Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2003 й. 310-сон "Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2003 й.

N 310



НЕФТЬ, ГАЗ ҲАМДА ГАЗ КОНДЕНСАТИНИ

ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА СОТИШ,

МАГИСТРАЛ ГАЗ ҚУВУРЛАРИ, НЕФТЬ ҚУВУРЛАРИ

ВА НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ҚУВУРЛАРИНИ

ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ, УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ

БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Комиссия:

икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ой муддатда мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин, уларнинг амал қилиш муддати Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларга мувофиқлаштирилишини ҳамда лицензиатлар билан лицензия битимлари тузилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 61-модда.
























Время: 0.1330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск