Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ички ишлар вазирлигининг 26.06.2013 й. 79-сон "Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.06.2013 й. 1252-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.2013 й.

N 1252-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.06.2013 й.

N 79


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника

назорати бўйича йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


"Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 46-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2003 йил 2 майдаги 137-сон буйруғи (рўйхат рақами 1252, 2003 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 12-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                            Б. Матлюбов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника

назорати бўйича йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни" деган сўзлар "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Улар ўз вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларига, шу жумладан, мазкур Йўриқнома, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмаларига риоя этади.".


3. 8-банднинг "б" кичик бандидаги "қарорига мувофиқ" деган сўзлар "қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 15-бандда:

иккинчи хатбошидан ", техник шартлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"транспорт воситалари, уларнинг бутловчи қисмлари ва қўшимча ускуналарининг (махсус болалар ўриндиғи, мототранспорт воситалари учун шлемлар, бош суянчиғи ва шунга ўхшаш маҳсулотлар) ташкилот стандартлари.".


5. 16-банддаги "Ўзбекистон Республикаси стандарт ва меъёрларга" деган сўзлар "стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 42-банднинг "б" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "қарори билан" деган сўзлар "қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 350-модда











































Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск