ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Асосий фондларни қайта баҳолаш ва қайта ҳисоблаш /

Асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш Тартиби (ЎзР ВМ 18.06.1992 й. 293-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 18 июндаги

293-сон қарорига

ИЛОВА



Асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш

ТАРТИБИ



1. Қайта ҳисоблаб чиқишга бинолар (уй-жойдан ташқари), иншоотлар, узатиш қурилмалари, машиналар ва асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, чала объектлар, ишлаб чиқариш ва хўжалик анжомлари, иш ва маҳсулдор чорва моллари, ёки йиллик ўсимликлар ва асосий фондларнинг бошқа турлари киради. Корхоналар томонидан ижарага берилган асосий фондлар, шунингдек, белгиланган тартибда консервациялашга берилган фондлар уларнинг эгалари томонидан умумий шартларга асосан қайта ҳисоблаб чиқилади.


2. Асосий фондлар қийматини халқ хўжалиги барча тармоқларининг корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари қайта ҳисоблаб чиқадилар.


3. Асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш учун қурилиш-монтаж ишларига, машиналар ва асбоб-ускуналарга умумтармоқ бўйича ўртача олинган нархлар индекси асос қилиб олинади. Индекснинг қиймати тармоқлараро баланс ва халқ хўжалиги тармоқларидаги нархлар индекслари бўйича қурилиш структурасига қараб ҳисобланган.

Асосий фондларнинг баланс қийматини, кўп йиллик ўсимликлар ва маҳсулдор чорва молларидан ташқари, мазкур тартибнинг 1-иловасида келтирилган нархларнинг тегишли индексларига кўпайтириш керак.


4. Ўз балансида халқ хўжалиги турли тармоқларининг асосий фондлари бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар уларнинг ҳар бири бўйича қайта ҳисоблаб чиқадилар, бунда тармоққа мансуб бўлганларнинг тегишли индексларидан фойдаланадилар (масалан, саноат корхонаси ошхона, дам олиш уйи, даволаш муассасаси ва бошқаларга эга).

1992 йил январдан бошлаб шартномавий (эркин) нархлар бўйича олинган асосий фондлар қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва уларнинг қиймати тармоққа мансуб бўлганлар бўйича алоҳида сатрда кўрсатилиб, қайта ҳисоблаб чиқилган асосий фондларнинг умумий қийматига қўйилади.


5. Бинолар ва иншоотларнинг қиймати халқ хўжалиги тегишли тармоғининг нархлар индекси қийматига қараб қайта ҳисоблаб чиқилади. Масалан, ишлаб чиқариш мақсадидаги ва маъмурий бинолар тегишли тармоқ индекси, ошхона умумий овқатланиш индекси, транспорт бўлинмалари транспорт индекси, тиббиёт пункти соғлиқни сақлаш индекси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилади ва ҳоказо.

Узатиш қурилмалари, машиналар ва асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш ва хўжалик анжомларининг қиймати халқ хўжалигининг тегишли тармоқлари машиналари ва асбоб-ускуналари индексига кўпайтирилади.

Қайта ҳисоблаб чиқишнинг ушбу тартиби уй-жой фондига тааллуқли эмас, чунки уни хусусийлаштириш жараёни алоҳида тартибда, қайта ҳисоблаб чиқишнинг бошқа индексларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


6. Кўп йиллик ўсимликларнинг қиймати 2-иловага биноан қайта ҳисоблаб чиқилади, бунда уларнинг ҳақиқий ҳолати (қалинлиги, ёши ва бошқалар)га қараб тузатилган бир гектарнинг янгиланган қийматидан (3 ва 7-графаларга мувофиқ) келиб чиқилади.

Маҳсулот ва иш моллари қийматининг индекси молнинг вазнига ҳамда ҳар бир мол турининг 1991 йил апрелгача бўлган ўртача сотиш нархига қараб чиқарилади


7. Асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш борасидаги бевосита ишлар корхонада махсус тузилган комиссия томонидан корхона раҳбари бошчилигида амалга оширилади. Корхона раҳбари бу ишларнинг ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек, қайта ҳисоблаб чиқишдан олинган натижаларнинг тўлиқ; ва тўғрилиги учун жавоб беради.

Корхона комиссияси асосий фондлар ва уларнинг эскирганлиги баланс қиймати ведомостини тузади (Очилова), унга аналитик ҳисоб регистрларидан зарур маълумотлар киритилади ва шулар асосида қайта ҳисоблаб чиқиш натижалари бухгалтерия учётига ёзилади. Асосий фондлар қийматини ҳисобга олиш ведомостларда уларнинг классификациясига қараб гуруҳлар бўйича ўтказилади.


8. Корхона, бирлашма ва ташкилотлар бухгалтерия ҳисоботида асосий фондлар қийматининг ўзгарган суммасини “Асосий фондлар” 01-счёти дебети ва “Устав фонди” 85-счёт кредити бўйича, чет эл инвестициялари қатнашадиган кичик ва қўшма корхоналар эса “Махсус мақсадлардаги фондлар” 88-счёт кредити бўйича акс эттирадилар.


9 Корхоналар асосий фондларнинг эскирганлик фоизини 1992 йил 1 апрелгача бўлган ҳолат бўйича белгилайдилар. У эскириш суммасининг асосий фондлар қийматига қайта ҳисоблаб чиқилган кунга нисбати сифатида ҳисобланади.

Аниқланган эскириш фоизи асосий фондларнинг қайта ҳисоблаб чиқилган қийматига кўпайтирилади ва шу тариқа улар эскирганлигининг янги суммаси олинади. Эскиришнинг янги суммаси билан балансда ҳисобга олинган сумма ўртасидаги фарққа “Устав фонди” 85-счёти, чет эл инвестициялари қатнашадиган кичик ва қўшма корхоналарда эса “Махсус мақсадлардаги фондлар” 88-счёти дебет қилинади ва “Асосий воситаларнинг эскириши” 020-счёти кредит қилинади.

Асосий фондлар қиймати ва эскириш суммасининг ўзгаришлари асосий фондларни ҳисобга олиш инвентар карточкаларида ёки аналитик ҳисобнинг бошқа регистрларида акс эттирилади.


10. Нархларнинг қўшимча равишда ошишининг ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг даромади камайишининг олдини олиш учун мулк ва эскириш солиғи 1992 йил охиригача, асосий қиймати қайта ҳисоблангунга қадар бўлган қиймати бўйича ҳисоблаб чиқарилади.


11. Бюджет муассасалари асосий фондлар қийматининг ўзгариш суммасини “Асосий воситалар” (тегишли субсчёт) 01-счёти дебети ва “Асосий воситалардаги фондлар” 250-счёти кредити, асосий фондларнинг тобора эскириши суммаси эса “Асосий воситалардаги фондлар” 250-счёти дебети ва “Асосий фондларнинг эскириши” 020-счёти кредити бўйича акс эттиришади.


Изох: Асосий фондларни қайта ҳисоблаб чиқиш намуналари илова қилинмоқда.






Тартибга

1- ИЛОВА



1992 йилда асосий фондлар қийматини

қайта ҳисоблаб чиқиш

ИНДЕКСЛАРИ

     

Халқ хўжалиги

тармоқлари


Тармоқ

коди



01


02


Бинолар ва

иншоотлар


Машиналар ва асбоб-ускуналар


САНОАТ





Электр энергияси


11100

12,2

20,8

Нефтни қайта ишлаш


11220

13,2

22,2

Газ


11230

13,2

22,2

Кўмир


11300

12,3

22,2

Қора металлургия


12100

10,9

20,8

Рангли металлургия


12200

10,9

20,8

Кимё ва нефть кимёси


13000

13,0

17,1

Машинасозлик


14100

12,5

19,4

Энергетика, оғир саноат ва транспорт


14101

12,5

20,8

Электротехника саноати


14170

12,5

19,9

Кимё ва нефть саноати


14180

12,5

17,1

Станоксозлик ва инструментлар саноати


14200

12,5

20,1

Приборсозлик

14320

12,5

16,6

Тармоқлараро ишлаб чиқариш саноати


14290

13,0

19,4

Автомобиль саноати


14340

13,0

19:4

Трактор ва қишлоқ хўжалиги


14400

11,4

19,7я

Қурилиш, йўл ва коммунал хўжалиги


14500

11,4

20,0

ЧОРВАЧИЛИК ВА ЕМ-ХАШАК





Етиштириш учун


14430

12,5

19,4

Енгил, озиқ-овқат саноати ва уй-рўзғор асбоблари учун


14600

12,5

18,6

Машинасозликнинг бошқа турлари


14780

12,5

19,4

Ёғочни қайта ишлаш


15290

11,6

19,7

Целлюлоза-қоғоз материаллари


15300

11,6

19,7

Қурилиш


16100

12,9

20,0

Шиша ва чинни-фаянс


16500

12,9

20,0

Енгил саноат


17000

13,3

18,6

Озиқ-овқат


18000

11,3

18,6

Гўшт ва сут


18200

11,3

18,6

Балиқ


18300

11,2

18,6

Микробиология


19100

11,7

18,6

Тиббиёт


19300

11,7

16,6

Ун тортиш-ёрма ва омихта озуқа


19200

10,4

18,6

Матбаачилик


19400

11,6

18,6

Бошқа саноат ишлаб чиқариши


19700

12,9

18,6

Қишлоқ хўжалиги


20000

11,5

19,7

Ўрмон хўжалиги


30000

11,5

19,7

Транспорт темир йўл


51110

12,2

17,7

Автомобиль


51121

12,4

19,4

Йўл хўжалиги


51123

12,1

20,0

Ҳаво транспорти


51300

12,7

17,6

ГАЗ (НЕФТЬ) ҚУВУРЛАРИ,





Нефть маҳсулотлари қувурлари ва уларнинг тармоқлари


51130

13,2

22,2

Шаҳар электр транспорти


51122

12,2

17,7

Метрополитен


51113

12,2

17,7

Алоқа


52000

11

17,4

Қурилиш


60000

11,5

20,0

Савдо ва умумий овқатланиш


70000

11,5

17,4

Моддий-техника таъминоти ва тайер маҳсулотни сотиш


80000

11,5

17,4

Моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа турлари


87000

11,5

17,4

Ахборот-ҳисоблаш хизмати кўрсатиш


82000

11,5

17,4

Коммунал хўжалиги


90200

11,5

20,0

Маиший хизмат кўрсатиш


90300

12,3

17,4

Соғлиқни сақлаш


91500

12,3

17,4

Халқ таълими


92000

12,3

17,4

Маданият ва санъат


93000

12,3

17,4

Фан


95000

12,3

17,4

Бошқа ноишлаб чиқариш объектлари


99000

12,3

17,14 79



















Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск