Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.1993 й. 261-сон "Ўзбекистон Республикасида асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.1993 й.

N 261



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АСОСИЙ ФОНДЛАР (ВОСИТАЛАР)НИ

ҚАЙТА БАҲОЛАШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси асосий фондларининг баланс қийматини ҳозир амал қилувчи нархларга ва уларни такрор ишлаб чиқариш шарт-шароитларига мувофиқлаштириш, шунингдек, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш учун зарур негиз яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари мулкчилик шаклидан қатъи назар асосий фондлар (воситалар)ни бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг 1993 йил 1 апрелдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашга мажбурдирлар.

Қайта баҳолаш 1993 йил 1 сентябргача ўтказилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Ўзистиқболстат” давлат қўмитаси ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашни ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

корхоналар ва ташкилотларга асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашни мазкур қарор билан белгиланган муддатда ўтказишда услубий раҳбарликни ва амалий ёрдам кўрсатишни ҳамда қайта баҳолашнинг натижалари бухгалтерия ва статистика ҳисоботида акс эттирилишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмаларнинг раҳбарлари бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда биринчи раҳбарлар бошчилигида асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашни ўтказишни ташкил этиш ва унинг сифатини назорат қилиш учун тегишли ишчи комиссиялари тузсинлар;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мўлжалланган асосий фондлар (воситалар) биринчи навбатда қайта баҳоланишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси асосий фондлар (воситалар) қийматини қайта баҳолашнинг бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва бошқа хўжалик субъектларидан олинган натижаларини умумлаштирсин ҳамда уларни 1993 йилнинг 1 ноябридан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси устав сармоясининг миқдорини ёки корхоналар ва ташкилотларни аукционда ва танлов бўйича сотишда уларнинг дастлабки баҳосини белгилашни, шунингдек, давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда корхоналар ва ташкилотлар ходимларига бериладиган имтиёзлар миқдорини белгилашни мазкур қарорга мувофиқ ўтказиладиган қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширсин.

Ижарага олинган давлат мол-мулкини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мазкур қарор чиққунга қадар ижара шартномаси тузган корхоналар ва ташкилотлар мол-мулкнинг қолган қисмини сотиб олишни қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширадилар.


6. Белгилаб қўйилсинки, мол-мулкка ва амортизацияга солинадиган солиқ 1993 йил охиригача мазкур қарорга биноан ўтказиладиган қайта баҳолашни ҳисобга олмаган ҳолда асосий фондлар (воситалар) қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун Давлат мулки қўмитасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 12,65 млн. сўм ажратсин.


8. “Ўзшартномасавдо” шаклларни ва асосий фондлар (воситалар) қийматини қайта бахолаш Тартибини кўпайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига 0,5 тонна ёзув қоғози ва 4,5 тонна газета қоғози ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси томонидан асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолаш Тартиби ва ушбу масала бўйича статистика ҳисоботи шакли тақдим этилгандан кейин 20 кун муддатда буюртманомага мувофиқ нусха кўпайтиришни ва уларни жўнатишни амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги асосий фондлар (воситалар)ни қайта баҳолашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда унинг материалларини ишлаб чиқиш муносабати билан почта-телеграф корреспонденциялари, бандероллар ва жўнатмаларнинг биринчи навбатда қабул қилиниши ва олувчиларга етказиб берилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск