язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2011 й. 303-сон "Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2011 й.

N 303




ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ

ҲИСОБГА       ОЛИШ        ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш, уларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2012 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин;

2011 йил 31 декабргача ички ишлар органларида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақасини тўлдириш ва маълумотларни электрон ахборот тизимлари орқали узатиш тартиби ҳақидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва ижросини назоратга олсин;

мазкур қарорнинг бажарилиши юзасидан таҳлилий ахборотни Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якуни бўйича тақдим этиб борсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 476-модда