, ўқув жараёни ва дастурларини, таълим-тарбия ишларини, ўқитиладиган фанлар режасини назорат қилиш ва услубий ёрдам кўрсатиш, диний мазмундаги илмий-тадқиқот ишларини ўзаро мувофиқлаштириш; бу ишларни олиб боришда ташкилий, ҳуқуқий, услубий ёрдам беришни таъминлаш.


4. Дин ишлари бўйича қўмитанинг раиси, унинг биринчи ўринбосари ҳамда ўринбосари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва вазифасидан озод этилади.


5. Дин ишлари бўйича қўмита раиси бошчилигида юқори бошқарув органи - Ҳайъат тузилади. Унинг шахсий таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.

Ҳайъат ўз мажлисларида диний ташкилотлар ва жамоаларга тегишли муҳим масалаларни, Ҳукуматнинг динга оид ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва қўмитага тегишли бошқа масалаларни ҳал қилади, улар томонидан "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг ижросини таъминлашга ёрдам кўрсатади.


6. Дин ишлари бўйича қўмита диний ташкилотлар, жамоалар ва марказларнинг республикамиз ҳудудидаги ва чет эллардаги алоқаларини уюштиради ҳамда уларнинг амалдаги қонун ва қоидаларга мувофиқлигини назорат қилади.


7. Диний масалалар ва муаммоларни амалдаги қонун талабларига мос ҳолда оқилона ҳал этиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилади.

Жамоатчилик кенгашининг таркиби барча мазҳаблардаги диний ташкилотлар вакилларидан, диншунослардан, ҳуқуқшунослардан ва бошқа йўналишлардаги йирик мутахассислардан иборат бўлади.

Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби ва у ҳақидаги низом Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан тасдиқланади.


8. Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги муқаддас жойларга зиёратлар ташкил қилиш, шу жумладан, Ҳаж ва Умра ибодатлари, диний ўқув юртларида таълим олиш, малака ошириш, ўзаро тажриба алмашиш учун фуқароларни чет элларга юбориш, ажнабий фуқароларни ўқишга қабул қилиш, халқаро анжуманлар ўтказиш ишларини амалга оширади.


9. Хорижий мамлакатлардаги халқаро диний хайрия жамғармалари мурожаатларига биноан қўмита турли хайрия жамғармаларининг республикамиздаги бўлинмаларини Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишда иштирок этади.


10. Дин ишлари бўйича қўмита барча конфессиялардаги диний бошқармалар, марказ раҳбарияти билан ҳамкорликда диний ташкилотларга тааллуқли масалаларнинг қонун асосида ҳал этилишини таъминлайди.


11. Дин ишлари бўйича қўмита диний мазмунда чоп этилиши лозим бўлган адабиётларга эксперт хулосаларини беради ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.


12. Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири акс эттирилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, босма иш қоғозларига, Давлат банкида ўз жорий ҳисобига, миллий банкда эса валюта ҳисоб рақамига эга бўлади.






































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск