язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2011 й. 303-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 15 ноябрдаги

303-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт

ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


транспорт воситаси - одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма;


транспорт воситасининг эгаси - транспорт воситасига мулк ҳуқуқида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;


йўл - транспорт воситалари қатнови учун қурилган ёки мослаштирилган ва худди шу мақсадда фойдаланиладиган ер минтақаси ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл ўз ичига автомобиль йўлларини (умумий фойдаланишдаги ва идоравий автомобиль йўлларини), шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўчалари ва йўлкаларини, шунингдек шаҳар электр транспорти йўлларини олади;


йўл-транспорт ҳодисаси - транспорт воситасининг йўлдаги қатнови жараёнида содир бўлиб, фуқароларнинг ўлими ёки уларнинг соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланишига ёки бошқа тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса;


ҳалок бўлган шахс - йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳодиса жойида ёки унинг натижасида ўттиз сутка ичида ҳалок бўлган шахс;


тан жароҳати олган шахс - йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олиб бир кундан ортиқ муддатга стационар тарзда даволаниш учун шифохонага ётқизилган ёхуд биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг тиббиёт муассасасига қатнаб амбулатор тарзда даволанаётган шахс.


3. Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил этиш, шунингдек ушбу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида олиб борилади.


4. Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

ички ишлар органлари;

фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ юридик шахслар;

тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар.

Тиббиёт муассасалари томонидан йўл-транспорт ҳодисалари туфайли ҳалок бўлган ва тан жароҳати олган шахсларнинг ҳисоби олиб борилади.


5. Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича статистик ҳисоботга (кейинги ўринларда - статистик ҳисобот) фақат йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган шахслар мавжуд бўлган ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.


6. Статистик ҳисобот идоравий ҳисобот сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Статистик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича юритилади.

Йўл-транспорт ҳодисасига оид барча маълумотлар ички ишлар органлари томонидан статистик ҳисоботга асосланиб тайёрланади ҳамда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда тегишли сўров асосида берилади.


7. Қуйидаги ҳолатларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотлар статистик ҳисоботга киритилмайди:

атрофи ўралган ҳудудлар, қўриқланадиган ва кириш-чиқиш рухсатнома орқали амалга ошириладиган ташкилотларнинг ичкарисида;

транспорт воситалари бўйича спорт тадбирлари (мусобақалар, машқлар ва ҳоказолар) ўтказилаётган пайтда;

трактор ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар учун мўлжалланган асосий ишларни бажариш пайтида (ер ҳайдаш, қазиш, ғарамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини даладан йиғиш, ортиш-тушириш ишлари, траллерга транспорт воситалари ва ўзиюрар механизмларни ортиш-тушириш, устунлар, тирговучларни ўрнатиш ва ҳоказолар);

қасддан одам ўлдиришга, уларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказишга (тегишли идораларнинг ҳужжатлари асосида) тажовуз қилинганда;

ўз жонига суиқасд қилиш ёки ўз ҳаракатига жавоб беролмайдиган руҳий ҳолатда ҳаракат қилинганда;

табиий офатлар вақтида;

техника хавфсизлиги ва транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши натижасида (двигателни узатмалар қутиси қўшилган ҳолатда ўт олдириш, транспорт воситаларини тиркамалар, қишлоқ хўжалик мосламалари билан қўшиш-ажратиш пайтида ва ҳоказолар);

ҳаракатланаётган транспорт воситаларида уларнинг техник созлигига боғлиқ бўлмаган ҳолларда портлаш, ёнғин чиққанда;

транспорт қатнови учун жиҳозланмаган (дарё ўзани, тоғ ён бағри, қир-адир, ўрмонзор ва ҳоказолар) жойларда;

бахтсиз ҳодиса юз берганда (транспорт воситасининг ҳаракатланиши вақтида ҳайдовчи юрагининг уришдан тўхташи, тутқаноқ ёки шу тоифадаги касали бўлган одамнинг йўлнинг қатнов қисмига ўзини ташлаб юбориши ва ҳоказолар) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари.



II. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ

ҲОДИСАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА СТАТИСТИК

ҲИСОБОТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


8. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, уларни бартараф этиш мақсадида тегишли ҳудудда содир бўлган ҳар бир йўл-транспорт ҳодисасининг ҳисоби олиб борилади. Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олиб борилади.


9. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг (Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг) навбатчи қисми томонидан ушбу Низомга 1-иловадаги шаклга асосан Ички ишлар органларида йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади. Ички ишлар органларига йўл-транспорт ҳодисалари юз берганлиги бўйича келган хабар юзасидан маълумотлар мазкур китобда қайд этилади.


10. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг тегишли таркибий бўлинмаси (Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) томонидан йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар бирига Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақаси тўлдирилади.

Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақаси шакли Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Статистик ҳисобот Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақасида акс эттирилган маълумотлар асосида шакллантирилади.


11. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)лари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-кунидан кечикмай Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақаси асосида шакллантирилган маълумотни электрон ахборот тизимлари орқали тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига тақдим этадилар.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари келиб тушган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига тақдим этадилар.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай статистик ҳисоботни тайёрлайди.

Статистик ҳисоботнинг ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.


14. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг тегишли таркибий бўлинмаси (Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) ҳар ойда камида бир марта вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга тегишли ҳудудда йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги маълумотларни олиш, уларни ҳисобот шаклида кўрсатилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги маълумотлар билан солиштириш имкониятини яратади.


15. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг тегишли таркибий бўлинмаси (Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) ҳар ойда камида бир марта йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги маълумотларни тиббиёт муассасалари билан солиштириш ишларини ташкил қилади.

Содир этилган вақтда турли сабабларга кўра ички ишлар органлари томонидан ҳисобга олинмасдан қолган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга мувофиқ йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганлиги аниқлангандан кейин, у содир бўлган давр бўйича ҳисобга олиниши шарт.



III. ФАОЛИЯТИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЮРИДИК ШАХСЛАР

ТОМОНИДАН ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ

ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


16. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга асосан Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади.


17. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисоби ҳаракатланиш хавфсизлиги муҳандислари ёки шу ишга мутасадди шахслар томонидан олиб борилади.


18. Транспорт воситасининг эгаси томонидан унга тегишли транспорт воситаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси воқеа содир этилган жойидан ва оқибатидан, ҳайдовчининг айби бор ёки йўқлигидан қатъи назар ҳисобга олинади.


19. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарномани ўзларининг юқори ташкилотларига уч кун муддатдан кечикмай юборадилар (мавжуд бўлса). Хабарнома йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олади.


20. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси (йўл-транспорт ҳодисаси бошқа ҳудудларда содир этилган бўлса ҳам), шунингдек транспорт воситаларини сақлаш жойига шикастланган ҳолда қайтган транспорт воситалари ҳақида зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларига хабар беришлари шарт.



IV. ТАСАРРУФИДА УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ, ШАҲАРЛАР ВА БОШҚА АҲОЛИ

ПУНКТЛАРИНИНГ КЎЧАЛАРИ БЎЛГАН МАХСУС ВАКОЛАТЛИ

ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАРДА УЛАР ХИЗМАТ КЎРСАТАЁТГАН АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИ ВА КЎЧАЛАРИДА СОДИР БЎЛГАН ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ

ҲОДИСАЛАРИНИНГ ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


21. Тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда улар хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари ва кўчаларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга асосан Тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда улар хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари ва кўчаларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади.


22. Махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисоби ҳаракатланиш хавфсизлиги бўйича муҳандислар ёки шу ишга мутасадди шахслар томонидан олиб борилади.


23. Йўл-транспорт ҳодисаси йўл ва кўчалар ҳолатининг қониқарсизлиги таъсирида юз берганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган тақдирда, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юқори ташкилотга хабарнома юборилади (мавжуд бўлса).



V. ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ

ҲОДИСАЛАРИ ОҚИБАТИДА ТАН ЖАРОҲАТИ ОЛГАН

ВА ҲАЛОК БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


24. Тиббиёт муассасалари томонидан йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар ҳақида ҳисоботларни олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун мазкур Низомга 4-иловадаги шаклга асосан Тиббиёт муассасаларида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларни ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади.


25. Тиббиёт муассасаларида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида олган тан жароҳати туфайли тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ёки муассасага келтирилган ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлган шахслар ҳисобга олинади.


26. Тиббиёт муассасалари:

транспорт воситалари томонидан етказилган тан жароҳати сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар тўғрисида;

йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлиги туфайли бошқа тиббиёт муассасаларига юборилган шахслар тўғрисида;

йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлиги туфайли ҳодиса юз берган кундан бошлаб ўттиз сутка ичида вафот этган шахслар тўғрисида;

йўл-транспорт ҳодисаларида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларни олиб келган транспорт воситаси, унинг ҳайдовчиси, бирга келган бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан ички ишлар органларига хабар қилишлари шарт.


27. Тиббиёт муассасалари ички ишлар органларининг сўровномаларига асосан йўл-транспорт ҳодисалари туфайли даволанишга ётган, меҳнат қобилиятини йўқотган ёки биринчи тиббий ёрдамдан сўнг қатнаб даволаниши белгиланган шахслар ҳақидаги маълумотларни солиштириш учун имкон яратадилар ва тегишли ҳужжатлар (маълумотномалар)ни тақдим этадилар.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ички ишлар органларида йўл-транспорт

ҳодисаларини ва улар ҳақидаги

маълумотларни қайд этиш

КИТОБИ

   

Т/р

ЙТҲ

ҳақида

тушган

хабар

(йил,

ой, кун,

соат)


ЙТҲ ҳақида

хабар берган

шахслар ҳамда

ЙТҲ оқибатида

тан жароҳати

олган ва ҳалок

бўлган шахслар

келтирилган

тиббиёт

муассасалари

тўғрисидаги

тўлиқ маълу-

мотлар


ЙТҲ

содир

бўлган

шаҳар,

туман ва

автомобиль

йўли ва

кўчанинг

номи ва

км


ЙТҲнинг

қисқача

баёни

(вақти),

дастлабки

сабаби

ва тури


ЙТҲ оқибатида

тан жароҳати

олган ва ҳалок

бўлган шахслар

тўғрисида тўлиқ

маълумот (Ф.И.Ш.,

ёши, жинси)


ЙТҲда иштирок

этган транспорт

воситалари

тўғрисида тўлиқ

маълумот (русуми,

давлат рақами

белгиси,

тегишлилиги)


ИИО навбатчиси

томонидан ЙТҲ

тўғрисида кимга,

қачон хабар

берилганлиги ва

хабарни ким қабул

қилиб олганлиги

тўғрисидаги

маълумотлар


1

2


3

4

5

6

7

8

Изоҳ. Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт.






Низомга

2-ИЛОВА



Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда

ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида

содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар

ҳақидаги маълумотларни қайд этиш

КИТОБИ

Т/р


ЙТҲ

ҳақида

тушган

хабар

(йил,

ой, кун,

соат)


ЙТҲ

ҳақида

хабар

берган

шахслар

ҳақидаги

тўлиқ

маълумот-

лар


ЙТҲ содир

бўлган

шаҳар,

туман ва

автомобиль

йўли ва

кўчанинг

номи ва км


ЙТҲнинг

қисқача

баёни

(вақти),

дастлабки

сабаби

ва тури


ЙТҲ оқибатида

тан жароҳати

олган ва ҳалок

бўлган шахслар

тўғрисидаги

тўлиқ маълу-

мотлар

(Ф.И.Ш., ёши,

жинси ва

ҳоказолар)


ЙТҲда

иштирок этган

транспорт

воситалари

тўғрисидаги

тўлиқ маълу-

мотлар

(русуми,

давлат рақами

белгиси,

тегишлилиги

ва ҳоказолар)


ЙТҲ

тўғрисида

берилган

хабарни қабул

қилиб олган

ИИО номи,

навбатчиси

(Ф.И.Ш.,

лавозими,

унвони)

тўғрисида

маълумот


Шикастланган

ҳолда қайтган

транспорт

воситалари

ҳақида ҳудудий

ИИОга хабар

берилган вақт ва

хабарни ИИОда

қабул қилиб

олган навбатчи

(Ф.И.Ш.,

лавозими,

унвони)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

         

Изоҳ. Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт.






Низомга

3-ИЛОВА



Тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари,

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус

ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа

ташкилотларда улар хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари

ва кўчаларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини

ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш

КИТОБИ

       

Т/р

ЙТҲ

ҳақида

келиб

тушган

хабар

(йил,

ой, кун,

соат)


ЙТҲ

ҳақида

хабар

берган

шахслар

ҳақидаги

тўлиқ

маълумот-

лар


ЙТҲ

содир

бўлган

шаҳар,

туман ва

автомобиль

йўли ва

кўчанинг

номи ва км


ЙТҲнинг

қисқача

баёни

(жойи,

вақти),

дастлабки

сабаби ва тури


ЙТҲ

оқибатида

тан жароҳати

олган ва

ҳалок бўлган

шахслар

тўғрисидаги

тўлиқ маълу-

мотлар

(Ф.И.Ш., ёши,

жинси ва

ҳоказолар)


ЙТҲда

иштирок

этган

транспорт

воситалари

тўғрисидаги

тўлиқ

маълумотлар

(русуми,

давлат

рақами

белгиси,

тегишли-

лиги ва

ҳоказолар)


ЙТҲ

тўғрисида

берилган

хабарни

қабул қилиб

олган ИИО

номи,

навбатчиси

(Ф.И.Ш.,

лавозими,

унвони)

тўғрисида

маълумот


ЙТҲ содир

этилган йўл

ва кўчанинг

ҳолати, йўл

ва кўчанинг

нуқсони

бор ёки

йўқлиги

тўғрисидаги

маълумотлар


Шикастланган

ҳолда қайтган

транспорт

воситалари

ҳақида ҳудудий

ИИОга хабар

берилган вақт

ва хабарни

ИИОда қабул

қилиб олган

навбатчи

(Ф.И.Ш.,

лавозими,

унвони)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

        

Изоҳ. Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт.






Низомга

4-ИЛОВА



Тиббиёт муассасаларида йўл-транспорт ҳодисалари

оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларни

ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш

КИТОБИ

Т/р

ЙТҲ

оқибатида

тан

жароҳати

олган ва

ҳалок

бўлган

шахслар

тиббиёт

муассаса-

ларига

олиб

келинган

вақт (йил,

ой, кун,

соат)


Тан

жароҳати

олган ва

ҳалок

бўлган

шахслар

тиббиёт

муассаса-

ларига

олиб

келинган

транспорт

воситалари

ва шахслар

тўғрисида

маълумотлар


ЙТҲнинг

қисқача

баёни

(жойи,

вақти),

дастлабки

қўйилган

ташхис


ЙТҲ

оқибатида

қаттиқ

қўрқув

(стресс ва

ҳоказолар)

сабабли

тиббиёт

муассасала-

рига олиб

келинган,

биринчи

тиббий

ёрдам

кўрсатилган,

уйига

кетишга

рухсат

берилган

шахслар

тўғрисидаги

маълумотлар


ЙТҲ

оқибатида

тан

жароҳати

олган ва

ҳалок

бўлган

шахслар

тўғрисида-

ги тўлиқ

маълумот-

лар


Навбатчи

врач

(Ф.И.Ш.)

томонидан

ЙТҲ

ҳақида

ИИОга

хабар

берилган

вақт

(йил, ой,

кун, соат)


Навбатчи

врач

томони-

дан

берилган

хабарни

қабул

қилиб

олган

ИИО

номи,

навбат-

чиси

(Ф.И.Ш.,

лавозими,

унвони)

тўғрисида

маълумот


Тан

жароҳати

олган ва

ҳалок

бўлган

шахслар

зарурат

туфайли

бошқа

тиббиёт

муассаса-

ларига

жўнатил-

гани

тўғриси-

даги

маълумот-

лар


Навбатчи

врач

томони-

дан

ЙТҲда

тан

жароҳати

олиб 30

сутка

ичида

ҳалок

бўлган

шахслар

тўғрисида

ИИОга

берилган

хабар


ЙТҲда тан

жароҳати

олиб 30

сутка

ичида

ҳалок

бўлган

шахслар

тўғрисида

навбатчи

врач

томонидан

берилган

хабарни

ИИОда

қабул

қилиб

олган

навбатчи

(Ф.И.Ш.,

лавозими,

унвони)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

    

Изоҳ. Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 476-модда