ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Транспорт воситаларини бошқараётган шахсларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш учун медицина текширувига йўллаш ҳамда алкоголли ёки таркибида алкоголь бўлган ичимликларни, гиёҳванд ёки бошқа гангитувчи моддаларни истеъмол қилганлик ҳолларини аниқлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан 18.04.1992 й. 5/01-1/37/5/224-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


18.04.1992 й.

N 5/01-1/37/5/224

       

         

Транспорт воситаларини бошқараётган шахсларнинг

мастлик ҳолатини аниқлаш учун медицина текширувига

йўллаш ҳамда алкоголли ёки таркибида алкоголь бўлган

ичимликларни, гиёҳванд ёки бошқа гангитувчи моддаларни

истеъмол қилганлик ҳолларини аниқлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Алкоголли ёки таркибида алкоголь бўлган ичимликларни, гиёҳванд ёки бошқа гангитувчи моддаларни истеъмол қилиб транспорт воситаларини бошқараётган шахсларни жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб - махсус техник воситаларидан фойдаланилган ҳолда текширувдан ўтказилганлик тўғрисидаги баённома билан; ёхуд шу шахс хушёрхонага қабул қилинганлиги тўғрисидаги медицина хушёрхонасининг баённомаси билан тасдиқланган ва шу шахслар қайд этилган ичимликлар ёки моддаларни истеъмол қилганлигининг аниқланган ҳолатлари хизмат қилади.


1.2. Текширувдан ўтказиш учун мастлик ҳолатининг ҳар бир кўриниши учун Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган алкоголдан, гиёҳванд моддадан, токсикологик воситаларидан маст бўлганлик аломатлари мавжуд бўлмоғи зарур. Ана шундай аломатлар аниқланганда транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ёки ўзга шахслар уларни бошқаришдан четлаштирилиши лозим.


1.3. Йўл-транспорт ходисаси содир этилса-ю, бунинг натижасида жабрланганлар ёки жиддий моддий зарар етказилган бўлса, ходиса сабабчилари бўлмиш транспорт воситаларини бошқараётган шахслар, шунингдек йўл ҳаракатининг ўзга қатнашчилари муқаррар тартибда текширувдан ўтказилади.


1.4. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат автомобиль назорати ходимларига, қишлоқ жойларда эса милиция участка инспекторларига алкоголь ичимликдан, гиёҳванд моддадан ёхуд токсикологик воситалардан мастлик аломатлари мавжуд бўлган транспорт воситаларини бошқараётган шахсларни махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда текширувдан ўтказиш ҳуқуқи берилган.


1.5. Дипломатик холислик ҳуқуқига эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу йўриқномада қайд этиб ўтилган ҳолларда умумий асосларга қўра текширувдан ўтказилиши керак.

Ҳуқуқий тобеъликдан холислик ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларини текширувдан ўтказиш зарурати туғилганда бу иш уларнинг розилиги билан ўтказилиши мумкин.


1.6. Ушбу йўриқномада белгиланган текширувдан ўтказиш тартибини бузганлиги учун, текширувдан ўтказиш натижалари тўғрисида атайин нотўғри хулоса чиқаргани учун милиция ходими ҳамда медицина муассасаларининг ходимлари белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



2. МАХСУС ТЕХНИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНГАН

ҲОЛДА ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИШ


2.1. Алкоголь ёки таркибида алкоголь моддаси бўлган ичимликларни маст қилиш даражасига олиб келадиган миқдорда истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлинмаларида синовдан ўтган ("Хушёрлик назорати" индикатор найчаси "АЛКОТЕСТЕР", "АГ-1200" индикаторлари ва ҳоказо) ва вазирлик томонидан оммавий тарзда ишлатишга рухсат этилган махсус техник воситалардан фойдаланиш мумкин.

Транспорт воситасини бошқараётган шахслар гиёҳванд моддадан ёхуд токсикологик воситалардан мастлик аломатлари бўлса, у гиёҳванд ёки гангитувчи бошқа воситаларни истеъмол қилган ёки истеъмол қилмаганлигини аниқлаш учун медицина муассасасига юборилади.


2.2. Махсус техник воситалар билан ишлашга бу приборларни қўллаш тартибни, ушбу Йўриқномани ўрганиб чиққан ва зачётлар топширган милиция ходимлари рухсат этилади.


2.3. Махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда текширувдан ўтказиш икки гувоҳ иштирокида амалга оширилади. Текширувдан ўтказилаётган шахсга ва гувоҳларга приборнинг ишлаш тартиби индикаторларнинг қайси кўрсаткичлари, рангининг ўзгаришлари ва бошқалар текширувдаги муҳитда алкоголь зарралари мавжудлигини тасдиқлаши тушунтирилади.


2.4. Махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда текширувдан ўтказиш милиция ва медицина муассасаларининг ходимлари зиммасига текширилаётган шахсга нисбатан одобли муносабатда бўлиши, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслик, шунингдек гигиена ва санитария қоидаларига риоя этиш вазифасини юклайди.


2.5. Текширувдан ўтказилганлик Ўзбекистон Реслубликаси ИИВ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга белгиланади, баённома орқали расмийлаштирилади. Баённомаларнинг бланкалари қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобланади ва минтақа учун ягона нумерацияга эга бўлиши керак.


2.6. Алкоголь юзасидан ўтказилган текширувнинг тасдиқланиши ва текширилаётган шахснинг текширув натижаларига рози эканлиги у алкоголь ёки таркибида алкоголь бўлган ичимликларни истеъмол қилганлигининг тасдиғи ҳисобланади.


2.7. Алкоголь ёки таркибида алкоголь моддаси бўлган ичимликларни истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқарган деб ўйлаш учун асос бўлгани ҳолда шахс махсус техник воситадан фойдаланиб текширув ўтказилишидан бош тортса ёки текширув натижаларига розилик бермаса, у текширувдан ўтказиш учун медицина муассасасига етказилади.


2.8. Транспорт воситасини бошқараётган шахс алкоголь ёки таркибида алкоголь моддаси бўлган ичимликни, гиёҳванд моддани ёки гангитувчи бошқа воситаларни истеъмол қилган деб ўйлаш учун асослар бўлган шахс текширувдан ўтишдан бош тортган ҳолда икки гувоҳ иштирокида баённома тузилиб, унда мастлик аломатлари ҳамда қоидабузар текширувдан ўтишдан бўйин товлаб айнан қандай ҳатти-ҳаракатлар қилганлиги батафсил баён этилади.


2.9. Текширувдан ўтказилаётган шахс ташқи белгиларига кўра мастлик аломатига ўхшаш касалга чалинган ёки шикастланган деб шубҳа қилинганда, у махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда текширувдан ўтказилмайди. Мазкур шахсга зарурат бўлса, биринчи медицина ёрдами кўрсатилади сўнгра у ёрдам кўрсаташ ва текширув учун медицина муассасасига етказилади.



3. МЕДИЦИНА МУАССАСАЛАРИДА

ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИШ


3.1. Алкоголь ёки таркибида алкоголь моддаси бўлган ичимликларни, гиёҳванд моддаларни ёки гангитувчи ўзга воситаларни истеъмол қилганлик фактини аниқлаш учун медицина муассасаларида текширувдан ўтказиш сутканинг исталган пайтида наркологик диспансерларнинг ихтисослаштирилган кабинетларида врач-психиатрлар томонидан ёки соғлиқни сақлаш идоралари белгилаб берадиган даволаш - олдини олиш муассасаларида ёки кўчма ихтисослаштирилган медицина автолабораторияларида врач-психиатрлар, психиатр-наркологлар, невропатологлар томонидан, шунингдек бошқа мутахассислик бўйича махсус тайёргарлик кўрган врачлар томонидан ўтказилади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларида текширув ўтказишга қабул қилиш тегишли муҳр билан тасдиқланган ёзма йўлланма асосида амалга оширилади.


3.2. Милиция ходимлари, терговчилар, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахслар текширувдан ўтказишга йўллайдилар.


3.3. Медицина муассасаларида текширувдан ўгказилиши лозим бўлган шахслар бундай жойга йўл-транспорт ходисаси рўй, бергач ёки мастлик аломатлари аниқлангач узоғи билан икки соат ичида етказилиши керак.


3.4. Шикастланишнинг оғирлиги ёки характерига кўра текширувни тўла ҳажмда ўтказишнинг иложи бўлмаса, даволаш муассасасида биологик муҳитда (чиқарилаётган нафас, сийдик, сўлак, қон) алкоголь, гиёҳванд модда, токсик воситалар мавжудлиги албатта текширилади.


3.5. Текширувдан ўтказиладиган шахснинг олиб борган шахс унинг кимлигини аниқлаш чора-тадбирларини кўриш лозим. Врач текширувдан ўтказилаётган шахснинг ҳужжатлари (паспорти, шахсий гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳоказо) билан танишиш орқали унинг кимлигига иқрор бўлмоғи шарт. Ҳужжатларнинг йўқлиги текширувдан ўтказмаслик учун асос бўлиб хизмат қила олмайди. Шундай ҳужжатлар йўқ бўлса, текширувдан ўгказилганлик тўғрисидаги баённомада текширилаётган шахснинг белгилари ҳамда унинг шахсига доир маълумотлар ўзининг сўзларидан олинганлиги қайд этилади. Зарурат бўлган ҳолларда шу шахсларга доир маьлумотлар милиция ходимлари томонидан адреслар бюроси орқали аниқланади ҳамда медицина муассасасига маълум қилинади.


3.6. Текширувдан ўтказилиши керак бўлган шахсларни клиник текшириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


3.7. Юқорида қайд этиб ўтилган барча ҳолларда врач Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда икки нусхада текширувдан ўтказганлик тўғрисида баённома тузади, уни имзолайди ва медицина муассасасининг мухри билан тасдиқлайди. Баённоманинг биринчи нусхаси текширувдан ўтказилаётган шахсни олиб келган шахсга топширилади. Алоҳида ҳолатларда кузатувчи шахс бўлмаганида текширувдан ўтказиш баённомаси почта орқали манфаатдор ташкилотнинг манзилгоҳига юборилади. Баённоманинг иккинчи нусхаси медицина муассасасида қолади ва мижознинг касаллик варақаси билан бирга сақланади.


3.8. Текширувдан ўгказиш натижалари тўғрисидаги хулоса текширувдан ўтказилган шахсга уни олиб келган шахс олдида маълум қилинади.


3.9. Текширилган шахс ўтказилган текширув натижаларига рози бўлмаса, бошқа врач томонидан такрор текширув ўтказилади.


3.10. Ўтказилган ҳар бир текширув махсус чирвирланган ва рақамлаб чиқилган, тобелик тартибига кўра юқори соғлиқни сақлаш идорасининг муҳри босилган китобда рўйхатга киритилиши керак.

Ушбу китобга қуйидагилар киритилади: текширувдан ўтказилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, иш жойи, эгаллаб турган лавозими, уй адреси, шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг тури ва номери; текширувга ким, қачон ва нима сабабдан олиб келинган, олиб келган шахс ҳужжатининг тури ва номери, текширувдан ўтказилган кун ва вақт, унинг натижаси, текширувни ўтказган врач фамилияси.


3.11. Медицина муассасасида текширувдан ўтказиш баённомаси бланкаларининг йўқлиги текширувни ўтказишни рад этиш учун сабаб бўла олмайди. Бундай ҳолда белгиланган шаклдаги баённома бланкасида кўзда тутилган барча маълумотлар кўрсатилган ҳолда текширув ўтказилганлиги эркин шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади.

            

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирилиги

ДАН бошқармаси бошлиғи

       

          

Ю.Махсутхўжаев

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирилиги

ТЁТК бош бошқармаси бошлиғи

       

              

В.Қорабоев

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирилиги КТС

бошқармаси бошлиғи

        

               

Р.Каримова

                      



























Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск