ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 й. 149-сон "Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2011 й.

N 149



ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН

УШЛАНГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ТЎХТАШ

ЖОЙЛАРИГА    ОЛИБ    КЕЛИШ,    ЖОЙЛАШТИРИШ

ВА САҚЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлашда қонунийликни таъминлаш, санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиш, сақлаш жойларига қўйиладиган талабларни белгилаш, транспорт воситалари сақланиши учун жавобгарликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар:

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида электрон тарзда танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловнинг чекланган миқдорини тасдиқласинлар;

икки ой муддатда - транспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар танловини ўтказсинлар;

ушбу қарор талаблари бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2012 йил 15 январда ахборот берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда - қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида;

икки ой муддатда - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилганлиги учун транспорт воситаларини ушлашни ва тўхташ жойига мажбурий олиб келишни назарда тутадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 207-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 5-сон, 42-модда




















Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск